Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 35 / Амалий бухгалтерия

Лизинг чоғидаги амортизация

Ташкилотимиз (ХХТУТ бўйича коди 51121) лизингга цемент ташувчи машина олди. У бухгалтерия проводкаси бўйича 0310-ҳисобвараққа кирим қилинди, чунки ташкилотимизга тегишли эмас. Лизинг шартномаси 2015 йилгача амал қилади. Ҳозир цемент ташувчи машинага эскириш ҳисоблаш керакми?

Ҳурмат билан бош бухгалтер.

 

– Сиз 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»1 ва 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га2 асосланишингиз керак.

5-сон БҲМСнинг 8-бандига кўра асосий воситалар, шу жумладан узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинганлиги натижасида корхона балансига киритилади. 5-сон БҲМСнинг 29-бандига кўра асосий воситалар қиймати амортизацияни ҳисоблаш йўли билан сўндирилади. Кўрамизки, ушбу бандда қандай воқеалар натижасида асосий восита корхона балансига келиб тушганлиги аниқлаштирилмайди. Бинобарин, амортизация барча асосий воситаларга, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинганларига ҳам ҳисоблаб ёзилиши керак. 5-сон БҲМСнинг 35-бандида саналган асосий воситалар бундан мустасно, бироқ истиснолар орасида транспорт воситалари йўқ. Шу тариқа, сиз цемент ташувчи машинани у асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амортизациялашни бошлашингиз керак.

Амортизацияни ҳисоблаб ёзиш ставкасига келсак, 6-сон БҲМСнинг 34-бандига кўра лизинг шартномаси муддати тугагандан кейин цемент ташувчи машинага мулкий эгалик қилиш ҳуқуқини олишингизга ишонч бўлмаса, у ҳолда машина қуйидагилардан қайси бири қисқалигидан келиб чиқиб: лизинг шартномаси муддати давомида ёки цемент ташувчи машинанинг хизмат қилиш муддати давомида тўлиқ амортизация қилиниши мумкин.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

Игорь АИПКИН,

эксперт-иқтисодчимиз.

 

 

Прочитано: 2341 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика