28.03.2016
Кишининг ўз меҳнати билан топган нонидан кўра мазалироқ нарса йўқ
Март ойи. Баҳорда сув-жилғаларнинг пишқириб оқиши, дарахтларнинг гулларга бурканиши табиатдаги ғайрат-шижоатнинг жўш урганидан дарак беради. Баҳор ойида мамлакатимизда анъанавий «Ташаббус» кўрик-танловининг авж паллага чиқиши ҳам рамзий маънода тадбиркорларимизнинг жидду-жаҳди, ғайрату рағбатининг баландлигини намойиш қилади гўё. далее...»» |
22.03.2016
Сиз ишда бўлишингиз керак
Декрет таътилига чиққунимга қадар бир ставкада ишлаганман. Ҳозир болани парвариш қилиш таътилидаман. Иш берувчи 0,25 ставкада янги ходимни ишга олмоқчи, унга ставкани мендан «қирқиб» беришади. Иш берувчи менинг ўрнимга бошқа ходимни қабул қилиши мумкинми? У менинг ставкамни камайтириб, ушбу қисмига янги ходимни ишга қабул қилиши тўғрими? далее...»» |
22.03.2016
Ўрнингизга ишга қабул қилинганда
Ишлаб чиқаришдаги зарурат туфайли ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш керак. Таътилга чиққанидан кейин неча кун ўтгач ишга чақириб олиш мумкин? далее...»» |
22.03.2016
Пул берилмайдиган таътил
Мени фирмада иш ҳажми йўқлиги туфайли иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқаришди. 2,5 ой ўтган бўлса-да, мен ҳамон таътилдаман. Иш ҳақи олмаётганлигим боис бошқа ташкилотга вақтинча ишга жойлашсам бўладими? далее...»» |
22.03.2016
Янги Қоидалар бўйича ҳайдаймиз
Ўзбекистонда 1 мартдан Йўл ҳаракати қоидалари (ВМ томонидан 24.12.2015 йилда 370-сон Қарор билан тасдиқланган) амалга киритилди. Ундаги янгиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон САЙДАЛИЕВ ҳикоя қилади. далее...»» |
22.03.2016
Оилавий машинани бошқаришда
Умр йўлдошимга расмийлаштирилган автомашинамиз бор. Менда машина ҳайдашим учун ишончнома бўлиши шартми? далее...»» |
22.03.2016
Жойнинг ўзида жазо
Қандай ҳолларда жаримани жойнинг ўзида тўлашга йўл қўйилади? далее...»» |
22.03.2016
Ҳаммасининг ўз вақти бор
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан транспорт воситалари ва уларга тиркамаларни 2016 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида қарор* қабул қилинди. далее...»» |
22.03.2016
Сотиш ва хизмат кўрсатиш – бир қўлда
Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича хизматларни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинди (regulation.gov.uz/ru/documents/593). далее...»» |
22.03.2016
Ният ҳали ижро дегани эмас
Сотувчи (МЧЖ) ва харидор (ХК) 2015 йил августда 300 млн сўмлик товарлар олди-сотдиси тўғрисида шартнома тузишди. Унинг шартларига кўра ХК 7 банк куни мобайнида шартнома суммасининг 40%ини олдиндан тўлаши, қолган 60%ини эса товар етказиб берилган кундан бошлаб 60 кун ичида сўндириши керак эди. Харидор олдиндан ҳақ тўлади, сотувчи товарни ўз вақтида етказиб берди. Бироқ харидор унинг ҳақини тўлиқ ҳажмда тўламади. Ноябрь ойининг бошларида у сотувчига ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш орқали қарзни сўндиришни таклиф қилди. Сотувчи бунга рози бўлди, декабрь ойида эса хўжалик судига ХКдан 180 млн сўм асосий қарз, 21 600 минг сўм пеня, 2 160 минг сўм давлат божи ва 7 200 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди. далее...»» |
22.03.2016
Қонунчилик палатасида тузатишларнинг салмоқли туркуми муҳокама этилди
3 март куни бўлиб ўтган энг кейинги ялпи мажлис натижаларини таҳлил этишда давом этамиз. Ўша мажлисда 11 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилган, шу жумладан Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун иккинчи ва учинчи ўқишда кўрилган эди. далее...»» |
22.03.2016
Куз ғамини қишда енг
Бу йил қиш одатдагидан ташқари илиқ келди. Минтақанинг мева-сабзавотчилик соҳаси экспорт салоҳиятига бағишланган Форум иштирокчиларини Фарғона водийси баҳорги дала ишлари бошланиб, интенсив боғлар барқ уриб гуллай бошлаган бир паллада кутиб олди. Импорт қилиш борасида ўзини кўрсатиши кутилаётган йирик савдо тармоқларининг, транспорт-логистика компанияларининг, ЕИ мамлакатлари (Латвия, Литва, Германия ва бошқалар), Қозоғистон, Россия, Беларусь бизнес уюшмаларининг, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси ва экспортини ривожлантиришдан манфаатдор ташкилотларнинг намояндалари ўзларини қизиқтираётган ҳосил ибтидосини кўришга муваффақ бўлдилар. USAIDнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (REC) лойиҳаси томонидан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда ЕХҲТ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 300 га яқин киши иштирок этди. далее...»» |
22.03.2016
Кучли ижтимоий ҳимоя омили
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни бундан қарийб йигирма уч йил бурун – 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, у меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилайдиган ҳамда фуқаролар соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлашга қаратилган асосий ҳужжатлардан бўлди. далее...»» |
22.03.2016
Учрашувлар, анжуманлар, семинарлар: Кодекс қоидалари ўрганилмоқда
Йил бошида «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун (20.01.2016 йилдаги ЎРҚ-400-сон) имзоланиши биланоқ Давлат божхона қўмитаси ундаги янгиликлар мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектлари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва умуман кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида идораларда ва минтақавий бўлинмаларда турли тадбирлар ташкил қилмоқда. далее...»» |
22.03.2016
Янги Кодекс асосида ишлаймиз
Янги таҳрирдаги Божхона кодексининг қабул қилиниши мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. далее...»» |
22.03.2016
2016 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Март ойида иш соатлари сони: 5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167; 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 166; 36 соатлик иш ҳафтасида – 149. Иш кунлари сони: 5 кунлик иш ҳафтасида – 21; 6 кунлик иш ҳафтасида – 25. 2016 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги далее...»» |
22.03.2016
Зарар ҳисобига қўшиб юбориш
2015 йилда 2 та ташкилот қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил қилинди. Ташкилотни қайта ташкил этишдан кўрилган зарар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) қайси сатрида акс эттирилади? далее...»» |
22.03.2016
Тўланмаган иш ҳақи корхона даромадими?
2013 йилда корхона ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзган ва ундан даромад солиғи, ЯИТ ва суғурта бадалларини тўлаган. Ишлаб чиқариш ҳажми мавжуд бўлмаганлиги боис унда 2-сон картотека юзага келди. Барча пул тушумлари солиқларга оид қарзларни сўндиришга кетган. Ходимларни ишдан бўшатишга тўғри келди, уларга иш ҳақи тўлови бўйича қарзлар корхона зиммасида қарз бўлиб қолди. 2015 йилнинг охирида корхона ўз фаолиятини тиклади. У 3 йил давомида, агар ходимлар ишдан бўшаб кетган, улардан баъзилари Ўзбекистондан ташқарига кетиб қолган бўлсалар, иш ҳақи бўйича қарзларни даромадга ҳисобдан чиқариши мумкинми? далее...»» |
22.03.2016
Бир тугатиш иши учун учта ечим
Муассис корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бироқ корхонада ходимлардан иш ҳақи бўйича ва бюджетдан қарз мавжуд. Унда 2-сон картотека бор. Устав фонди тўлиқ шаклланган. Муассис, агар у корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда корхона ходимларга иш ҳақи бўйича ва бюджетга қарзларни қандай сўндириши мумкин? далее...»» |
22.03.2016
Ҳисобрақамга келиб тушганда
Кичик корхона ўзи ишлаб чиқарадиган мис маҳсулотини экспорт қилади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига асосан ўзи ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилишдан тушум 2016 йил 1 январгача мажбурий сотилмаган. Бироқ 2015 йил охирига келиб корхонада 2015 йилги экспортдан дебиторлик қарзи юзага келди. Мазкур дебиторлик қарзи бўйича валюта тушуми контракт шартларига кўра 1.02.2016 йилгача келиб тушиши керак эди. Тартибга 1-иловага киритилган ўзгартишларга мувофиқ, 2016 йил 1 январдан бошлаб экспортчи корхоналар – кичик тадбиркорлик субъектлари мис ва ундан ясалган маҳсулотлар экспортидан олинган валюта тушумини мажбурий сотишлари керак. 2015 йилда амалга оширилган экспортга мис маҳсулотини етказиб берганлик учун 2016 йилда олинган валюта тушуми мажбурий сотилиши керакми? далее...»» |