Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 41 / Бевосита мулоқот

Бюджетдан маош оладиганларга имтиёзлар

Қизим ТДПУга контракт асосида ўқишга кирди. Мен билан олийгоҳ ўртасида фарзандимни
2013–2014 ўқув йилида ўқитиш тўғрисида шартнома имзоланди. Шартномага биноан контракт пулининг 50%и 2013 йилнинг 15 сентябрига қадар, қолган қисми 2014 йилнинг 1 мартигача тўланиши керак. Дастлабки тўловни белгиланган муддатда олийгоҳ ғазнасига тўлаб қўйдим.

Шундан сўнг бухгалтерияга иш ҳақимни фарзандимнинг Ўзбекистон Республикаси олийгоҳида ўқиши учун контрактнинг қолган қисмини тўлаш учун СК 179-моддасининг 31-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзини қўллаган ҳолда ўтказиб бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилдим. Бироқ ташкилотимизнинг бош бухгалтери бюджет ташкилотларида солиқ имтиёзлари йил якунлари бўйича декларация топширилгандан кейин солиқ инспекцияси томонидан қўлланилишини айтиб, иш ҳақимни фарзандимнинг олийгоҳдаги ўқиши учун контракт тўловига ўтказишни ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашни рад этмоқда.

Ташкилотимиз бош бухгалтерининг ҳаракатлари қанчалик тўғрилиги ҳақида тушунтириш беришингизни сўрайман. Ўзбекистон олийгоҳларида фарзандининг ўқиши учун контракт тўловига иш ҳақи йўналтирилганда солиқ имтиёзларини қўллаш қандай меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади?

 

– Сизни қизиқтираётган масала Ўзбекистон Рес­публикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Ходимнинг иш ҳақини таълим ҳақини тўлаш учун ўтказиш ва кейинчалик солиқ имтиёзини қўллаш қисмида мазкур ҳужжатда бюджет ташкилотлари учун ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бюджет ташкилотлари жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблайдилар ва тегишли тарзда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзларни умумбелгиланган тартибда қўллайдилар. 

Кўрсатилган Низомнинг 10-бандига мувофиқ, тўлов манбаида солиқ чегирмаси таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобига амалга оширилганда тақдим этилади:

тўланган суммаларни жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадларидан кейинчалик ушлаб қолиш шарти билан берилган иш берувчининг маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртига ёки тижорат банкига олинган таълим кредитини қоплаш эвазига иш берувчи томонидан ўтказиб бериладиган жисмоний шахснинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари ҳисобига.

Жисмоний шахс солиқ чегирмасини олиш учун иш берувчига даромадларини ўқиш учун тўловга (кредитни қоплашга) ўтказиш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

талаба (талабалар) билан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

таълим олувчининг (таълим олувчиларнинг) пас­порти ва (ёки) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Ушбу ҳужжатларнинг тақдим этилиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслик учун асос бўлади (Низомнинг 12-банди).

Тўлов манбаида солиқ чегирмаси тақдим этилмаган ҳолда, солиқ чегирмаси ушбу Низомнинг III бобида назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси асосида тақдим этилиши мумкин.

Прочитано: 2214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика