25.07.2018
Немис тажрибаси
Германия, Беларусь ва Латвиядан келган кўчмас мулкни профессионал бошқариш бўйича халқаро экспертлар бизнинг уй-жой соҳасидаги ходимлар учун энг қимматли бўлган тажрибалари билан ўртоқлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Хатога йўл қўймасдан, уларнинг тажрибасини идрок қилиб ва ўзимизда қўллаб кўриб, синалган йўлдан боришимиз, бу билан мақсадга тезроқ эришишимизни кўзладилар. Собиқ Иттифоқ маконидаги бир қатор мамлакатлар ушбу тажрибани ўрганиб, уни миллий шароитларига мослаштирганларидек, биз ҳам худди шу йўлни танламоғимиз даркор. Ой давомида 2 турда ўтказилган «Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жойларни профессионал бошқариш» Pro House лойиҳаси доирасида Тошкентда бўлиб ўтган семинарларда бошқарувчиларимиз ушбу тажриба билан танишиш имконига эга бўлдилар. Уни «Шарқий Европада уй-жой хўжалиги» (WO, Берлин ш.) ташаббуси Евроиттифоқ молиявий кўмагида амалга оширмоқда. Немис томонидан – Европа уй-жой ва кўчмас мулк таълим маркази (ЕВZ) ҳамда Германия кўчмас мулк бошқарувчиларининг мувофиқлаштирувчи иттифоқи (DDIV), бизнинг томондан – Ўзбекистон уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси ҳамкорлар ҳисобланади. Ўзбекистон УКХ соҳасини ислоҳ қилиб, уй-жой соҳасидаги қонунчиликни янгилаётганлиги инобатга олинса, бу айни вақтида юз берган ҳодисадир. Шу сабабли семинарлар мавзуси ислоҳотда белгиланган устувор вазифалар билан ҳамоҳанг бўлди. Яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бошқариш бўйича халқаро экспертларнинг Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев билан учрашуви ушбу тажриба бизга қўл келиши борасида умид уйғотди. УКХ вазирлиги раҳбари мутахассисларга янги уй-жой қонунчилигини ишлаб чиқишда иштирок этишни таклиф қилди. далее...»» |
25.07.2018
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
25.07.2018
Шартларга риоя қилинганда тўловлар талаб қилинмайди
Қозоғистонлик ҳамкорлар минтақавий конференцияда иштирок этиш учун ўзларининг микроавтобусларида келишмоқчи. Шу транспорт билан Самарқандга туристик саёҳат уюштириб, муқаддас қадамжоларга ташриф буюришмоқчи. Буни божхонада қандай расмийлаштириш керак? Бунинг учун ҳақ тўлаш зарурми? далее...»» |
25.07.2018
Хизмат сафарида сарфланган бензин қандай ҳисобга олинади
Ижтимоий буюртмага кўра лойиҳани бажариш учун бюджетдан 100 000 000 сўм олинган. Лойиҳага жалб этилган ходимлар хизмат автомобилида вилоятларга хизмат сафарларига чиқдилар. Хизмат автомобилидан фойдаланиб хизмат сафарига чиққанда ёқилғи харажатлари қандай ҳисобдан чиқарилади? Агар хизмат сафари харажатларига ҳисобдан чиқарилса, уларни қаерда кўрсатиш керак – аванс ҳисоботидами ёки моддий ҳисоботда? далее...»» |
25.07.2018
Етказиб бериш қиймати киритилган
Корхонамиз (ЯСТ тўловчи) қурилиш объекти учун қурилиш материалларини импорт қилади. Улар юк автомобилларида корхона базасигача олиб келинади. Мазкур шарт – харидор омборига етказиб бериш импорт контрактида назарда тутилган ва унга алоҳида ҳақ тўланмайди. Айнан қурилиш материалларига БЮД, инвойс, ҳисобварақ-фактура тақдим этилади. Етказиб берувчи контракт шартларига кўра юкни омборга етказиб берса, уни ташиш бўйича транспорт хизматлари кирим ҳужжатларида қандай ва қаерда ҳисобга олинади? далее...»» |
25.07.2018
Текин инвентарь ҳисобга олиниши керак
Корхона ЎзР ВМнинг фармойишига мувофиқ юкхатлар ва қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра бино, мебель ва инвентарни текинга олди. Фойдаланишда бўлган, текинга олинган инвентарнинг кирим қилиниши қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади? далее...»» |
25.07.2018
Бу – деҳқонга берилган ер
МЧЖ деҳқон хўжалигидан 0,5 гектар ер майдонини ижарага олиб, ўз ҳисобидан иссиқхона қурмоқчи. Икки корхона томонидан ижара шартномаси расмийлаштирилган. МЧЖнинг бу хатти-ҳаракатлари қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади? далее...»» |
25.07.2018
ЯИТ ставкаси ким учун пасайтирилди
2018 йил 1 июндан нодавлат нотижорат ташкилотлари учун 15%дан кўп бўлмаган миқдордаги ЯИТ ставкаси белгиланди. 1. 15%дан кўп бўлмаган ставка деганда нима тушунилади? 2. 2018 йил июнь ойи учун ҳисоботда ЯИТ суммаси қандай акс эттирилади? далее...»» |
25.07.2018
Занжир узилган бўлса
Ягона буюртмачи хизмати Мудофаа вазирлиги объектларини капитал қуриш ва таъмирлашни режалаштириш, бошқариш ва техник кузатиш фаолиятини амалга оширади. ВМнинг фармойишига мувофиқ Академия объектларида «Трест-12» МЧЖ пудрат ташкилоти (ҚҚС тўловчи) қурилиш ишларини олиб бормоқда. Жалб этилган ёрдамчи пудрат ташкилоти ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Ёрдамчи пудрат ташкилоти материаллар ва ускуналарни ҚҚС билан сотиб олади ҳамда ¬ «Трест-12» МЧЖ ҳисобварақ-фактурани 240 сўмга (1 200 х 20%) оширган ҳолда қўяди, сабаби ёрдамчи пудратчи таннархни 1 200 сўм деб ҳисоблайди. Бу қурилиш қимматлашишига олиб келмоқда. Шу тўғрими? далее...»» |
25.07.2018
Солиқ оқибатлари юзага келмайди
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизмати» ДУКнинг вилоят бошқармаси Президентнинг 4.05.2018 йилдаги ПҚ-3694-сон қарорига асосан аҳолига пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар тўлаш учун Халқ банки филиалларига нақд пулни ташиш бўйича бепул хизмат кўрсатади. Бепул ташишда ҚҚС ва ДМЖга ажратмалар қандай ҳисобланади? далее...»» |
25.07.2018
Флеш-ташувчи ва роялти
Корхона киришни назорат қилиш тизими учун лицензион интеграцион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи билан USB-флеш-ташувчини ўз эҳтиёжлари учун норезидентдан (Туркия) сотиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига импорт қилди. Дастурни ҳисобга олганда флеш-ташувчи қиймати – 260 АҚШ доллари. Божхонада тозалаш амалга оширилган, барча йиғимлар, божлар ва солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўланган. Конвертация бўлмаганлиги сабабли шу пайтгача етказиб олувчи олдидаги қарзни узмадик. Импорт контрактида лицензион дастурни янгилаш ва уни ишчи ҳолатда тутиб туриш учун келгусида тўловлар тўланиши назарда тутилмаган. 1. Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун хорижий ташкилотдан сотиб олинган ва Ўзбекистонга импорт қилинган лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўлов роялтига кирадими? 2. Роялти тарзида олинган норезидентнинг даромадларига қанча миқдорда солиқ солинади? Солиқ солиш мақсадида роялти суммасини қандай аниқлаш мумкин? 3. Тўлов манбаида норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини бюджетга қайси пайтда тўлаш лозим? 4. Флеш-ташувчини божхонада тозалаш чоғида импорт қилинаётган товарнинг бутун қийматидан солиқ тўланган бўлса, роялтидан ҚҚС тўланадими? далее...»» |
25.07.2018
Ишлаб чиқаришдаги ҳисоб: тайёр маҳсулотни реализация қилиш
Маҳсулотни реализация қилиш – ишлаб чиқариш фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи. Зеро маҳсулот тайёрлашга сарфланган маблағлар айланмаси айнан реализация қилиш билан якунланади. Уни реализация қилиш натижасида ишлаб чиқарувчи корхона янги ишлаб чиқариш циклини тиклаш учун зарур айланма маблағларга эга бўлади. Ишлаб чиқариш корхонасидаги маҳсулот тузилган шартномаларга мувофиқ уни юклаб жўнатиш ёки ўз савдо бўлинмаси орқали сотиш йўли билан реализация қилиниши мумкин. далее...»» |
25.07.2018
Якунлар чиқарилди, вазифалар белгиланди
Давлат божхона қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлиси видеоселектор шаклида ўтказилди. Унда марказий аппарат, ҳудудий божхона бошқармалари, ¬«Тошкент-АЭРО» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти ва Миллий кинология маркази раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирок этди. далее...»» |
25.07.2018
Ички кийимлар контрабандага «қалқон» бўла олмади
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимларининг зийраклиги туфайли сифатсиз дори воситаларининг республикамизга кириб келиши олди олинди. Бу шубҳали дорилар қурбонига айланиши мумкин бўлган қанчадан-қанча беморни «чалкаш даволаш»дан сақлаб қолинди дегани. далее...»» |
25.07.2018
Божхонада олиб қўйилган товарлар нима қилинади
Тошкентда охирги ойлар мобайнида турли жойларда Санкт-Петербург божхоначилари томонидан РФ ҳудудида мусодара қилинган товарларнинг (Финляндия ва Беларусда ишлаб чиқарилган чарм куртка ва пойабзалларнинг) сотуви тўғрисидаги эълонлар ёпиштирилган. Суд қарорига кўра буларнинг ҳаммаси Россия мулк идорасининг ҳудудий бошқармаси эгалигига ўтган ва эндиликда «фуқаролик савдо хизмати» ушбу товарларни Ўзбекистон ҳудудида арзонлаштирилган нархда сотмоқда. Тутуриқсиз эълон. Шунга қарамай, шаҳарнинг бир қанча жойларида чарм ўрнини босувчи материалдан тайёрланган туфли ва курткаларни одамлар икки баравар қиммат нархда сотиб олишган. Товарларни божхона хизмати қандай мусодара қилади? Ўзбекистон қонунчилигига биноан мусодара қилинган товарлар қандай реализация қилиниши мумкин? Бизда Санкт-Петербург божхонаси билан ҳамкорлик битимлари ўрнатилганми? далее...»» |
25.07.2018
Муаммолар юзма-юз ҳал этилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан Тошкент туманидаги 15-ўрта мактабда ташкил этилган учрашувда «Навоий» чегара-божхона пости яқинида яшовчи аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. далее...»» |
25.07.2018
Посилка учун меъёрлар
Интернет-дўкондан жўнатилган товарларнинг қанчасини почта жўнатмалари орқали божхона тўловларисиз қабул қилса бўлади? Бу багажда товарларни мустақил олиб ўтишда назарда тутилган лимитга тенг келиши тўғрими? Унинг меъёри ошиб кетган тақдирда қабул қилиб олувчи меъёрдан ортиқ товар учун тўловни қай тартибда тўлаши керак? далее...»» |
25.07.2018
Солиқ оқибатларисиз компенсация тўловлари
Ходим шахсий автомобилида юриб, корхона ишлари билан шуғулланади. Ундан фойдаланганлик учун компенсация тўланмаган. Шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун ўтган қанча даврга компенсация ҳисоблаш мумкин, қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
25.07.2018
Давлат органларига кўмаклашувчи жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади
Президентнинг 4.07.2018 йилдаги «Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3837-сон қарорига мувофиқ ҳар бир давлат органи ҳузурида жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. далее...»» |
25.07.2018
Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши ўсди
Давлат статистика қўмитаси 2018 йил январь – июнь ойларида мамлакатимиздаги саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш ҳажми ҳақида маълумот берди. далее...»» |