Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 52 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

 

Декабрь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 172;

36 соатлик иш ҳафтасида – 154.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 22;

6 кунлик иш ҳафтасида – 26.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг айрим турдаги даромадларига энг кам ставка бўйича ЖШДС солиниши бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси 1-қисми).

2019 йил 1 сентябрдан солиқлар ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар миқдорини белгилаш учун ЭКИҲ ўрнига базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 223 000 сўм миқдорида киритилди (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон).

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ (2019 йил 1 сентябрдан – БҲМ) бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 202 730 сўм қўлланади (Солиқ кодексининг ­186-моддаси 1-қисми).

2019 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари тўлови бекор қилинди (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 2-банди «а» кичик банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

Ходимга ойлик иш ҳақи январь-июль ойларида 1 000 000 сўмдан, август-декабрь ойларида эса – 1 100 000 сўмдан тўланган. Йил бошидан даромад – 12 500 000 сўм (1 000 000 х 7) + (1 100 000 х 5).

Олинган даромадга 12%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

12 500 000 х 12% = 1 500 000 сўмга тенг.

Январь-ноябрь ойларида 1 368 000 сўм ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 132 000 сўмга (1 500 000 – 1 368 000) тенг.

Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 12 500 сўмни (12 500 000 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга 11 400 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 1 100 сўмни (12 500 – 11 400) ташкил этади.

Декабрь ойи учун бюджетга 130 900 сўм (132 000 – 1 100) ўтказилади.

ЖШДС ва мажбурий бадаллар ушланганидан кейин ходимга 968 000 сўм (1 100 000 – 132 000) тўланади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

1-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига мувофиқ имтиёзга эга бўлган ходимнинг январь-июль ойларидаги меҳнат ҳақи 12 600 000 сўмни (1 800 000 х 7), август-декабрь ойларида эса – 10 000 000 сўмни (2 000 000 х 5) ташкил қилди. Йил бошидан даромад – 22 600 000 сўм.

♦ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

22 600 000 – (2 432 760 х 4) = 12 868 960 сўмга тенг.

Январь-декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

12 868 960 х 12% = 1 544 275,2 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 401 585,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 142 689,6 сўмга (1 544 275,2 – 1 401 585,6) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 12 868,96 сўмни (12 868 960 х 0,1%) ташкил қилади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 11 679,88 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 1 189,08 сўмни (12 868, 96 – 11 679,88) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 141 500,52 сўм (142 689,6 – 1 189,08) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 857 310,4 сўм (2 000 000 – 142 689,6) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-июль ойлари учун 1 400 000 сўмдан, август-декабрь ойларида эса – 1 540 000 сўмдан ҳақ тўланган. Унга фарзандли бўлганлиги муносабати билан 2 600 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган. Йил бошидан даромад – 20 100 000 сўм.

 Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (202 730 х 12 = 2 432 760 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад январь-декабрь ойлари учун 17 667 240 сўмга (20 100 000 – 2 432 760) тенг.

Январь-декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

17 667 240 х 12% = 2 120 068,8 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 935 268,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойида солиқ суммаси 184 800 сўмга (2 120 068,8 – 1 935 268,8) тенг.

Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 17 667,24 сўмни (17 667 240 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида 16 127,24 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 1 540 сўмни (17 667,24 – 16 127,24) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 183 260 сўм (184 800 – 1 540) ЖШДС ўтказилади.

Ходим 1 355 200 сўм (1 540 000 – 184 800) иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-июль ойларида 1 500 000 сўмдан, август-декабрь ойларида эса – 1 650 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида 2 000 000 сўмлик смартфон совға қилинди.

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм).

 

Январь-декабрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 19 533 620 сўмга ((1 500 000 х 7) + (1 650 000 х 5) + 2 000 000 – 1 216 380)) тенг.

Январь-декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

19 533 620 х 12% = 2 344 034,4 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 2 146 034,4 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 198 000 сўмни (2 344 034,4 – 2 146 034,4) ташкил қилади.

Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 19 533,62 сўмга (19 533 620 х 0,1%) тенг.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 17 883,62 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 1 650 сўмни (19 533,62 – 17 883,62) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 196 350 сўм (198 000 – 1 650) ЖШДС ўтказилади.

Ходим қўлига 1 452 000 сўм (1 650 000 – 198 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь-июль ойларида 1 500 000 сўмдан, август-декабрь ойларида эса – 1 650 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Унга январь ойида никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Январь-декабрь ойлари учун жами даромад 23 550 000 сўмни ((1 500 000 х 7) + (1 650 000 х 5) + 3 000 000 + 1 800 000) ташкил қилди.

Қуйидагиларга мувофиқ:

♦ Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (2 432 760 х 4 = 9 731 040 сўм) чиқариб ташланади;

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (202 730 х 12 = 2 432 760 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

♦ Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

18 750 000 – 9 731 040 + 3 000 000 – 2 432 760 + 1 800 000 – 1 216 380 = 10 169 820 сўм.

Январь-декабрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

10 169 820 х 12% = 1 220 378,4 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 119 688,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 100 689,6 сўмга (1 220 378,4 – 1 119 688,8) тенг.

Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 10 169,82 сўмни (10 169 820 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 9 330,74 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 839,08 сўмни (10 169,82 – 9 330,74) ташкил қилади.

Декабрь ойида бюджетга 99 850,52 сўм (100 689,6 – 839,08) солиқ ўтказилади.

Ходим қўлига 1 549 310,4 сўм (1 650 000 – 100 689,6) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

1-ВАЗИЯТ

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь-июль ойларида 800 000 сўмдан, август-декабрь ойларида эса – 880 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь-декабрь ойлари учун жами даромад 10 000 000 сўмни ((800 000 х 7) + (880 000 х 5)) ташкил қилди.

♦ Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

 

Январь-декабрь ойлари учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:

10 000 000 х 12% = 1 200 000 сўмга тенг.

Январь-ноябрь ойларида 1 094 400 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 105 600 сўмга (1 200 000 – 1 094 400) тенг.

Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 10 000 сўмга (10 000 000 х 0,1%) тенг.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 9 120 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 880 сўмни (10 000 – 9 120) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 104 720 сўм (105 600 – 800) ЖШДС ўтказилади.

Солиқ ушланганидан кейин ходим 774 400 сўм (880 000 – 105 600) иш ҳақи олади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига январь-июль ойлари учун 1 100 000 сўмдан, август-декабрь ойларида эса – 1 200 000 сўмдан ҳақ тўланган. Йил бошидан даромад – 13 700 000 сўм. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 40 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олди.

♦ Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорга 24-илова).

♦ Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 10 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 6 500 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 3 000 сўм белгиланган.

♦ ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда энг кам ижара ҳақи суммаси 400 000 сўмни (10 000 х 40) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 12% = 120 000 сўм.

Январь-декабрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан солиқни ҳисоблаймиз:

13 700 000 х 12% = 1 644 000 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 500 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 144 000 сўмни (1 644 000 – 1 500 000) ташкил қилади.

Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 13 700 сўмга (13 700 000 х 0,1%) тенг.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 12 500 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 1 200 сўмни (13 700 – 12 500) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 142 800 сўм солиқ (144 000 – 1 200) ўтказилади.

Солиқ ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 936 000 сўм иш ҳақи (1 200 000 + 1 000 000 – 144 000 – 120 000) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимга январь-июль ойларида ойига 1 200 000 сўмдан, август-декабрь ойларида эса – 1 320 000 сўм иш ҳақи тўланган. Йил бошидан жами даромад 15 000 000 сўмни ((1 200 000 х 7) + (1 320 000 х 5)) ташкил қилди. Февраль ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

♦ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

15 000 000 – 5 500 000 = 9 500 000 сўм.

Январь–декабрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

9 500 000 х 12% = 1 140 000 сўм.

Январь-ноябрь ойларида 1 041 600 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси 98 400 сўмга (1 140 000 – 1 041 600) тенг.

Январь-декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 9 500 сўмни (9 500 000 х 0,1%) ташкил этади.

Январь-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 8 680 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 820 сўмни (9 500 – 8 680) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга 97 580 сўм (98 400 – 820) ЖШДС ўтказилади.

Солиқ ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 721 600 сўм (1 320 000 – 500 000 – 98 400) иш ҳақи тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 


*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 29.01.2019 йилдаги 5 (1277)-сонида, февраль ойи учун 26.02.2019 йилдаги 9 (1281)-сонида, март ойи учун 26.03.2019 йилдаги 13 (1285)-сонида, апрель ойи учун 23.04.2019 йилдаги 17 (1289)-сонида, май ойи учун 21.05.2019 йилдаги 21 (1293)-сонида, июнь ойи учун 25.06.2019 йилдаги 26 (1298)-сонида, август ойи учун 27.08.2019 йилдаги 35 (1307)-сонида, сентябрь ойи учун 24.09.2019 йилдаги 39 (1311)-сонида, октябрь ойи учун 22.10.2019 йилдаги 43 (1315)-сонида, ноябрь ойи учун 19.11.2019 йилдаги 47 (1319)-сонида чоп этилган.

 

Прочитано: 583 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика