Norma.uz

Жисмоний шахслар учун солиқ чегирмаси миқдори

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ходим даромадлар олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашга ҳақли.

Имтиёзлар энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган бўлса, 2019 йилда ЖШДС бўйича имтиёзни ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг қайси миқдори ҳисобга олиниши лозим?

 

– Энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг жорий йил 1 январидаги ҳолати инобатга олинади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 1-қисми). 2019 йил 1 январь ҳолати бўйича ЭКИҲ 202 730 сўмни ташкил этади.

Корхона ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланса, Солиқ кодексининг ­180-моддаси 2-қисмига мувофиқ корхона ЖШДС бўйича солиқ солишдан қисман – ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида озод этиладиган имтиёзни қўллаши мумкин (Солиқ кодексининг 180-моддаси 6-қисми). Жисмоний шахс Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган бир нечта асос бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуққа эга бўлса, унга хоҳишига қараб фақат битта имтиёз берилади (Солиқ кодексининг 180-моддаси 5-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 220 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика