Norma.uz

Оилавий машинани бошқаришда

 

Умр йўлдошимга расмийлаштирилган автомашинамиз бор. Менда машина ҳайдашим учун ишончнома бўлиши шартми?

В.Гостева,

Тошкент ш.

 

– Аввало машина қачон сотиб олинганлигини аниқлаб олиш керак. Агар у никоҳда бўлиш давомида сотиб олинган бўлса, Оилавий кодекснинг 23-моддасига мувофиқ қонунда ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Автомобилни биргаликдаги умумий мулк деб олайлик. Бинобарин, у умр йўлдошингиз номига расмийлаштирилган бўлишига қарамай, сиз ҳам унга ҳақлисиз. Уни тасдиқлаш учун автомобилни бошқаришда ёнингизда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:

ҳайдовчилик гувоҳномаси;

автомобиль техпаспорти;

никоҳдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг оригинали ёки кўчирма нусхаси;

машинанинг олди-сотди шартномаси асл нусхаси ёки кўчирма нусхаси.

Бундан ташқари, сиз ФЖМСнинг суғурта полисини олган бўлишингиз керак.

Ёдда тутинг! Сиз ушбу ҳужжатларни тақдим этганингизда, машинани бошқариш ҳуқуқингизни исботлашингиз шарт эмас. Мазкур ҳолатда айбсизлик презумпцияси амал қилади. ДЙҲХХ ходими ҳужжатларингизни текшира туриб, бунинг аксини исботлаши керак.

Агар машина никоҳдан ўтилгунга қадар сотиб олинган, мерос қолган, ҳадя қилинган ёки никоҳ шартномасига асосан фақат турмуш ўртоғингизга тегишли бўлса, у ҳолда вазият бошқача бўлади. Бундай ҳолатларда у ягона мулкдор ҳисобланади. Унинг аёли машина бошқариши учун унда автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи нотариал тасдиқланган ишончнома бўлиши зарур.

У 2 нусхада берилади. Бир нусхаси ДЙҲХХ ҳудудий бошқармасининг Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими (бўлинмаси)да қолдирилади. Нотариус томонидан мазкур ҳужжатда тегишли автомобиль назорати идорасида (ДЙҲХХ туман бўлимида) 10 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилмагунга қадар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади деб ёзилиши шарт (Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича кўрсатма, АВ томонидан 31.05.2000 йилда 929-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ишончнома 3 йилга берилади. Агар муддат кўрсатилмаган бўлса, берилган кундан бошлаб бир йил давомида амал қилади. Берилган санаси кўрсатилмаган ҳужжат ҳақиқий ҳисобланмайди (ФКнинг 139-моддаси).

Турмуш ўртоғи ёки аёлига ишончнома расмийлаштирилганлиги учун ЭКИҲнинг 1 баравари, қариндош бўлмаган бошқа шахсларга расмийлаштирилганда – ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида йиғим ундирилади (Давлат божи ставкаларининг 4-банди «л» кичик банди, 3.11.1994 йилдаги 533-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2756 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика