Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 29 / Солиқ солиш

Флеш-ташувчи ва роялти

 

Корхона киришни назорат қилиш тизими учун лицензион интеграцион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи билан USB-флеш-ташувчини ўз эҳтиёжлари учун норезидентдан (Туркия) сотиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига импорт қилди. Дастурни ҳисобга олганда флеш-ташувчи қиймати – 260 АҚШ доллари. Божхонада тозалаш амалга оширилган, барча йиғимлар, божлар ва солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўланган. Конвертация бўлмаганлиги сабабли шу пайтгача етказиб олувчи олдидаги қарзни узмадик.

Импорт контрактида лицензион дастурни янгилаш ва уни ишчи ҳолатда тутиб туриш учун келгусида тўловлар тўланиши назарда тутилмаган.

1. Корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун хорижий ташкилотдан сотиб олинган ва Ўзбекистонга импорт қилинган лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўлов роялтига кирадими?

2. Роялти тарзида олинган норезидентнинг даромадларига қанча миқдорда солиқ солинади? Солиқ солиш мақсадида роялти суммасини қандай аниқлаш мумкин?

3. Тўлов манбаида норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини бюджетга қайси пайтда тўлаш лозим?

4. Флеш-ташувчини божхонада тозалаш чоғида импорт қилинаётган товарнинг бутун қийматидан солиқ тўланган бўлса, роялтидан ҚҚС тўланадими?

 

1

Ўз эҳтиёжлари учун USB-флеш-ташувчидаги лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш чоғида корхона:

● USB-флеш-ташувчининг ўзини;

● унга ёзилган лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олган ва импорт қилган.

Лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар роялти ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­22-моддаси).

 

2

Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига мазкур даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланмаган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг ­155-моддаси 1-қисми). Роялти тарзидаги даромадлар ушбу даромадлар таркибига киритилган ва уларга ­20%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 5-банди, 160-моддаси 4-банди).

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида Даромадларга иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим (Тошкент, 8.05.1996 йил, ВМнинг 15.07.1996 йилдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган) имзоланган.

Битим шартларига мувофиқ Ўзбекистонда юзага келадиган ва Туркия резидентига тўланадиган роялтига Туркияда солиқ солиниши мумкин. Туркия резиденти ўз мамлакатидаги солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан берилган, унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни корхонангизга тақдим этиши лозим.

Фойда солиғи Ўзбекистон Республикасида тўлов манбаида ушлаб қолинадиган бўлса, Туркия резиденти сертификати мавжуд бўлганда солиқ ставкаси роялти суммасининг ­10%идан ошмаслиги керак (Битимнинг 12-моддаси 2-банди).

«Роялти» атамаси Битимнинг ­12-моддасида ишлатилганда компью­тер дастурларидан фойдаланиш ҳуқуқини қўллаганлик ёки берганлик, ёки уларга муаллифлик ҳуқуқларини сотганлик учун ҳақ сифатида олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни англатади.

Роялти суммаси импорт контрактида кўрсатилган бўлиши керак.

 

3

Тўлов манбаида норезидентнинг даромадларидан фойда солиғи у тўланган санадан кечиктирмай ушлаб қолиниб, бюджетга тўланади (Солиқ кодексининг 165-моддаси).

 

4

Товарларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлса, товарларга (ишларга, хизматларга) ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 202-моддаси ­1-қисми).

Хорижий корхона лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқини корхонангизга берди. ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун ишларни, хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб тан олинади, сабаби ишлар, хизматлар харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритади. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқларини беришда ушбу қоида қўлланилади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 4-банди).

Хорижий ҳамкор билан тузилган импорт контрактида 2 та сумма: флеш-ташувчи қиймати ва лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати алоҳида ажратиб кўрсатилиши керак.

Шунда божхонада тозалаш чоғида ҚҚС флеш-ташувчининг ўз божхона қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади. Роялти – лицензион дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловдан ҚҚСни эса корхонангиз ушбу ҳуқуққа харажатлар тан олиниши далилига қараб тўлайди.

 

Бу – муҳим!

Дастурий таъминот таркибига кирган ва мазкур товар усиз ўзига хос бўлган вазифаларни бажара олмайдиган товар импорт қилиниши мумкин. Бундай дастурий таъминот товарнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва унинг қиймати товарнинг қийматидан ажратиб чиқарилмайди (БКнинг 314-моддаси 3-қисми).

Бу ҳолда бундай товарни сотиб олган корхона дастурдан фойдаланиш ҳуқуқи учун алоҳида ҳақ тўламайди. Бинобарин, ушбу вазиятда роялти мавжуд эмас.

Бу ҳолда ҚҚС импорт қилинган товарни божхонада тозалаш чоғида тўланади, кейинчалик ушбу контракт бўйича уни тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

Сизнинг ҳолатда флеш-ташувчидаги лицензион дастур ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланиб, ушбу ускуна усиз ишлай олмаса, хизматлар импортидан роялти ҳам, ҚҚС ҳам юзага келмайди.

 

Эътибор беринг!

Ўзбекистон Республикаси норезиденти резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган вақт даври мобайнида Ўзбекистон томонидан қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома тузилган бўлса, ўша давлатнинг резиденти деб эътироф этилади. Агар ушбу ҳужжатда резидентлик вақтининг даври кўрсатилмаган бўлса, ушбу ҳужжат берилган календарь йил давомида амал қилади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 17-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1254 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика