Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 41 / Ҳисоботга тайёрланамиз

Столларга қараб ҳисоблаймиз. Умумий овқатланиш ташкилотлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб

“Сбх”нинг олдинги сонида (8.10.2013 йилдаги 40 (1000)-сон) чакана савдо корхоналари учун ходимлар сони ва МҲТФнинг энг кам меъёрлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва солиқ ҳисоботини тўлдириш тартиби юзасидан тушунтиришлар чоп этилган эди. Мавзуни давом эттириб, «Norma Ekspert» мутахассислари умумий овқатланиш корхоналари учун тавсияларни тайёрладилар.

 

Солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида умумий овқатланиш ташкилотларига ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган корхоналар киради. Солиқларни қўшимча ҳисоблаш тартиби қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

штат жадваллари давлат бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган умумий овқатланиш ташкилотларига;

 якка буюртмалар бўйича умумий овқатланиш соҳасида банкет асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотларга.

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб ҳисобот чораги учун ортиб бормайдиган якун билан тўлдирилади. Унда кўрсаткичлар ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун тегишли сатрларда келтирилади, яъни III чорак якунлари бўйича - июль, август ва сентябрь ойлари учун.

 

!

Агар корхона ҳар хил турдаги (рес­торан, кафе ва ҳ.к.) бир неча умумий овқатланиш шохобчаларига эга бўлса, ҳар бир турдаги умумий овқатланиш шохобчаси бўйича алоҳида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб тақдим этилади.

 

010-сатрда  умумий овқатланиш корхонасининг туридан келиб чиқиб бутун корхона бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи 01011 + 01021 + 010... сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланади.

 

0101-сатрда умумий овқатланиш ташкил этилган жойдаги 4 ўринга мўлжалланган столлар сони кўрсатилади. Агар корхонада бундан кўп ёки кам ўринга мўлжалланган столлардан фойдаланилса, столлар сони ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади: барча ўринлар йиғиндиси 4 га бўлинади.

 

МИСОЛ. Корхона  2 та 12 ўрин­га мўлжалланган, 6 та 2 ўринга мўлжалланган, 10 та 4 ўринга мўлжалланган столларга эга. Жами ўринлар 76 та (2 х 12 + 6 х 2 + 10 х 4), ходимлар сони меъёрини ҳисоблаш учун столлар сони  19 та (76 / 4).

 

7 кунлик иш ҳафтасини ҳар кунги иш муддати 12 соатни (ҳафтасига жами 84 соатни)

ташкил этган умумий овқатланиш ташкилотларида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрлари

1-жадвал

Умумий овқатланиш  ташкилотларининг  шакли (тури)

1 столга (4 ўринга мўлжалланган стандарт стол) хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган хизмат кўрсатувчи ходимлар (официантларни ўз ичига олган ҳолда) сони

Бармен (бар мавжуд бўлганда)

Ошпаз

Тарқатишда хизмат қиладиган ходимлар

Ошхона

ишчиси

Тошкент

шаҳри

бошқа

шаҳар

бошқа аҳоли

пункти

Ресторан

0,35

0,25

0,2

1

3

2

Кафе

0,25

0,2

0,1

1

2

1

Кафе (ўзига ўзи хизмат кўрсатиш йўналиши мавжуд бўлган)

0,2

0,15

0,1

1

2

1

1

Чойхона

2

1

1

Ошхона (мустақил юридик шахс)

2

1

1

Кафетерий, кичик ошхона, буфет

1

1

1

Бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда)

0,2

0,15

0,1

1

 

0101-сатр кўрсаткичлари Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 (кейинги ўринларда – 2200-сон Низом) 1б-иловага мувофиқ шаклда умумий овқатланиш ташкилотлари тақдим этадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар тўғрисидаги ахборотга мувофиқ келтирилади (ДСИга ҳар йили 1 февралга қадар, янги ташкил қилинганлар томонидан эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 30 кун ичида тақдим этилади).

Агар корхона бир хил турдаги бир нечта умумий овқатланиш шохобчаларига, масалан, бир неча ресторанга эга бўлса, улар бўйича кўрсаткичлар 0102, 01201, 0103, 01031-сатрларда ва кейинчалик Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг шаклига мувофиқ келтирилади.

 

01011-сатрда кўрсаткичлари Маълу­­мотнома-ҳисоб-китобнинг 0101-сатрида келтирилган умумий овқатланиш корхонасининг иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри кўрсатилади.

Умумий овқатланиш ташкилотларига Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом3 (кейинги ўринларда – 2173-сон Низом) билан тавсия этилган асосий ходимлар рўйхатига қуйидагилар киритилган: официант; бош ошпаз, ошпаз; буфетчи, бар (майхона) сотувчиси; тайёр маҳсулотни тарқатишда хизмат қиладиган ходим; ошхона ишчиси.

Иш режими ҳафтасига жами 84 соат­ни (7 кунлик иш ҳафтасида 12 соатлик иш кунини) ташкил этган умумий овқатланиш ташкилотларида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрлари 2173-сон Низомга 2-иловада белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади (1-жадвалга қаранг).

Асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрларини аниқлашда ҳосил бўлган каср сонлар яхлитлаш қоидаларига кўра бутун сонга яхлитланади.

 

МИСОЛ. Бухоро шаҳридаги кафе ҳафтасига 7 кун, ҳар куни 12 соатдан ишлайди. Хизмат кўрсатиладиган столлар (4 ўринга мўлжалланган) сони 21 та, бар мавжуд эмас.

Бухоро шаҳридаги хизмат кўрсатиладиган столлар сони 21 та бўлган, бар мавжуд бўлмаган кафе бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам ­меъёри 2 ошпазни, 1 та ошхона ишчисини ва 4 та  хизмат кўрсатувчи ходимни назарда тутади (0,2 х 21 стол, бунда 0,2 – 1 та хизмат кўрсатиладиган стол учун хизмат кўрсатувчи ходимлар меъёри). Шу тариқа, кафе асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри 7 кишига тенг (4 + 2 + 1).

 

Хизмат кўрсатиладиган столлар сони 50 тадан ортиқ бўлган кафе ва ресторанлар 50 та столга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрини қўллайди.

 

МИСОЛ. Тошкент шаҳридаги ресторан ҳафтасига 84 соатдан ишлайди. Бар, банкет зали, ҳар бири 4 ўринга мўлжалланган 70 та стол мавжуд.

1-жадвал бўйича Тошкент шаҳридаги ресторан асосий ходимлари сонининг энг кам меъёрига 3 ошпаз, 2 та ошхона ишчиси, ҳар бир хизмат кўрсатиладиган стол ҳисобига 0,35 та хизмат кўрсатувчи ходим, 1 та бармен киради.

Банкет зали мавжуд бўлган рестораннинг 50 та хизмат кўрсатиладиган столдан келиб чиқиб ҳисобланган асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри 24 кишини (50 х 0,35 + 3 + 2 + 1) ташкил қилади.

 

Агар ташкилотнинг иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетса ёки кам бўлса, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи ёки камайтирувчи коэффициент қўлланилади. Бунда коэффициентнинг миқдори умумий овқатланиш корхонасининг амалдаги иш вақтининг меъёрий иш вақтига (ҳафтасига 84 соат) нисбати билан белгиланади.

Иш вақти режими 84 соатдан ортиб кетса, кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади.

 

МИСОЛ. Самарқанд шаҳридаги рес­торан ҳафтасига 90 соатдан ишлайди. Ҳар бири 4 ўринга мўлжалланган
50 та стол, бар мавжуд.

Рестораннинг асосий ходимлар сони энг кам меъёрини ҳисоблашда кўпайтирувчи коэффициент  – 1,07 (90 / 84) қўлланилади.

Самарқанд шаҳридаги бар мавжуд бўлган ресторан асосий ходимлари сонининг энг кам меъёрига 3 ошпаз, 2 та ошхона ишчиси, 1 та бармен, ҳар бир хизмат кўрсатиладиган стол ҳисобига 0,25 та хизмат кўрсатувчи ходим киради. Шу тариқа ресторан асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри кўпайтирувчи ­коэффициентни ҳисобга олганда 20 кишини (50 х 0,25 + 3 + 2 + 1) х 1,07) ташкил қилади.

 

Агар иш вақти режими 84 соатдан кам бўлса, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига камайтириш коэффициенти  қўлланилади. Бунда камайтириш коэффициенти 0,5 дан кам бўлмаслиги керак.

 

Мисол. Ошхона (мустақил юридик шахс) ҳафтасига 40 соатдан ишлайди.

Ошхона ходимлари сонининг энг кам меъёрига 2 та ошпаз, 1 та  тарқатишда хизмат қиладиган ходим ва 1 та ошхона ишчиси киради. Асосий  ходимлар сонининг энг кам меъёрига камайтириш ­коэффициенти қўлланилади. Ҳисоб-китобга кўра у 0,48 га (40 / 84) тенг, бироқ, 0,5 коэффициенти қўлланади.

Шу тариқа асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри камайтирувчи коэффициент­ни ҳисобга олганда 2 кишини (2 + 1 + 1) х 0,5) ташкил қилади.

 

 Умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус ажратилган жойларда кўчма (сайёр) савдони амалга ошириш учун вақтинча ташкил этилган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

020-сатрда бошқарув ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари билан банд ходимлар сони жами акс эттирилади. 2173-сон Низом билан бошқарув ва техник ходимларнинг қуйидагича классификацияланиши тавсия этилган:

бошқарув ходимлари: директор (мудир); директор (мудир)нинг ўринбосари; зал мудири; бош ҳисобчи, ҳисобчи; кассир; экспедитор; омбор мудири (омборчи);

техник ходимлар: асбоб-ускуналарни таъмирловчи ва эксплуатация қилувчи ходим; швейцар (дарбон), гардеробчи; қоровул, қўриқчи; фаррош; ҳовли тозалигига қаровчи ходим; боғбон.

 

030-сатрда  010 ва 020-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланадиган бутун корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри келтирилади.

 

040-сатрда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси4 (ЯТС) бўйича ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициенти кўрсатилади. Умумий овқатланиш корхоналари МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблашда 2173-сон Низомга 5-иловага мувофиқ ЯТС бўйича ишларнинг ўртача разрядига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф коэффициентларини қўллайдилар (2-жадвалга қаранг).

 

050-сатрда белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори кўрсатилади, у қуйидаги миқдорларга тенг: 

2012 йил 1 декабрдан 2013 йил 15 августгача – 79 590 сўм (Президентнинг 9.11.2012 йилдаги ПФ-4482-сон Фармонининг 2-банди);

2013 йил 15 августдан – 91 530 сўм (Президентнинг 11.07.2013 йилдаги ПФ-4547-сон Фармонининг 2-банди).

 

!

Август ойи учун  МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблашда 86 138 сўмга тенг бўлган ўртача ойлик энг кам иш ҳақи миқдори қўлланади (МВ ва ДСҚнинг 17.09.2013 йилдаги ММ/04-01-32-14/781-сон ва 13/1-15653-сон қўшма хати).

 

III чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатрида қуйидагилар кўрсатилади: 3-устунда – 79 590 сўм; 4-устунда – 86 138 сўм; 5-устунда – 91 530 сўм.

 

060-сатрда МҲТФнинг энг кам меъёри акс эттирилади. У ҳисоб-китоб қилиш ёрдамида – 030, 040 ва
050-сатрлар кўрсаткичларини кўпайтириш йўли билан аниқланади. МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисобот чорагининг ҳар бир ойи учун ҳисобланади, шундан сўнг олинган кўрсаткичлар қўшилади ва чорак учун МҲТФнинг энг кам миқдори аниқланади (6-устун тўлдирилади), у ҳақиқатдаги МҲТФ билан солиштирилади.

 

Агар юридик шахс ҳар хил турдаги (ресторан, кафе ва ҳ.к.) бир неча умумий овқатланиш жойларига эга бўлса, ҳар бир турдаги умумий овқатланиш шохобчаси бўйича ҳисоб-китоб алоҳида амалга оширилади. Бунда бошқарув ва бошқа фаолият турларини амалга оширувчи ходимлар МҲТФнинг энг кам меъёри мазкур умумий овқатланиш корхоналари турлари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг энг юқори разрядидан, техник ходимлар учун эса ишларнинг энг паст разрядидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Корхона ресторан ва кафега эга. Ресторанда асосий ходимлардан ташқари 2 та бошқарув ходими (мудир ва бухгалтер) ва 1 та техник ходим, кафеда эса 1 та зал мудири ва 1 та техник ходим бор.

Ресторан кафега нисбатан ЯТС бўйича юқорироқ разрядга эгалиги боис (2-жадвалга қаранг) бошқарув ходимлари – мудир, зал мудири ва бухгалтер рес­торан ходимлари сони меъёрида 3,297 коэффициенти билан, 2 та техник ходим эса кафе ходимлари сони меъёрида 2,998 коэффициенти билан ҳисобга олинади.

 

!

Агар умумий овқатланиш корхонаси (умумий овқатланишнинг битта турини амалга оширади) асосий фаолиятдан ташқари бошқа фаолият турларини амалга оширса, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун корхона бўйича ходимлар сони энг кам меъёридан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунинг учун асосий ходимлар сони энг кам меъёри, бошқарув, техник ва ёрдамчи ходимлар, шунингдек  асосий фаолиятдан ташқари бошқа фао­лиятни амалга оширувчи ходимлар қўшилади. Олинган сумма ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициентига кўпайтирилади.

 

МИСОЛ. Асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган корхона  (кафетерий типидаги) реклама хизматларини ҳам кўрсатади (жисмоний шахслардан рекламани қабул қилади). Реклама фаолияти билан 1 киши шуғулланади. Бошқарув ходимлари сони 1 киши.

Бутун корхона бўйича ходимлар сони энг кам меъёрини ҳисоблашда кафетерий бўйича асосий ходимлар сони энг кам меъёри – 3 киши (1-жадвалга қаранг), бошқарув ходимлари – 1 киши ва реклама бўйича ходим – 1 киши қўшилади. Бутун корхона бўйича МҲТФнинг ойлик энг кам меъёри ходимлар умумий сони (5 киши) ва 2,725 тариф коэффициентидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Агар умумий овқатланиш корхонаси умумий овқатланишнинг бир нечта турини, шунингдек бошқа фаолият турларини амалга оширса, бутун корхона бўйича МҲТФнинг энг кам меъёрини ҳисоблашда бошқа фаолият турларини амалга оширувчи ходимлар сони умумий овқатланиш корхоналарининг мазкур турлари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг энг юқори разрядидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Умумий овқатланиш корхоналарида ЯТС бўйича ишларнинг ўртача разряди ва тариф коэффициентлари

2-жадвал

Корхона номи

ЯТС бўйича ишларнинг ўртача разряди ва тариф коэффициенти

разряд

тариф коэффициенти

Ресторан

4

3,297

Кафе

3

2,998

Чойхона, ошхона, кафетерий, кичик ошхона, буфет

2

2,725

Бошқа турдаги ташкилотлар (ошхона мавжуд бўлмаганда)

2

2,725

 

МИСОЛ. Асосий фаолият тури умумий овқатланиш бўлган корхона кафе ва кичик ошхонага эга. Бундан ташқари, у чакана савдо билан шуғулланади. Бошқарув ходимлари сони 3 киши, умумий овқатланишдаги техник ходимлар сони 4 киши, дўкон ходимлари 4 кишини ташкил қилади.

Дўкон ходимлари сони (4 киши) ва бошқарув ходимлари (3 киши) кафе бўйича ходимлар сони энг кам меъёрини ҳисоблашда ҳисобга олинади, чунки у кичик ошхонага нисбатан ЯТС бўйича юқорироқ разрядга эга (2-жадвалга қаранг). Техник ходимлар (4 киши) кичик ошхона ходимлари сони меъёрига қўшилади.

 

070-сатрда  умуман корхона бўйича чоракдаги ҳақиқатдаги МҲТФ кўрсатилади. У Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддаларига тааллуқли бўлган, ЯИТ солиш объекти ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни қўшиш йўли билан аниқланади. 070-сатр кўрсаткичига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолиятни амалга оширувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган МҲТФ кирмайди.

 

080-сатрда МҲТФнинг чорак учун энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши суммаси (060 ва 070-сатрлар фарқи) акс эттирилади. Агар ҳақиқатдаги МҲТФ энг кам миқдордан ошса, 080-сатрда «0» кўрсаткичи кўрсатилади.

090-сатрда  тўловларнинг жами ставкаси – 39% (2013 йилда) кўрсатилади.

 

100-сатрда бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловларнинг қўшимча ҳисобланган суммаси кўрсатилади. Ушбу сумма қўшимча ҳисоблашга асос бўлган базани (080-сатр) жами ставкага кўпайтириш йўли билан аниқланади.

 

МИСОЛ. Тошкент шаҳридаги кафе ҳафтасига 91 соатдан ишлайди. 40 та хизмат кўрсатиладиган стол (4 ўринга мўлжалланган) ва бар мавжуд. Ходимларнинг ҳақиқатдаги сони 20 киши, улардан бошқарув ва техник ходимлар 4 киши. III чорак учун ҳақиқатдаги МҲТФ – 12 800 минг сўм.

Тошкент шаҳридаги кафе асосий ходимлари сонининг энг кам меъёрига хизмат кўрсатувчи ходимлар –
10 киши (ҳар бир стол ҳисобига 0,25 киши); бармен – 1 киши, ошпазлар – 2 киши, ошхона ходими – 1 киши киради. Асосий ходимлар сони энг кам меъёри 14 кишини ташкил қилади.

Кафе ҳафтасига 91 соатдан ишлаши боис 1,08 (91 / 84) кўпайтирувчи коэффициенти қўлланади. Асосий ходимлар сони энг кам меъёри иш вақти режимини ҳисобга олганда 15 киши (14 х 1,08), бутун корхона бўйича – 19 киши.

III чорак учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри 14 653 931 сўмни ташкил қилади, шу жумладан:

июль ойи учун – 4 533 606 сўм (19 х 2,998 х 79 590);

август ойи учун – 4 906 593 сўм (19 х 2,998 х 86 138);

сентябрь ойи учун – 5 213 732 сўм (19 х 2,998 х 91 530).

Ҳақиқатдаги МҲТФ (12 800 минг сўм) энг кам меъёрдан кам бўлгани боис тўловлар қўшимча ҳисобланади. Қўшимча ҳисоблаш учун база 1 853 931 сўмни (14 653 931 – 12 800 000), қўшимча ҳисоблаш суммаси 723 033 сўмни (1 853 931 х 39%) ташкил қилади.

 

Мисолдаги кўрсаткичлар бўйича III чорак учун Маълумотнома-ҳисоб-китоб қуйидагича тўлдирилади:

III чорак учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБ

(умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўлдирилади)

 Кўрсаткич номи

Сатр

Кўрсаткич

1-ой

2-ой

3-ой

чорак

1

2

3

4

5

6

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (01011-сатр + 01021-сатр + 010...-сатр)

010

15

15

15

Х

1-сон умумий овқатланишни ташкил қилиш жойида столлар сони, дона

0101

40

40

40

Х

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01011

15

15

15

Х

2-сон умумий овқатланишни ташкил қилиш жойида столлар сони, дона

0102

Х

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01021

Х

...

 010...

 

 

 

Х

...

 010...

 

 

 

Х

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

020

4

4

4

Х

Умуман ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёрлари, жами (010-сатр + 020-сатр)

030

19

19

19

 

Ягона тариф сеткаси бўйича ишлар ўртача разряди тариф коэффициенти

040

2,998

2,998

2,998

Х

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм

050

79 590

86 138

91 530

Х

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм (030-сатр х 040-сатр х 050-сатр)

060

4 533 606

4 906 593

5 213 732

14 653 931

Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм

070

Х

Х

Х

12 800 000

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (060-сатр – 070-сатр)

080

Х

Х

Х

1 853 931

Умумий ставка, %

090

Х

Х

Х

39

Тўланиши лозим, сўм (080-сатр х 090-сатр / 100)

100

Х

Х

Х

723 033

 

Қурилиш ташкилотлари учун қўшимча ҳисоблаш бўйича тушунтиришларни «НМ»нинг 15.10.2013 йилдаги 41-сонида ўқинг.

 

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова.

2ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

4ВМнинг 23.07.1996 йилдаги 262-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Прочитано: 6156 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика