Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 35 / Амалий бухгалтерия

Пенсионер билан тўлиқ ҳисоб-китоб

Корхонамизда ходим пенсия ёшига етганлиги, шунингдек коллеж битирувчисини мутахассислиги бўйича корхонада ишга жойлаштириш учун тақсимлаш разнарядкаси олинганлиги муносабати билан ишдан бўшаяпти.

Биз юқоридаги сабаблар муносабати билан ишдан бўшаётган ходимга нимадан ва қанча миқдорда қарздормиз?

Пенсионер ишдан бўшаётганда қандай солиқлар қанча миқдорда ушланиши керак?

 

– Сиз пенсионер ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қиляпсиз (Меҳнат кодексининг (МК) 100-моддаси). Ушбу ҳолда унга қуйидагилар тўланиши керак:

фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг 151-моддаси);

ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг 109-моддаси). Ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақининг ҳисоб-китоби биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ҳисоб-китоб даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошадиган сумманинг ўн иккидан бирига (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирига; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказо) оширган ҳолда амалга оширилади. Бундай тўловларга ягона ижтимоий тўлов ҳисобланадиган тўловлар киради (Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига қаралсин (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова).

Пенсионерларни ишдан бўшатишда МКнинг 67-моддаси билан белгиланган иш излаш даврининг иккинчи ва учинчи ойлари учун ўртача иш ҳақини сақлаш назарда тутилмаган.

Ишдан бўшатиш нафақаси суммаси:

корхонанинг бошқа харажатларига киритилади ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чегирилади (Солиқ кодекси (СК) 145-моддасининг 50-банди);

ходимнинг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайдиган бошқа даромади ҳисобланади (СКнинг 178-моддаси). Бунда, СК 179-моддасининг 20-бандига кўра, энг кам иш ҳақининг 12 баравари миқдори доирасида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация суммаси:

улар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган СКнинг 143-«Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари» моддаси бўйича корхона харажатларидир;

ишдан бўшаётган ходимнинг даромади ҳисобланади (СКнинг 175-моддаси) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинади.

Жавобни «Norma Ekspert»

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика