Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 43 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 7,5%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-2099-сон Қарор).

●● Январь–август ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 768 840 сўмни (96 105 х 8) ташкил этади (Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган). Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (31.07.2014 йилдаги ПФ-4639-сон) билан 1 сентябрдан ЭКИҲ 107 635 сўм деб белгиланган.

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – СК).

Январь-октябрь ойлари учун солиқ солинадиган ЭКИҲ 961 050 сўмни (96 105 х 10) ташкил қилади.  

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

4 805 250 сўмгача (5 х 961 050)

 

Даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

4 805 251 сўмдан 9 610 500 сўмгача (10 х 961 050)

 

360 393,75 сўм + 4 805 250 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

 

9 610 501 сўм ва ундан юқори

 

1 129 233,75 сўм + 9 610 500 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

 

 

●●●● 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).

●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

●●●●●● 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–август ойларида 400 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 450 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромад 4 100 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 450 000 + 450 000) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 4 805 250 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–октябрь ойлари учун солиқ суммаси:

4 100 000 х 7,5% = 307 500 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 273 750 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун солиқ суммаси:

307 500 – 273 750 = 33 750 сўмга тенг.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 100 000 х 1% = 41 000 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 36 500 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 4 500 сўмни (41 000 – 36 500) ташкил этади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

33 750 – 4 500 = 29 250 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг октябрь ойидаги жами иш ҳақидан – 450 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

450 000 х 6,5% = 29 250 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

450 000 – 33 750 – 29 250 = 387 000 сўм тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига – 500 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 560 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромад 5 120 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 560 000 + 560 000) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(5 120 000 – 4 805 250) х 16% = 314 750 х 16% = 50 360 сўм.

Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 360 393,75 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь–октябрь ойлари учун солиқ суммаси:

360 393,75 + 50 360 = 410 753,75 сўмга тенг.

Январь-сентябрь ойларида 361 998,37 сўм солиқ ушланган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

410 753,75 – 361 998,37 = 48 755,38 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 120 000 х 1% = 51 200 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 45 600 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 5 600 сўмни (51 200 – 45 600) ташкил этади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

48 755,38 – 5 600 = 43 155,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

560 000 х 6,5% = 36 400 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

560 000 – 48 755,38 – 36 400 = 474 844,62 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 1 000 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 1 120 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромад 10 240 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 120 000 + 1 120  00) ташкил қилди. Аввало 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(10 240 000 – 9 610 500) х 22% = 629 500 х 22% = 138 490 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 1 129 233,75 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиш орқали январь–октябрь ойларидаги даромадлардан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

1 129 233,75 + 138 490 = 1 267 723,75 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 1 119 831,37 сўм миқдорида солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

1 267 723,75 – 1 119 831,37 = 147 892,38 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

10 240 000 х 1% = 102 400 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 91 200 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 11 200 сўмни (102 400 – 91 200) ташкил этади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

147 892,38 – 11 200 = 136 692,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 120 000 х 6,5% = 72 800 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 120 000 – 136 692,38 – 72 800 = 910 507,62 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

4-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲ­нинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 1 000 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 1 120 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромад 10 240 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 120 000 + 1 120 000) ташкил этди. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга.

Йил бошидан солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоб-китоб қиламиз:

961 050 х 4 = 3 844 200 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

10 240 000 – 3 844 200 = 6 395 800 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–октябрь ойлари учун имтиёз эгасининг даромадларидан солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

360 393,75 + (6 395 800 – 4 805 250) х 16% = 360 393,75 + 1 590 550 х 16% = 360 393,75 + 254 488 = 614 881,75 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 538 033,57 сўм миқдорида солиқ ушланган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

614 881,75 – 538 033,57 = 76 848,18 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

6 395 800 х 1% = 63 958 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 56 602,2 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 355,8 сўмга (63 958 – 56 602,2) тенг.

Бюджетга:

76 848,18 – 7 355,8 = 69 492,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 120 000 х 6,5% = 72 800 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 120 000 – 76 848,18 – 72 800 = 970 351,82 сўм иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 12 = 1 153 260 сўм).

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 700 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 780 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромад 7 160 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 780 000 + 780 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 300 000 сўм моддий ёрдам берилган.

Солиқ солинадиган даромад:

7 160 000 + 1 300 000 – 1 153 260 = 7 306 740 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(7 306 740 – 4 805 250) х 16% = 2 501 490 х 16% = 400 238,4 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–октябрь ойлари учун жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДСни оламиз:

360 393,75 + 400 238,4 = 760 632,15 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 676 676,77 сўм миқдорида солиқ ушланган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

760 632,15 – 676 676,77 = 83 955,38 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

7 306 740 х 1% = 73 067,4 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 65 267,4 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 800 сўмни (73 067,40 – 65 267,4) ташкил этади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

83 955,38 – 7 800 = 76 155,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

780 000 х 6,5% = 50 700 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

780 000 – 83 955,38 – 50 700 = 645 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 6 = 576 630 сўм).

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 700 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 780 000 сўмдан тўланган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромад 7 160 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 780 000 + 780 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 700 000 сўмлик фотоаппарат совға қилинди.

Солиқ солинадиган даромад:

7 160 000 + 700 000 – 576 630 = 7 283 370 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(7 283 370 – 4 805 250) х 16% = 2 478 120 х 16% = 396 499,2 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–октябрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

360 393,75 + 396 499,2 = 756 892,95 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 672 937,57 сўм миқдорида солиқ ушланган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

756 892,95 – 672 937,57 = 83 955,38 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

7 283 370 х 1% = 72 833,7 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 65 033,7 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 800 сўмни (72 833,7 – 65 033,7) ташкил этади.

Бюджетга:

83 955,38 – 7 800 = 76 155,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Октябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

780 000 х 6,5% = 50 700 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

780 000 – 83 955,38 – 50 700 = 645 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (96 105 х 12 = 1 153 260 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (96 105 х 6 = 576 630 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (96 105 х 4 = 384 420 сўм) чиқариб ташланади.

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–август ойларидаги – 800 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 900 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 200 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромад 10 200 000 сўмни (800 000 + 1 200 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 900 000 + 900 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

10 200 000 – 1 153 260 – 576 630 – 3 844 200 = 4 625 910 сўм.

Жисмоний шахснинг 4 805 250 сўмгача бўлган даромадларига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-октябрь ойлари учун солиқ суммаси:

4 625 910 х 7,5% = 346 943,25 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида 308 274,75 сўм миқдорида солиқ ушланган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

346 943,25 – 308 274,75 = 38 668,5 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 625 910 х 1% = 46 259,1 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 41 103,3 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 5 155,8 сўмни (46 259,1 – 41 103,3) ташкил этади.

Бюджетга:

38 668,5 – 5 155,8 = 33 512,7 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

900 000 х 6,5% = 58 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

900 000 – 38 668,5 – 58 500 = 802 831,5 сўм иш ҳақи олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

8-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2099-сон Қарорга 25-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 7,5% (СКнинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 400 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 450 000 сўмдан тўланган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромади 4 100 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 450 000 + 450 000) ташкил этди. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 52 кв.м бўлган турар жой биносини 1 мартдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 600 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 156 000 сўмни (3 000 х 52) ташкил этади. Ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис октябрь ойи учун шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 4 805 250 сўм миқдоригача даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–октябрь ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:

4 100 000 х 7,5% = 307 500 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 273 750 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун эса:

307 500 – 273 750 = 33 750 сўм тўланиши лозим.

Январь–октябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

4 100 000 х 1% = 41 000 сўмни ташкил этади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 36 500 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 4 500 сўмни (41 000 – 36 500) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

33 750 – 4 500 = 29 250 сўмга тенг.

Бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси эса 74 250 сўмга (29 250 + 45 000) тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

450 000 х 6,5% = 29 250 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

450 000 + 600 000 – 33 750 – 45 000 – 29 250 = 942 000 сўм тўланади.

 

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Ўриндош ходимга январь–август ойларида 450 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 500 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январьоктябрь ойларидаги ялпи даромад 4 600 000 сўмни (450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 500 000 + 500 000) ташкил этади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

4 600 000 сўм 4 805 250 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

4 600 000 х 7,5% = 345 000 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 307 500 сўм миқдорида солиқ ушланган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

345 000 – 307 500 = 37 500 сўмни ташкил этади.

Январь–октябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

4 600 000 х 1% = 46 000 сўмга тенг.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 41 000 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (46 000 – 41 000) ташкил этади.

Бюджетга:

37 500 – 5 000 = 32 500 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ўриндош:

500 000 – 37 500 – 32 500 = 430 000 сўм иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган бадал суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда чегирилиши керак.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди, у бухгалтерияга барча зарур ҳужжатларни топширди, шу жумладан унинг иш ҳақидан 200 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. Ходимга февраль–август ойлари учун 600 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 670 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Февральоктябрь ойларидаги жами даромад 5 540 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 670 000 + 670 000), ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар эса 1 800 000 сўмни (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000) ташкил этди.

Ходимнинг даромадларидан ЖШДС қуйидагича ушлаб қолинади.

Солиқ солинадиган даромад 3 740 000 сўмга (5 540 000 – 1 800 000) 7,5%лик ставкада солиқ солинади. Февраль–октябрь ойлари учун ЖШДС:

3 740 000 х 7,5% = 280 500 сўмга тенг.

Февраль-сентябрь ойларида 245 250 сўм солиқ ушланган. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

280 500 – 245 250 = 35 250 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланади:

3 740 000 х 1% = 37 400 сўм.

Февраль-сентябрь ойларида ШЖБПҲга 32 700 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 4 700 сўмни (37 400 – 32 700) ташкил этади.

Бюджетга:

35 250 – 4 700 = 30 550 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг бутун иш ҳақига (670 000 сўм) мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланади:

670 000 х 6,5% = 43 550 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ўтказилган бадал чегирилганидан кейин ходимга:

670 000 – 35 250 – 43 550 – 200 000 = 391 200 сўм тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ. Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори январь-август ойларида – 950 000 сўмдан, сентябрь–октябрь ойларида – 1 060 000 сўмдан иборат. Август ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 300 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.

Январь–октябрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 8 820 000 сўмни (950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 650 000 + 760 000 + 760 000) ташкил қилади. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(8 820 000 – 4 805 250) х 16% = 4 014 750 х 16% = 642 360 сўм.

Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 360 393,75 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь–октябрь ойлари учун солиқ суммаси:

360 393,75 + 642 360 = 1 002 753,75 сўм.

Январь–сентябрь ойларида 921 998,37 сўм солиқ ушлаб қолинган. Октябрь ойи учун эса ЖШДС суммаси:

1 002 753,75 – 921 998,37 = 80 755,38 сўмни ташкил қилади.

Январь–октябрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

8 820 000 х 1% = 88 200 сўмни ташкил қилади.

Январь–сентябрь ойларида ШЖБПҲга 80 600 сўм ўтказилган, октябрь ойи учун ажратмалар 7 600 сўмни (88 200 – 80 600) ташкил қилади.

Октябрь ойи учун бюджетга:

80 755,38 – 7 600 = 73 155,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 060 000 х 6,5% = 68 900 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

1 060 000 – 300 000 – 80 755,38 – 68 900 = 610 344,62 сўм иш ҳақи олади.

 

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 21.01.2014 йилдаги 3 (1015)-сонида, февраль ойи учун 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сонида, март ойи учун 18.03.2014 йилдаги 11 (1023)-сонида, апрель ойи учун 22.04.2014 йилдаги 16 (1028)-сонида, май ойи учун 20.05.2014 йилдаги 20 (1032)-сонида, июнь ойи учун 17.06.2014 йилдаги 24 (1036)-сонида, июль ойи учун 15.07.2014 йилдаги 29 (1041)-сонида, август ойи учун 26.08 2014 йилдаги 34 (1046)-сонида, сентябрь ойи учун 30.09.2014 йилдаги 39 (1051)-сонида чоп этилган.


Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз

Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади. 

Прочитано: 8466 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика