Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 35 / Бизнинг маслаҳатлар

Банк фоиз ставкасини оширишга ҳақли

Мен «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ Сурхондарё филиали билан 2013 йил май ойида ипотека кредити бериш тўғрисида шартнома туздим. Кредит суммаси 79 590 минг сўм бўлиб, у 15 йил муддатга йиллик 7 фоиз ставка миқдорида белгиланган. Лекин «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ 2009-2012 йиллардаги шартномалардан фарқли ўлароқ 2013 йилдаги ипотека шартномаси матнига ўзгартириш киритибди. Унда «Келгусида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ёки банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари билан фоиз ставкаси ўзгарган тақдирда, банк фоиз ставкасини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқига эга» дейилган. Агар шартномада белгиланган фоиз ставкаси кейинчалик ошиб кетадиган бўлса, йиллик тўланадиган суммамиз жуда кўп миқдорни ташкил этиши мумкин.

Банк йиллик 7 фоизлик ставкасини кейинчалик ўзгартириш ҳуқуқига эгами? Шартномага юқоридаги банднинг қўшилиши тўғрими?

Газетхон.

 

– Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. Демак, агар ипотека кредити бериш тўғрисидаги шартномада банк томонидан фоиз ставкасининг бир томонлама ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланган бўлса, бу қонун ҳужжатларига зид эмас. Шунингдек, Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 25.05.2009 йилдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган) илова қилинган Ипотека кредити бериш тўғрисидаги намунавий шартноманинг 8.1.4-бандига мувофиқ қарз олувчи кредитни ўз вақтида тўламаган тақдирда банкка кредит бўйича фоиз ставкасини ошириш ҳуқуқи тақдим этилган.

Жавобни экспертимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Прочитано: 2163 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика