Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 29 / Солиқ солиш

ЯИТ ставкаси ким учун пасайтирилди

 

2018 йил 1 июндан нодавлат нотижорат ташкилотлари учун 15%дан кўп бўлмаган миқдордаги ЯИТ ставкаси белгиланди.

1. 15%дан кўп бўлмаган ставка деганда нима тушунилади?

2. 2018 йил июнь ойи учун ҳисоботда ЯИТ суммаси қандай акс эттирилади?

 

– Айрим қонун ҳужжатларида ННТ томонидан қўлланилиши шартларидан келиб чиқиб қўлланиши мумкин бўлган ЯИТнинг пасайтирилган ставкалари назарда тутилган. 15%дан кўп бўлмаган ставка деганда муайян шароитларда у 15%дан ҳам кам бўлиши мумкинлигини англатади.

 

1

ЯИТ Солиқ кодексида белгиланган солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган келиб тушган маблағлар ҳисобидан шакллантирувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун ЯИТ ставкаси 15%дан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади (4.05.2018 йилдаги ПФ-5430-сон Фармоннинг 4-банди). Мазкур норма 2018 йил 1 июндан кучга кирди.

2018 йилги ЯИТнинг асосий ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорга 23-илова):

● микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун – 15%;

● қолган корхоналар учун – 25%.

Бунда айрим қонун ҳужжатларида ННТ томонидан қўлланилиши шартларидан келиб чиқиб қўлланиши мумкин бўлган ЯИТнинг пасайтирилган ставкалари (25%дан кам) назарда тутилган.

 

ЯИТ ставкасининг пасайтирилиши

Пасайтирилган ставкаларни қўллаши мумкин бўлган корхоналар

 

Ягона ижтимоий тўлов ставкаси

 

«SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси* (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон қарорининг 1-банди)

 

7%

 

1.01.2018 йилдан бошлаб ўқишни битирганига 3 йил бўлмаган касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ишлайдиган корхоналар (бюджет ташкилотлари, табиий монополиялар субъектлари, устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотлар бундан мустасно) (24.05.2017 йилдаги ПФ-5052-сон Фармоннинг 6-банди):

 

 

битирувчи ишга жойлашганидан кейинги бир йил ичида

 

битирувчиларнинг МҲТФдан белгиланган ставканинг 50%и

 

битирувчи ишлаётган иккинчи ва учинчи йил давомида

 

битирувчиларнинг МҲТФдан белгиланган ставканинг 75%и

 

1.01.2023 йилгача мактабгача таълим нодавлат муассасалари (МТНМ) (5.04.2018 йилдаги ПҚ-3651-сон қарорнинг 10-банди)

 

10%

 

Давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилинган МТНМ давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим имзоланган ойдан бошлаб 10 йил муддатга (ПҚ-3651-сон қарорнинг 10-банди)

 

5%

 

1.07.2018 йилдан бошлаб фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари (26.04.2018 йилдаги ПҚ-3680-сон қарорнинг 14-банди)

 

5%

 

 

МИСОЛ. ННТда касб-ҳунар коллежи битирувчиси ишлайди, иккинчи ва учинчи йиллар давомидаги иши учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича ННТ МҲТФ белгиланган ставкасининг 75%и миқдорида ЯИТни ҳисоблаб чиқаради. ННТ учун ЯИТ ставкаси – 25%.

Бу ҳолда пасайтирилган ставкани аниқлаймиз:

25 х 75% = 18,75%.

ПФ-5430-сон Фармонга мувофиқ:

ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ННТнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлари ҳисобидан шаклланган бўлса, ННТ 18,75%га тенг ЯИТ ставкасини қўллайди;

ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ННТнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган келиб тушган маблағлар ҳисобидан шаклланган бўлса, ННТ имтиёзни ҳисобга олган ҳолда 15%лик ставкани қўллайди. Яъни бу ҳолда ЯИТ ставкаси 15%дан кўп бўлмаслиги керак.

 

2

Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби ҳар ойда ортиб борувчи якун билан солиқ органларига белгиланган шаклда тақдим этилади (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган 10-илова). Айни пайтда ­ПФ-5430-сон Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда ЯИТ ҳисоб-китоби шаклларига ўзгартиришлар киритилмаган, 2018 йил июнь учун ҳисоб-китоб даври тугагунча киритилиши эҳтимолдан холи эмас. 2018 йил 1 июнгача ва ундан кейин юзага келган солиқ солинадиган базани йил давомида турли ставкалар қўллангани сабабли ажратиш лозим.

Ажратиш ЯИТ ҳисоб-китобида қуйидагича акс эттирилиши мумкин:

● 4-«Умумбелгиланган ставка бўйича» графасида 25%лик ставка қўлланадиган солиқ солинадиган базаси акс эттирилади;

● 5-«Имтиёзли ставка бўйича» графасида имтиёзли ставка қўлланадиган солиқ солинадиган база акс эттирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 


*Айни пайтда назарда тутилишича, 5-графа ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган юридик шахслар имтиёзли ставкани қўллаганда тўлдирилади.

Прочитано: 2124 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика