Norma.uz

Сиз ишда бўлишингиз керак

 

Декрет таътилига чиққунимга қадар бир ставкада ишлаганман. Ҳозир болани парвариш қилиш таътилидаман. Иш берувчи 0,25 ставкада янги ходимни ишга олмоқчи, унга ставкани мендан «қирқиб» беришади.

Иш берувчи менинг ўрнимга бошқа ходимни қабул қилиши мумкинми?

У менинг ставкамни камайтириб, ушбу қисмига янги ходимни ишга қабул қилиши тўғрими?

Ф.Акбарова.

 

Ҳа, иш берувчи сизнинг йўқлигингизда, хусусан, ҳомиладорлик ва туғиш таътили, шунингдек болани 2 ва 3 ёшга тўлгунча парвариш қилиш таътиллари даврида ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш ҳуқуқига эгадир (МКнинг 75, 76, 233, 234-моддалари). Бироқ бундай таътил даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Унинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси эса шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан, ҳатто у бола 2 ёки 3 ёшга тўлишидан олдин ишга қайтадиган бўлса ҳам бекор қилинади (МКнинг ­105-моддаси 3-қисми).

«Иш ҳақининг қирқилиши» хусусида ташвишланмасангиз ҳам бўлади. Ҳатто меҳнат шартлари ходимлар сонини қисқартиришга олиб келган технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш, иш (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларини қисқартиришдаги ўзгартиришлар билан олдиндан белгиланган бўлса ҳам. Иш берувчи сиз ишга чиқаётганда меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида сизни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат сизнинг розилигингиз билан йўл қўйилади.

Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин. Бунда унга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (МКнинг 89, 109-моддалари).

Шуни ҳам унутмаслик лозимки, сиз иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақлисиз. Низони кўриш вақтида иш берувчининг зиммасига аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти юклатилади (МКнинг 89-моддаси 6-қисми).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2026 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика