Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 41 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ тўловчи ҳақ

Кичик корхонамизнинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолияти ишлаб чиқариш бўлиб, 2013 йилнинг олти ойи учун ҳисобот топширганимиздан кейин фао­лиятимизни яна бир бор таҳлил қилиб чиқдик. Таҳлилимиз натижасида айрим хатоликларни аниқлаб, 16 август куни аниқлаштирилган ҳисобот тақдим қилиб, солиқларни тўладик. Ўз навбатида, аниқлаштирилган ҳисоботимиз Сергели туман ДСИ томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинди. Орадан бир ҳафта ўтиб, прокуратура органининг 16 августдаги режадан ташқари солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғи билан 21 август куни корхонамизда текширув эълон қилинди. Текширувда ҳеч қандай камчилик топилмагач, орадан бир ой ўтиб, 17 сентябрь куни текширув пайтида текширувгача тақдим қилган аниқлаштирилган ҳисоб-китобимизни ижросиз қолдиришлари тўғрисида хат беришди. Шу куниёқ текширувчилар аниқлаштирилган ҳисоб-китобимизда акс эттириб, солиқлари тўланган суммани яширилган даромад деб топиб, Солиқ кодексининг 114-моддаси бўйича жарима қўллашмоқчи эканлигини билдиришди. Солиқ органининг бу ҳаракатлари тўғрими? Аввал тақдим қилинган ҳисоботлар ва аниқлаштирилган ҳисоб-китобларни ижросиз қолдириб, корхонага жарима қўллаш мумкинми?

Хорижий корхона бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 46-моддасига кўра ҳар бир солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаб, СКда белгиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ичида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга. СКнинг 45-моддасига асосан солиқ ҳисоботи дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилинади.

СКнинг 91-моддасида солиқ текширувлари ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш ўринлики, СКнинг 85-моддасига кўра давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган текширишдан ташқари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда прокуратура органлари томонидан амалга ошириладиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш ҳам солиқ текшируви ҳисобланади.

СКнинг 92-моддасига биноан солиқ тўловчига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма нусхасини ёки назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг режадан ташқари солиқ текшируви ёки муқобил текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхасини, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви та­йинланганлиги тўғрисидаги буйруғининг ҳамда солиқ текширувини ўтказиш дастурининг кўчирма нусхалари топширилган пайт солиқ текширувини ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади.

Сизнинг ҳолатингизда прокуратура органининг режадан ташқари солиқ текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарорининг 16 августда чиқарилиши Сиз учун давлат солиқ органига аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этишингизни рад этмайди. СКнинг 92-моддасига асосан давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги тегишли буйруқ билан 21 август куни корхонангизга келиши солиқ текшируви бошланган пайт ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, сизга 20 августга қадар аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш ҳуқуқини беради.

Юқоридаги вазиятда тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисоботингиз сўзсиз қабул қилиб олингандан кейин бир ой ўтиб текширувда камчилик аниқланмагач, уни ижросиз қолдириб, унда кўрсатилган суммага молиявий санкция қўлланиши ноқонунийдир. Тақдим этилган ҳисоб-китобда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, қонун доирасида камерал назоратдан ўтказиб, бу ҳақда сизга тегишли тузатишлар киритишингизни талаб қилган ҳолда ёзма шакл­да хабар қилиниши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

16 августда тақдим этилган аниқлаштирилган ҳисоботингиз ижросиз қолдирилиши сизнинг ҳуқуқларингизни чекловчи хатти-ҳаракат ҳисобланади. Бундай ҳолда сиз СКнинг 122-моддасига асосланиб давлат солиқ инспекцияси мансабдор шахсларининг ҳаракатлари устидан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига шикоят бериш ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.

Жавобни экспертимиз

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ

тайёрлади.

Прочитано: 2360 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика