Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 35 / Бизнинг эксклюзив

Барча имтиёзлар битта қўлланмада

ИМТИЁЗЛАР – ТАДБИРКОР УЧУН МАДАД

 

¤збекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 августдаги ҳолатига кўра

 

Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш») ва «Налоги: вопросы и ответы» («Солиқлар: саволлар ва жавоблар») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН ВА СОТИЛАЁТГАН ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БЎЙИЧА

ИМТИЁЗЛАР

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) – товарлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратишдир.

Ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган товарлар, ишлар, хизматлар бўйича ҚҚСга доир имтиёзлар Солиқ кодекси (СК)нинг 208, 209, 210 ва 256-моддалари, Президентнинг қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Улар ҚҚСни доимий асосда ёки муайян муддатда тўлашдан озод этиш, шунингдек солиқнинг ноль даражали ставкасини қўллаш кўринишида тақдим этилади.

 

СОЛИҚ КОДЕКСИГА МУВОФИҚ ҚҚС ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИШ

 

ҚҚС тўлашдан озод қилинган операциялар

Имтиёз объекти

Асос

Хизматларни реализация қилиш

Юридик ва жисмоний шахсларга муайян ҳуқуқлар берилганда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган, давлат божи, патент божи, йиғим ёки бошқа тўловлар ундириладиган хизматлар

СК 208-моддаси

1-банди

Мактабгача таълим муассасаларида болаларни тарбиялашга доир хизматлар

 

СК 208-моддаси

2-банди

Беморлар ва кексаларни парвариш қилишга доир хизматлар

СК 208-моддаси

3-банди

Дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматлари, диний ашёларни реализация қилиш, диний ташкилотлар ҳамда бирлашмаларнинг удумлар ва маросимлар ўтказишга доир хизматлари

СК 208-моддаси

4-банди

Товарлар, хизматларни реализация қилиш

Протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун мўлжалланган инвентарлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган буюмлар ва инвентарлар, шунингдек ногиронларга кўрсатилаётган ортопедик протезлаш хизматлари, протез-ортопедия буюмлари ва ногиронлар учун мўлжалланган инвентарларни таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланишга доир ишлар бўйича хизматлар

СК 208-моддаси

5-банди

 

Даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг мазкур муассасалар томонидан реализация қилинадиган маҳсулотлари

СК 208-моддаси

6-банди

 

Почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар, конвертлар

 

СК 208-моддаси

7-банди

Ишлар, хизматларни реализация қилиш

Алоқа ташкилотларининг пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича хизматлари

 

СК 208-моддаси

8-банди

 

Бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари, тегишли молия органининг бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисида тегишли хулосаси бўлганда

 

СК 208-моддаси

9-банди

 

Шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек темир йўл ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари

 

СК 208-моддаси

10-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

Олий, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, шунингдек кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларда таълим беришнинг ҳақ эвазига ўқитишга доир қисми бўйича хизматлар

 

СК 208-моддаси

11-банди

 

Тиббий (ветеринария) хизматлари (косметология хизматлари бундан мустасно), дори воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар

 

СК 208-моддаси

13-банди

 

Чет эл ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизмати

 

СК 208-моддаси

14-банди

Ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

Санаторий-курорт, соғломлаштириш, туристик-экскурсия хизматлари, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг хизматлари

 

СК 208-моддаси

15-банди

 

   Ишларни реализация қилиш

Гидрометеорология ва аэрология ишлари

 

СК 208-моддаси

17-банди

 

Геология ва топография ишлари

 

СК 208-моддаси

18-банди

 

Мол-мулкни реализация қилиш

 

Давлат мулкини хусусийлаштириш тартибида реализация қилинаётган мол-мулк

 

СК 208-моддаси

16-банди

 

Маҳсулот, ишлар, хизматларни реализация қилиш

Босма маҳсулотлар, босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳририй, матбаа ва ноширлик ишлари (хизматлари)

 

СК 208-моддаси

19-банди

 

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг, унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг асосий фаолиятига доир маҳсулот ва хизматлар

 

СК 208-моддаси

20-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар ташкил этувчи юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар), бундан воситачилик, савдо, тайёрлов, таъминот-сотиш фаолиятини амалга ошириш бўйича реализация қилиш оборотлари мустасно

 

СК 208-моддаси

22-банди

 

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобига юридик шахслар оладиган, шунингдек грантлар ҳисобига олинган товарлар (ишлар, хизматлар)

 

СК 208-моддаси

23-банди

 

Хизматларни реализация қилиш

Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар

 

СК 208-моддаси

24-банди

 

Ваколатли давлат органининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари ўтказадиган экологик экспертиза хизматлари

 

СК 208 моддаси

26-банди

 

Давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари

 

СК 208-моддаси

27-банди

 

Маҳсулотни реализация қилиш

 

Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

 

СК 208-моддаси

28-банди

 

Хизматларни реализация қилиш

Ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлов бўлинмалари хизматлари

 

СК 208 моддаси

29-банди

АВ, НА ва тугалланмаган қурилиш объектларини реализация қилиш

 

Устав фондига (устав капиталига) ҳисса ёки пай бадали сифатида бериладиган асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари

 

СК 208-моддаси

30-банди

 

Ишларни реализация қилиш

Бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган ер кадастри, ер тузиш, тупроқ ва геоботаника ишлари

 

СК 208-моддаси

31-банди

 

ТМЗни реализация қилиш

Давлат резервининг товар-моддий захиралари, улар янгиланаётганда

 

СК 208-моддаси

32-банди

 

Товарлар, хизматларни реализация қилиш

Телекоммуникациялар тармоқларида тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техника воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ва уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар

 

СК 208-моддаси

33-банди

 

Мол-мулкни реализация қилиш

Инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида топширилаётган мол-мулк

СК 208-моддаси

34-банди

Хизматларни реализация қилиш

Давлат мулкини ижарага бериш бўйича хизматлар

 

СК 208-моддаси

35-банди

 

Оммавий ахборот воситаларини ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари

СК 208-моддаси

36-банди

 

СКнинг 209-моддасида кўрсатилган молиявий хизматлар

ҚҚСдан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операцияларнинг тўлиқ рўйхати МВ, МБ бошқаруви ва ДСҚнинг АВ томонидан 29.05.2013 йилдаги 2460-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига иловада келтирилган

 

СКнинг

209-моддаси

 

СКнинг 210-моддасида кўрсатилган суғурта қилиш хизматлари

 

СКнинг

210-моддаси

 

 

БОШҚА МЕЪЁРИЙ-ЎУҚУҚИЙ ЎУЖЖАТЛАРГА МУВОФИҚ ҚҚС Т¤ЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

 

ҚҚС тўлашдан озод этилган

корхоналар, ташкилотлар,

муассасалар, шунингдек

хўжалик операциялари

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Бериладиган имтиёз муддати

 

Асос

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини олиб борувчи хорижий компанияларга материаллар етказиб бериш, ишлар бажариш ва хизматларни кўрсатиш билан шуғулланувчи ЎзРнинг резидент корхоналари ва ташкилотлари

 

Хорижий компанияларга етказиб бериладиган материаллар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

28.04.2000 йилдан бошлаб

 

Президентнинг 
28.04.2000 йилдаги
ПФ-2598-сон Фармонининг 5-банди

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Товарлар, ишлар, хизматлар реализацияси бўйича оборотлар

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.

Қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас (муайян ҳолларда ушбу муддат 3 йилгача бўлган даврга узайтирилиши мумкин)

Президентнинг

28.04.2000 йилдаги

 ПФ-2598-сон Фармонининг 4-банди

 

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ихтисослаштирилган бошқарувчилари – хизмат кўрсатиш ташкилотлари

 

Уй-жой фондига хизмат қилиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг

25.07.2006 йилдаги

 ПҚ-425-сон қарорининг
6-банди

Кўргазма-савдоларда қатнашиш мақсадида олиб кирилган қишлоқ хўжалиги учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарни мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига реализация қилувчи компаниялар

31.03.2010 йилдан бошлаб имтиёз кўргазма-савдоларда қатнашиш, шунингдек кўргазма-савдоларда тузилган шартномаларни бажариш мақсадида республика агросаноат комплекси учун мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарни олиб кирган ташкилотларга татбиқ этилади

 

Мазкур мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналарни мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига реализация қилиш

Солиқ тўлашдан озод этилади

24.08.2006 йилдан

Президентнинг
24.08.2006 йилдаги
ПҚ-449-сон қарорининг
7-банди;

ВМнинг 31.03.2010 йилдаги 60-сон қарорининг 7-банди

 

Аҳолига пулли хизматлар кўрсатадиган тиббиёт муассасалари (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно)

 

Аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно)

 

Бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли йўналтириш шарти билан ҚҚС тўлашдан озод этилади

 

1.10.2007 йилдан 1.01.2018 йилга қадар

 

Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди

 

Ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобига суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича пудрат ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

2008-2017 йиллар

 

Президентнинг 29.10.2007 йилдаги ПФ-3932-сон Фармонининг 7-банди;

Президентнинг 19.04.2013 йилдаги ПФ-4533-сон Фармони

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун сотиладиган маҳсулотлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

5 йил.

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ Президентнинг ПҚ-800-сон қарорининг 2-иловасига мувофиқ жадвал бўйича янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган пайтдан бошлаб, имтиёз унинг амал қилиш муддати 31.12.2017 йилда тугаши билан яна 5 йилга узайтирилади

 

Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорининг 8-банди

 

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ расмий дилерлари

 

Расмий дилерларнинг автомобилларни таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш хизматлари, шу жумладан ушбу хизматларни кўрсатиш вақтида ўрнатиладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларнинг нархлари, шунингдек эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларни уларнинг савдо тармоқлари орқали сотиш

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2009 йилдан

Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорининг 8-банди

 

Наслчилик иши корхоналари

 

Асосий фаолият тури бўйича товарлар, ишлар, хизматлар реализацияси бўйича оборотлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан "Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш" лойиҳаси доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Лойиҳа амалга ошириладиган даврда

 

Президентнинг 2.05.2008 йилдаги ПҚ-855-сон қарорининг 7-банди

 

Тижорат банкларига банкрот корхоналарни сотишни амалга ошираётган ташкилотлар, тижорат банклари

 

Тижорат банкларига банкрот корхоналар ёки улар мол-мулкини сотиш, кейинчалик банкрот корхоналар мол-мулки негизида банклар томонидан янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларни сотиш

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

19.11.2008 йилдан

Президентнинг 19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон фармойишининг 2-банди

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

"Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон" ЁАЖ куч агрегатларини ишлаб чиқариш учун сотилаётган маҳсулот

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Қурилиш даврига, шунингдек куч агрегатларини серияли ишлаб чиқариш бошланган санадан кейин 10 йил муддатга

 

Президентнинг 16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорининг 3-банди

 

 "Ўзбекистон Республикасида куч агрегатлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси бўйича бош пудрат ва ёрдамчи пудрат қурилиш ташкилотлари

 

"Ўзбекистон Республикасида куч агрегатлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳаси доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Куч агрегатларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши даврига

 

ВМнинг 26.12.2008 йилдаги 279-сон қарорининг 4-банди

 

Уй-жой фонди объектларини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида режалаштириш, безаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга оширувчи янгидан ташкил этилган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари

 

Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида режалаштириш, безаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ўз кучлари билан бажариладиган ишлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда 2009-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари

 

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида бажариладиган ишлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

"Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш учун ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига инвестиция даври мобайнида, шунингдек лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағ ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга ҳиссаси ҳисобланади

 

2009-2014 йиллар

 

ВМнинг 20.03.2009 йилдаги 79-сон қарорининг 9-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар, транспорт воситаларини реализация қилиш

 

ОТБ қарз маблағлари ва ЎзР маблағлари ҳисобига "Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш" лойиҳаси доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари.

Имтиёз лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга татбиқ этилади

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағ ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2009-2014 йиллар

 

Президентнинг 10.08.2009 йилдаги ПҚ-1172-сон қарорининг 8-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити ва ЎзР маблағлари ҳисобига "Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич" лойиҳаси доирасида сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағ ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2010-2013 йиллар

ВМнинг 9.09.2009 йилдаги 258-сон қарорининг 7-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

ОТБ қарз маблағлари ҳисобига "Дамхўжа минтақалараро сув қувурини унга Навоий ва Бухоро вилоятлари туман марказларини улаган ҳолда модернизациялаш. Термиз шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар.

Имтиёз лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга татбиқ этилади

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2010-2014 йиллар

Президентнинг 16.04.2010 йилда ПҚ-1324-сон қарорининг 11-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

"KfW" банкининг кредит маблағлари ва молиявий ёрдами (гранти) ҳисобига "Соғлиқни сақлаш. "Репродуктив саломатлик/оналик ва болаликни муҳофаза қилиш компоненти" дастурини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

2011-2014 йиллар

ВМнинг 28.07.2011 йилдаги 219-сон қарорининг 7-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

ХТТБ қарз маблағлари ҳисобига "Толимаржон ИЭСда очиқ тақсимлаш қурилмаси 500 кВ бўлган Толимаржон ИЭС – "Сўғдиёна" ПС оралиғидаги 500 кВ ЮВЛ қурилиши" инвестиция лойиҳаси доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2011-2015 йиллар

Президентнинг 27.08.2011 йилдаги ПҚ-1609-сон қарорининг 8-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити ва ЎзР маблағлари ҳисобига "Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)" лойиҳаси доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2011-2018 йиллар

Президентнниг 7.09.2011 йилдаги ПҚ-1614-сон қарорининг 10-банди

ВМнинг 17.07.2013 йилдаги 203-сон қарорининг 1-банди

 

Юқори технологиялар ўқув-тажриба марказига ажратиладиган бинони реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарадиган пудрат ташкилотлари

 

Юқори технологиялар ўқув-тажриба марказига ажратиладиган бинони реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2017 йилга қадар

Президентнинг 26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарорининг 11-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

"KfW" банки кредити ҳисобига "Республика ихтисослаштирилган кардиология марказини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

2011-2013 йиллар

Президентнинг 2.12.2011 йилдаги ПҚ-1655-сон қарорининг 8-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

 

Жалб қилинаётган қарз маблағлари ҳисобига "4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала" автойўлини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Президентнинг 28.12.2011 йилдаги ПҚ-1671-сон қарорининг 5-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

 

ОТБ қарзи ҳисобига "Андижон шаҳри канализация тармоқларини реконструкция қилиш ва қуриш. Жиззах ва Хоразм вилоятлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш учун харид қилинадиган товарлар, шу жумладан транспорт воситалари, ишлар, хизматлар.

Имтиёз лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга татбиқ этилади

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2012-2016 йиллар

Президентнинг 15.02.2012 йилдаги ПҚ-1707-сон қарорининг 11-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

 

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарз маблағлари ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК маблағлари ҳисобига Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш" лойиҳаси доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2012-2017 йиллар

Президентнинг 21.02.2012 йилдаги ПҚ-1712-сон қарорининг 6-банди

 

"Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУК, "Тошгипрошаҳар" ОАЖ, "12-трест" ОАЖ ва уларнинг ёрдамчи пудрат ташкилотлари – Тошкент шаҳрида олий тоифали меҳмонхона қурилишида лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажариши давомида

 

Тошкент шаҳрида олий тоифали меҳмонхона қурилишида бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

2012-2013 йиллар

Президентнинг 1.03.2012 йилдаги ПҚ-1719-сон қарорининг 10-банди

 

Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Бўшайдиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан билан солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.06.2015 йилга қадар

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарорининг 1-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

 

ОТБнинг қарз маблағлари ҳисобига "Қамчиқ довонидан ўтадиган 116-190 км участкасидаги А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари.

Имтиёз лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга татбиқ этилади

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2012-2014 йиллар

Президентнинг 12.06.2012 йилдаги ПҚ-1773-сон қарорининг 6-банди

 

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК корхоналари

"Quyuv mexanika zavodi" ШКда ҳаракатдаги таркиб таъмирлаш базасини ривожлантириш, вагонсозликни ташкил қилиш ва металл қуйишни реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида бажариладиган ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 28.06.2012 йилдаги ПҚ-1780-сон қарорининг 5-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

Юридик шахслар "ЎзР ТИАИСВ ҳузуридаги "Ўзинфоинвест" агентлиги салоҳиятини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида ИТБ қарз маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб оладиган товарлар, ишлар, хизматлар

 

 

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

ВМнинг 7.08.2012 йилдаги 237-сон қарорининг 7-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

 

«Электр энергияси таъминотини ҳисобга олиш ва истеъмолини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Бухоро, Жиззах, Самарқанд вилоятлари 0,4 кВ истеъмолчилари томонидан

электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ОТБ гранти ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар.

Имтиёз «Ўзбекэнерго» ДАКнинг лойиҳани амалга ошириш учун йўналтириладиган маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга, шунигдек транспорт воситаларига татбиқ этилади

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 02.08.2012 йилдаги ПҚ-1795-сон қарорининг 5-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

 

"ЎзР онкология муассасаларини модернизациялаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида ИТБ гранти ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситалари

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 17.09.2012 йилдаги ПҚ-1821-сон қарорининг 6-банди

 

"Ташгипрошаҳар" ОАЖ, "12-сон Трест" ОАЖ ва уларнинг қўшимча пудратчи ташкилотлари

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ўқув-спорт комплексини янада мустаҳкамлаш чора-татбирлари дастурини амалга ошириш доирасида лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда

 

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ўқув-спорт комплексини янада мустаҳкамлаш чора-татбирлари дастурини амалга ошириш доирасида бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари

Солиқ тўлашдан озод этилади

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

ВМнинг 8.10.2012 йилдаги 286-сон қарорининг 10-банди

 

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорига 4-сон иловада кўрсатилган қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 14-банди

 

Ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

"Поп" мультимодал логистика маркази

инфратузилмасини барпо этиш доирасида бажариладиган ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

ВМнинг

26.02.2013 йилдаги 56-сон қарорининг 10-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматлар ва транспорт воситаларини реализация қилиш

 

«Электр энергияси таъминотини ҳисобга олиш ва истеъмолини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё вилоятлари 0,4 кВ истеъмолчилари томонидан

электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ХТТБ қарз маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар, ишлар, хизматлар.

Имтиёз «Ўзбекэнерго» ДАКнинг лойиҳани амалга ошириш учун йўналтириладиган маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга (шу жумладан транспорт воситаларига) татбиқ этилади

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 20.05.2013 йилдаги ПҚ-1969-сон қарорининг 5-банди

 

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

 

 "Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида ХТУ кредити ва Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган маблағлари ҳисобига, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2013-2017 йиллар

 

Президентнинг 15.07.2013 йилдаги ПҚ-2001-сон қарорининг9-банди

 

 

НОЛЬ ДАРАЖАЛИ ҚҚС СТАВКАСИ

 

ҚҚС тўлашдан озод этилган

корхоналар, ташкилотлар,

муассасалар, шунингдек

хўжалик операциялари

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Бериладиган имтиёз муддати

 

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК корхоналарига ЭАВга ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотларини реализация қилиш

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК корхоналари контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича ЭАВга ички бозорда харид қиладиган ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндилари)

Кўрсатиб ўтилган ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи экспортга йўналтирилиши шарти билан ноль даражали ҚҚС қўлланилади

 

1.01.2016 йилга қадар

"Инитек энергия" ва "Чалик энержи" компанияларига товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилувчи мамлакатимиз етказиб берувчилари ва ёрдамчи пудратчилари

"Навоий иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмасини барпо этиш" лойиҳаси доирасида "Инитек энергия" ва "Чалик энержи" компанияларига ЎзР божхона ҳудудидан амалда олиб чиқмасдан реализация қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар

Ноль даражали ставка

1.10.2014 йилга қадар

 

"VERIGROW PTE. LTD" компанияси томонидан ташкил қилинган корхонага хом ипак ипни ЭАВга реализация қиладиган республика ипак йигирув корхоналари

"VERIGROW PTE. LTD" компанияси томонидан ташкил қилинган корхонага контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича ЭАВга реализация қилинадиган хом ипак ип

 

Хом ипак ипдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи экспортга йўналтирилиши шарти билан ноль даражали ҚҚС қўлланилади

Инвестиция шартномаси амал қилган муддат давомида

 

"SNC Lavalin Polska, Sp.zo.o." билан уюшмага кирган "SYNECTA a.s.", "ISTROENERGO GROUP a.s." компаниялари консорциумига ва "SYNECTA Central Asia" МЧЖга товарлар, ишлар, хизматларни амалда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан четга чиқармасдан реализация қилувчи мамлакатимиз етказиб берувчилари ва ёрдамчи пудратчилари

"Тошкент иссиқлик электр станциясида 370 МВт қувватдаги буғ-газ қурилмасини барпо этиш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида "SNC Lavalin Polska, Sp.zo.o." билан уюшмага кирган "SYNECTA a.s.", "ISTROENERGO GROUP a.s." компаниялари консорциумига ва "SYNECTA Central Asia" МЧЖга реализация қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар

 

Ноль даражали ставка

Шартноманинг амал қилиш даврида

"Хундай инжиниринг энд констракшн" ва "ДЭУ интернешнл консорциум" чет эл компаниялари консорциумига  товарлар, ишлар, хизматларни уларни амалда Ўзбекистон Республикаси божхона худудидан четга чиқармасдан реализация қилувчи мамлакатимиз етказиб берувчилари ва ёрдамчи пудратчилари

 

"Хундай инжиниринг энд констракшн" ва "ДЭУ интернешнл консорциум" чет эл компаниялари консорциумига  "Талимаржон иссиқлик электр станциясини 450 МВт қувватдаги иккита буғ-газ қурилмаларини барпо этиш йўли билан кенгайтириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида реализация қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар

Ноль даражали ставка

Шартноманинг амал қилиш даврида ва шартномада белгиланган кафолат муддатида

Товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш

Товарларни чет эл валютасида, шу жумладан воситачиларни жалб қилган ҳолда, экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно)

Ноль даражали ставка

 

Чет эл тарафи бир-бирига ишонч принципига амал қилган тақдирда, чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек бу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг, шу жумладан улар билан бирга яшаётган оила аъзоларининг, агар улар ЎзР фуқароси бўлмасалар ҳамда ЎзРда доимий яшаётган бўлмасалар, шахсий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарлар, ишларга, хизматлар

 

ЎзР ТИВнинг Дипломатик сервис хизмати томонидан кейинчалик чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга реализация қилиш учун олинаётган товарлар, ишлар, хизматлар

 

Ишлар, хизматларни реализация қилиш

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар, хизматлар (агар қайта ишлаш маҳсулотлари ЎзРнинг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган бўлса)

 

Ноль даражали тавка

 

Халқаро йўналишда ташишлар бўйича кўрсатиладиган қуйидаги хизматларни реализация қилиш обороти:

транзит юкларни ЎзР ҳудуди бўйлаб ташиш;

йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш

 

Сув таъминоти, канализация, санитария-тозалаш, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан ХУМШ аҳоли номидан, шунингдек Мудофаа вазирлиги бўлинмалари идоравий уй-жой фонди уйларида яшайдиган аҳоли учун сотиб оладиган ана шундай хизматлар

 

Юридик шахслар – ЎзР резидентлари

 

Инвесторларга ва (ёки) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган операторларга бериладиган товарлар, ишлар, хизматлар

 

Ноль даражали ставка

 

 

 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 августдаги ҳолатига кўра.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУғИ

Бухгалтерия Ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)

«Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия Ҳисобини   юритишнинг соддалаштирилган тартиби»ни тасдиҚлаш тЎғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилган.
Рўйхат рақами 2501.

(«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2013 йил 19 август, 33-сон, 448-модда)

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) 5-моддасига мувофиқ буюраман:

1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 23 ноябрда 87-сон билан тасдиқланган «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) (рўйхат рақами 879, 2000 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 113-сонли «Кичик тадбиркорлик субъект­лари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 879-1, 2003 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 14 июндаги 51-сонли «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 879-2, 2006 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 280-модда).

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Р.Азимов.

Тошкент ш.,

2013 йил 16 июль

70-сон.

 

 

ЎзР молия вазирининг 2013 йил 16 июлдаги 70-сонли буйруғига

ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ

20-СОНЛИ БҲМС

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ

 

Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.

 

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур БҲМСнинг мақсади кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш ва унинг услубиятини аниқлаш тартибини белгилаш ҳисобланади.

2. Мазкур БҲМС талаблари барча кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари бундан мустасно. Якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг даромадлари ва харажатлари ҳамда бошқа солиқ солиш объектлари ҳисобини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, фермер хўжаликлари эса, ўзларининг бухгалтерия ҳисобини Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1781, 2008 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 81-модда) мувофиқ юритади.

3. Кичик тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятида бошқа бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг умумқабул қилинган қоидаларидан фойдаланади.

 

II БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

4. Бухгалтерия ҳисоби кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан ташкил этилади.

5. Кичик тадбиркорлик субъектларининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бош бухгалтер раҳбарлигидаги бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;

бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида ихтисослашган бухгалтерия фирмасига юклаш;

бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

6. Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ихтиёрий равишда танланади.

7. Кичик тадбиркорлик субъекти томонидан бир нечта турдаги фаолият амалга оширилганда, бухгалтерия ҳисоби ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида юритилади.

 

III БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИ ЮРИТИШ

8. Бухгалтерия ҳисоби объектларининг ҳисоби тегишли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари талабларига мувофиқ юритилади.

Кичик тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатини ўз молиявий-хўжалик фаолияти эҳтиёжлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, мустақил ишлаб чиқади, бухгалтерия ҳисобини эса, бухгалтерия ҳисобининг қонун ҳужжатларида белгиланган асосий қоидаларига мувофиқ юритади.

9. Кичик тадбиркорлик субъекти қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларини ўз фаолиятининг хусусиятларига мустақил равишда мослаштириши мумкин. Бунда қу-йидаги талабларга риоя қилинади:

ягона услубий асос (икки ёқлама ёзув тамойили)га;

аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотларининг ўзаро боғлиқлигига;

бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асосида барча молиявий-хўжалик операцияларини ҳисоб регистрларида тўлиқ акс эттиришга;

бошланғич ҳисоб ҳужжатлари маълумотларини бошқариш, назорат қилиш ва молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда молиявий ҳисобот тузиш учун зарур бўладиган кўрсаткичлар бўйича жамлаш ва тизимлашга.

10. Қуйидагилар бухгалтерия ҳисобини юритиш босқичлари ҳисобланади:

барча молиявий-хўжалик операцияларини ҳужжатлаштириш;

бошланғич ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган маълумотларни қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби регистрларида қайд этиш;

молиявий ҳисоботни тузиш.

11. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари молиявий-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун асос ҳисобланади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари молиявий-хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки улар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.

12. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган намунавий шаклларда ёки кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур БҲМС талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бланкаларда тузилади.

Кичик тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида белгиланган намунавий шаклларга ўз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб, қўшимча устунлар ва қаторлар киритишга ҳақли.

13. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари текширилиши шарт. Бунда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари шакл (ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўлиқлиги ва тўғрилиги, реквизитларнинг тўлдирилиши) ва мазмун (ҳужжатлаштирилган молиявий-хўжалик операцияларининг қонунийлиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғлиқлиги) бўйича текширилади.

14. Бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган шаклда ташкил этиш учун кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон) мувофиқ Молиявий-хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси тузилади.

15. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган шакли бухгалтерия ҳисобининг оддий ёки комбинациялашган шакллари асосида юритилиши мумкин. Ушбу шакллар кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва бошқарув талабларидан келиб чиқиб, мустақил танланади.

16. Ҳисобот даврида амалга оширилган молиявий-хўжалик операциялари хронологик тартибда мазкур БҲМСнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги журналда қайд этиб борилади. Мазкур регистр китоб кўринишида юритилади ҳамда у тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Регистрда молиявий-хўжалик операцияларининг ҳисоби ҳисобот даври учун ойлар ёки чораклар кесимида юритилади ҳамда унинг сўнгги варағида «Мазкур Журналда __________ варақ рақамланган» деб ёзилади ва кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.

 

IV БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ОДДИЙ ШАКЛИ

17. Кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятида бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳисобини оддий шаклда юритиш учун мазкур БҲМСнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби қўлланилади. Ушбу регистр китоб кўринишида юритилади ҳамда тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Молиявий-хўжалик операциялар ҳисоби ҳисобот йили давомида мазкур Китобда қайд этиб борилади. Мазкур Китобнинг сўнгги варағида «Мазкур Китобда __________ варақ рақамланган» деб ёзилади ва кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.

18. Мазкур Китобда молиявий-хўжалик операциялари натижалари тегишли счётлар бўйича Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш журналида келтирилган маълумотлар асосида акс эттирилади.

19. Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан қўлланиладиган барча счётлар мавжуд бўлади.

20. Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби унинг «20___ йил ___ ________даги қолдиқ» қаторида активларнинг, мажбуриятларнинг ва хусусий капиталнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даврининг бошида мавжуд бўлган қолдиқ суммасини қайд этиш билан очилади. Актив счётлар бўйича қолдиқ ушбу счётларнинг дебетида, пассив счётлар бўйича қолдиқ эса ушбу счётларнинг кредитида ёзилади.

Ҳар бир қаторда тегишли бухгалтерия счёти бўйича ёзувлар Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш журналида қайд этилган бухгалтерия ёзувлари (проводкалари) маълумотлари асосида позиция усулида хронологик кетма-кетликда амалга оширилади.

21. Ҳар ойнинг ёки чоракнинг охирида кичик тадбиркорлик субъекти томонидан ўз молиявий-хўжалик фаолиятининг натижасини аниқлаш учун Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида ой ёки чорак бўйича қолдиқ чиқарилади.

22. Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китобида қайд этилган активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётлар бўйича қолдиқлар 1-сонли шакл – бухгалтерия балансига, даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича ҳисобот давридаги айланма 2-сонли шакл – молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга ўтказилади.

 

V БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

КОМБИНАЦИЯЛАШГАН ШАКЛИ

23. Бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган шакли бир неча бухгалтерия ҳисоби қайдномаларини қўллаш орқа­ли юритилади. Бухгалтерия ҳисоби қайдномаларидаги ёзувлар Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш журнали ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларида келтирилган маълумотлар асосида акс эттирилади.

24. Комбинациялашган шаклни юритишда қуйидаги бухгалтерия ҳисоби қайдномаларидан фойдаланилади:

мазкур БҲМСнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш қайд­номаси;

мазкур БҲМСнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги Бош­қа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 10-иловасига* мувофиқ шаклдаги Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 11-иловасига* мувофиқ шаклдаги Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 12-иловасига* мувофиқ шаклдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 13-иловасига* мувофиқ шаклдаги Бош­қа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 14-иловасига* мувофиқ шаклдаги Хусусий капитални ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 15-иловасига* мувофиқ шаклдаги Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 16-иловасига* мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври даромадларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 17-иловасига* мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 18-иловасига* мувофиқ шаклдаги Якуний молиявий натижани ҳисобга олиш қайдномаси;

мазкур БҲМСнинг 19-иловасига* мувофиқ шаклдаги Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномаси.

25. Кичик тадбиркорлик субъектлари активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий реквизитларни кўрсатган ҳолда қайдномаларни мустақил равишда ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва татбиқ этиш ҳуқуқига эга.

26. Ҳар бир қайднома бир ёки бир неча фойдаланилаётган бухгалтерия счётлари бўйича операциялар ҳисобини юритиш учун қўлланилади.

Ҳар бир молиявий-хўжалик операциясининг суммаси бир вақтнинг ўзида иккита қайдномага ёзилади. Бунда биринчисида – счётнинг дебети бўйича кредитланадиган счётнинг рақамини кўрсатган ҳолда, иккинчисида эса – корреспонденцияланадиган счётнинг кредити бўйича ва худди шундай дебетланадиган счётнинг рақамини кўрсатган ҳолда ёзилади. Иккала қайдномаларда ҳам тегишли устунлар бўйича ёзувлар Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш журнали ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларида келтирилган маълумотлар асосида амалга оширилган молиявий-хўжалик операцияларидан келиб чиқиб акс эттирилади.

27. Қайдномалар ўтган давр охиридаги қолдиқларни ҳисобот даврининг бошида қайд этиш билан очилади. Ушбу қайдномалардаги активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг қолдиқлари ёзувларни амалга оширишга асос бўлган тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатлари маълумотлари билан солиштирилиши шарт.

28. Ҳар бир қайднома кичик тадбиркорлик субъектларининг раҳбари ва бухгалтери томонидан имзоланиши лозим. Кичик тадбиркорлик субъектининг раҳбари бухгалтерия ҳисобини мустақил юритаётган бўлса, қайдномаларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс сифатида ўзи имзолаш ҳуқуқига эга.

29. Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси – асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100) бўйича ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300) бўйича асосий воситаларнинг, номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400) бўйича номоддий активларнинг, асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200) бўйича эскиришнинг ва номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500) бўйича амортизациянинг мавжудлиги ва ҳаракатланишининг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдномада асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича маълумотлар позицияли усул билан ҳар бир объект бўйича алоҳида ёзиб борилади.

Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳаракатланиш мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг айланма суммалари ҳар ойда ҳисобланади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қолдиқ чиқарилади.

Асосий воситалар, шунингдек молиявий ижара шартномаси асосида олинган воситалар бўйича эскириш Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ ҳисобланади.

Номоддий активлар бўйича амортизация танланган усулга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 188-модда) асосан ҳисобланади.

30. Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш қайдномаси – узоқ муддатли молиявий инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларда (0600) ва қисқа муддатли молиявий инвес­тицияларни ҳисобга олувчи счётларда (5800) ҳисобга олинадиган молиявий инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирувчи регистр ҳисобланади.

31. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш қайдномаси – капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активларга қўйилган инвестициялар ва бошқа капитал қўйилмалар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайдномада бухгалтерия ҳисоби ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётларда (0700) юритиладиган қурилаётган, реконструкция қилинаётган объектларга капитал қўйилмалар орқали келтирилган, ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарнинг (лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар ҳам акс эттирилади.

32. Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш қайдномаси – материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000), тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларда (2800) ва товарларни ҳисобга олувчи счётларда (2900) акс эттириладиган товар-моддий захираларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайднома бир ой ёки чорак учун очилади ва моддий жавобгар шахслар бўйича барча турдаги қимматликлар кесимида уларнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобот давридаги ҳаракатланиш бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъи назар, алоҳида юритилади.

33. Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси – олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётларда (4000) ҳисобга олинадиган харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдномада олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4000) дебети бўйича позиция­ли усулда, харидор ва буюртмачиларнинг сотилган товар-моддий захиралари ва бошқа активлар учун дебиторлик қарзлари қайд этиб борилади. Олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4000) кредитида якуний ҳисоб-китоблар бўйича операциялар (харидор ва буюртмачилардан олинган авансларни ҳисобга олиш) қайд этилади.

34. Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси – кичик тадбиркорлик субъектининг маҳсулотлар ва бошқа активларни сотиш билан боғлиқ бўлмаган молиявий-хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган дебиторлик қарзларининг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайднома узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900), 4120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар» счёти, 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган аванслар» счёти, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган авансларни ҳисобга олувчи счётлар (4300), бюджетга аванс тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400), мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича аванс тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500), устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4600), ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4700) ва турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётларда (4800) ҳисобга олинадиган бошқа дебиторлик қарздорликларининг ҳар бир тури учун алоҳида очилади. Мазкур қайдномада бошқа дебиторлик қарзлари уларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети бўйича позицияли усулда, бошқа дебиторлик қарздорликларнинг ҳар бир тури учун алоҳида дебиторлар кесимида қайд этиб борилади. Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида якуний ҳисоб-китоблар бўйича операциялар акс эттирилади.

35. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олиш қайдномаси – пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олувчи счётларда (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) ҳисобга олинадиган пул маблағлари ва улар эквивалентларининг ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдномада ҳисоб-китоб счёти ва банкдаги бошқа счётлар бўйича операциялар ёзувлари банк кўчирмалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида қайд этилади.

Пул маблағларини қабул қилиш ва топшириш, кирим ва чиқим ҳужжатларини расмийлаштириш, касса китобини юритиш, касса операциялари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларида (рўйхат рақами 565, 1998 йил 17 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси – мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларда (6000, 7000) ҳисобга олинадиган мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш регистри ҳисобланади. Мазкур қайдномада мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг (6000, 7000) кредити бўйича олинган моддий қимматликлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётлари позицияли усулда қайд этиб борилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг дебетида (6000, 7000) улар билан якуний тўлов операциялари (берилган авансларни ҳисобга олиш) акс эттирилади.

37. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси – 4220 «Хизмат сафарларига берилган аванс­лар» счёти, 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган аванслар» счёти ва 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарздорлик» счёти бўйича ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади.

38. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси – меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётларда (6700) ҳисобга олинадиган меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдноманинг «6710-счёти кредитидан қуйидаги счётлар дебетига» бўлимида ҳисобланган иш ҳақи суммалари, «6710-счёти дебетидан қуйидаги счётлар кредитига (ушлаб қолинган)» бўлимида иш ҳақидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ушланмаларнинг (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, берилган аванслар суммаси, ҳисобдор шахслар томонидан ўз вақтида қайтарилмаган суммалар, ижро варақалари бўйича суммалар) суммалари, «Тўланади» устунида тўланиши лозим бўлган суммалар акс эттирилади. Мазкур қайдномадан иш ҳақини тўлаш учун тўлов ҳужжати сифатида фойдаланилиши мумкин.

Тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ўз вақтида олинмаган тақдирда, мазкур қайдноманинг «Тўланади» устунига «Депонентланган» деб ёзилади ва тегишли сумма ҳар бир ходим бўйича кейинги ойнинг қайдномасидаги «20___ йил _____________ ойидаги қолдиқ» устунига ўтказилади.

39. Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси – асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган молиявий-хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган бошқа мажбуриятларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайднома 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счётида, кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларда (6200), олинган авансларни ҳисобга олувчи счётларда (6300), бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6500), таъсисчилар олдидаги қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6600), қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6800) ва 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» счётидан ташқари турли кредиторлар олдидаги қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6900), 7120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги узоқ муддатли қарзлар» счётида, кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларда (7200), харидорлардан ва буюртмачилардан олинган авансларни ҳисобга олувчи счётларда (7300), узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (7800) ва турли кредиторлар олдидаги узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (7900) ҳисобга олинадиган бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича кредиторлар кесимида алоҳида очилади.

Мазкур қайдномада бошқа мажбуриятлар уларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредити бўйича позицияли усулда бош­қа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича ҳар бир кредитор кесимида алоҳида акс эттирилади. Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида якуний ҳисоб-китоблар бўйича операциялар акс эттирилади.

40. Хусусий капитални ҳисобга олиш қайдномаси – ҳисобот даври учун хусусий капиталнинг ҳолати ва ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотни уни шакллантириш манбалари бўйича акс эттирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайднома ҳисоби устав капитални (8300), қўшилган капитални (8400), резерв капитални (8500), сотиб олинган хусусий акцияларни (8600), тақсимланмаган фойдани (қопланмаган зарарни) (8700) ва мақсадли тушумларни (8800) ҳисобга олувчи счётларда юритиладиган хусусий капиталнинг аналитик ва синтетик ҳисобини юритишда қўлланилади.

41. Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси – ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ва маҳсулотларнинг таннархига киритиладиган ишлаб чиқариш харажатларини умумлаштирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайдномада ҳисобот даврининг ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар харажатларни ҳисобга олувчи (2000, 2100, 2300, 2500) счётлар айланмасидан келиб чиқиб акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетидаги харажатлар турли счётларнинг кредитларидан бошқа қайдномалардаги маълумотлар ва тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлардан йиғилади.

Ишлаб чиқариш жараёни тугаган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар бўйича уларнинг ҳақиқий таннархи аниқланади ва улар харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг (2000, 2300) кредитидан маҳсулот (иш ва хизмат)лардан фойдаланиш йўналишларига қараб тегишли счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Бунда маҳсулот омборга қабул қилинганда 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счёти, маҳсулот реализация қилинганда 9110 «Реализация қилинган тайёр маҳсулотлар таннархи» счёти, иш ва хизматлар реализация қилинганда 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счёти қўлланилади. Ҳисобот даври охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархи йил бошидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматига жорий ҳисобот давридаги ишлаб чиқариш харажатларини қўшиб, ундан тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат таннархини айириш йўли билан аниқланади.

42. Ҳисобот даври даромадларини ҳисобга олиш қайдномаси – даромадлар кесимида ҳисобот даври даромадларини умумлаштирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайдномада ҳисобот даври даромадлари тўғрисидаги маълумотлар даромадларни ҳисобга олувчи счётларнинг (9000, 9300, 9500, 9700) айланмасидан келиб чиқиб акс эттирилади.

Даромадларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидаги даромадлар турли счётларнинг дебетларидан бошқа қайдномалардаги маълумотлар ва тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлардан йиғилади. Ҳисобот даврининг якунида даромадларни ҳисобга олувчи счётларнинг айланма суммаси 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади.

43. Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси – маҳсулот (иш, хизмат)ларни реализация қилиш харажатлари ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар кесимида ҳисобот даври харажатларини умумлаштирувчи регистр ҳисобланади. Мазкур қайдномада ҳисобот даври харажатлари тўғрисидаги маълумотлар харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг (9100, 9400, 9600, 9700, 9800) айланмасидан келиб чиқиб акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетидаги харажатлар турли счётларнинг кредитларидан бошқа қайдномалардаги маълумотлар ва тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжатлардаги маълумотлардан йиғилади. Ҳисобот даврининг якунида харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг айланма суммаси 9910 «Якуний молиявий натижа» счётига ўтказилади.

44. Якуний молиявий натижани ҳисобга олиш қайдномаси – ҳисобот даври даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирувчи ҳамда ҳисобот давридаги соф фойдани (соф зарарни) акс эттирувчи регистр ҳисобланади.

45. Кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳисобот даври қайдномаларида акс эттирилган молиявий-хўжалик фаолияти натижалари Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномасида умумлаштирилади. Ҳисобот даврининг якунида ҳар бир счётнинг дебет ва кредити бўйича айланма суммаси ҳисобланади ва ҳисобот даврининг охирига қолдиқ чиқарилади.

Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномаси – ҳисобот даврининг охирида маблағларнинг ва уларнинг келиб чиқиш манбалари мавжудлигини аниқлаш ҳамда молиявий ҳисоботни тузишда қўлланиладиган регистр ҳисобланади. Мазкур қайднома тегишли ҳисобот даври учун очилади ва унда ҳисобот давридаги молиявий-хўжалик операциялари ҳисоби умумлаштирилади.

Мазкур қайдноманинг «Счётнинг рақами ва номи» устунида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланилган барча счётлар акс эттирилади ва «20___ йил «__» __________даги қолдиқ» устунига маблағларнинг турлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари бўйича ҳисобот даври бошидаги мавжуд қолдиқ суммалари ўтказилади. Актив счётларнинг қолдиқлари ушбу устуннинг «дебет» қисмида, пассив счётларнинг қолдиқлари эса – «кредит» қисмида акс эттирилади. Мазкур қайдноманинг «20__ йил _______ ойи (чорак) учун жами айланма» устунида ҳисобот давридаги ушбу счётлар айланмаларининг жами акс эттирилади. «20___ йил «__» __________даги қолдиқ» устунида активларни, мажбуриятларни ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг ҳар бири бўйича ҳисобот даврининг якунидаги мавжуд қолдиқ суммалари аниқланади. «Қайднома номи» устунида эса, келтирилган счётда бухгалтерия ҳисоби объекти юритиладиган тегишли қайдноманинг номи кўрсатилади.

Мазкур қайдномада қайд этилган активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётлар бўйича қолдиқлар 1-сонли шакл – бухгалтерия балансига, даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича ҳисобот давридаги айланма 2-сонли шакл – молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга ўтказилади.

46. Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан фақат 1-сонли шакл – бухгалтерия баланси ва 2-сонли шакл – молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлардан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисобот тақдим этилади.

 

Миллий стандартга

1-ИЛОВА

Молиявий-хўжалик операцияларини қайд этиш

ЖУРНАЛИ

20____ йил _______________ учун

Ташкилот _______________________________________________

Фаолият тури ___________________________________________

 

Т/р

 

Сана

 

Бошланғич ҳисоб

ҳужжатининг номи ва рақами

Операциянинг

мазмуни

Сумма

Счёт рақами

дебет

кредит

                                                                                  20____ йил ____________________ учун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                   20____ йил ____________________ учун

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Миллий стандартга

2-ИЛОВА

Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш

КИТОБИ

20____ йил _______________ учун

Ташкилот ________________________________________________

Фаолият тури _____________________________________________

Счёт рақами ва номи _______________________________________

 

Т/р

Сана

Бошланғич ҳисоб  

ҳужжатининг номи ва рақами

Счёт бғйича айланма

Қолдиқ

дебет

кредит

дебет

кредит

20___ йил ____ ___________даги қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20___ йил __________ учун жами айланма

 

 

 

 

 

20___ йил _______________даги қолдиқ

 

 

 

 

 

 

Миллий стандартга

3-ИЛОВА

Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ

20____ йил _______________ учун ____________-счёт бўйича

Ташкилот ____________________________________________________

 

Объектлар

номи

Бошланѓич (қайта тиклаш)

қиймати

Жамѓарилган эскириш

Қолдиқ қиймати

 
 

йил

боши-

га қол-

диқ

қайта

баҳо-

лаш

келиб

туши-

ши

чиқиб

кети-

ши

йил

охи-

рига

қол-

диқ

йил

боши-

га қол-

диқ

қайта

баҳо-

лаш

чиқиб

кети-

ши

ҳисоб-

ланган

йил

охири-

га қол-

диқ

йил

бошига

қайта баҳолаш

ҳисобга олинган

ҳолда

йил

охирига

 

 
 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раҳбар                     ______________      _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

Бухгалтер              ______________         _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

 

 

Миллий стандартга

4-ИЛОВА

Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ

20____ йил _______________ учун ____________-счёт бўйича

Ташкилот ______________________________________________________

 

Т/р

 

Сана

 

Молиявий инвестициялар номи

Акциялар

Облигациялар

Бошқа инвестициялар

кор.

счёт

келиб

тушиши

чиқими

 

кор.

счёт

келиб

тушиши

чиқими

кор.

счёт

 

келиб

тушиши

чиқими

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

 

сум-

маси

 

миқ-

дори

 

сум-

маси

 

миқ-

дори

 

сум-

маси

 

20__ йил _________даги қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20__ йил _______ учун жами айланма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20__ йил ______________даги қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раҳбар                     ______________      _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

Бухгалтер              ______________         _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

 

 

Миллий стандартга

5-ИЛОВА

Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ

20____ йил _______________ учун ____________-счёт бўйича

Ташкилот _____________________________________________________

 

Т/р

Объектларнинг

номи

Ўлчов бир-

лиги

20__ йил

________

даги қолдиқ

Келиб тушган ва счётнинг

дебети бғйича қуйидаги счётлар

кредитида акс эттирилган

Чиқим бғлган ва счётнинг

кредити бғйича қуйидаги

счётлар дебетида акс

эттирилган

20__ йил

________

даги қолдиқ

_______-счёт

_______-счёт

_______-счёт

_______-счёт

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раҳбар                     ______________      _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

Бухгалтер              ______________         _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

 

 

Миллий стандартга

6-ИЛОВА

Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ

20____ йил _______________ учун ____________-счёт бўйича

Ташкилот ______________________________________________________

 

Т/р

Материаллар

ва тайёр маҳсу-

лотларнинг номи

 

Ғлчов

бир-

лиги

 

Товар-

моддий

захиралар

баҳоси

(таннар-

хи)

 

20__йил

______даги қолдиқ

Келиб тушган ва счётнинг

дебети бғйича қуйидаги

счётлар кредитида акс

эттирилган

Чиқим бғлган ва счётнинг

кредити бғйича қуйидаги

счётлар дебетида акс

эттирилган

20__йил

______даги қолдиқ

 

_______-счёт

_______-счёт

_______-счёт

_______-счёт

 

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

миқ-

дори

сум-

маси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раҳбар                     ______________      _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

Бухгалтер              ______________         _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

           

 

 

Миллий стандартга

7-ИЛОВА

Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ

20____ йил _______________ учун ____________-счёт бўйича

Ташкилот ______________________________________________________

 

Т/р

 

Харидор

 

Олинадиган

счётларнинг

20__ йил _____даги қолдиѓи

Бошланѓич

ҳисоб ҳуж-

жатининг

номи ва рақами

 

Сотилган

маҳсулот

номи

 

____-счётнинг

дебетидан қуйидаги

счётлар кредити бғйича

____-счётнинг

кредитидан қуйидаги счётлар

дебети бғйича

Олинадиган

счётларнинг

20__ йил _____даги қолдиѓи

___-

счёт

___-

счёт

___-

счёт

жами

___-

счёт

___-

счёт

___-

счёт

жами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раҳбар                     ______________      _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

Бухгалтер              ______________         _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

           

 

 

 

Миллий стандартга

8-ИЛОВА

Бошқа дебиторлик қарзларни ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ

20____ йил _______________ учун ____________-счёт бўйича

Ташкилот ______________________________________________________

 

Дебиторлар номи

 

20__ йил

__________даги қолдиқ

______-счётнинг

дебетидан қуйидаги

счётлар кредитига

______-счётнинг кредитидан

қуйидаги счётлар дебетига

20__ йил

_________даги қолдиқ

дебет

____-

счёт

____-

счёт

____-

счёт

жами

____-

счёт

____-

счёт

____-

счёт

____-

счёт

жами

дебет

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Раҳбар                     ______________      _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

Бухгалтер              ______________         _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

 

Миллий стандартга

9-ИЛОВА

Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олиш

ҚАЙДНОМАСИ

20____ йил _______________ учун ____________-счёт бўйича

Ташкилот ____________________________________________________

 

Т/р

Сана

Кор. счёт

Кирим

(Дебет)

Чиқим

(Кредит)

20__ йил ______________ даги қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20__ йил ________ учун жами айланма

 

 

 

20__ йил ______________ даги қолдиқ

 

 

 

 

Раҳбар                     ______________      _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

Бухгалтер              ______________         _______________________         

                                     (имзо)                              (Ф.И.О.)   

 

 

Прочитано: 6380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика