Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 35 / Бизнинг маслаҳатлар

Норезидентларга мол-мулк солиғи

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари қайси муддатларда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва тўловни амалга оширадилар?

Т.Ҳайдаров,

МЧЖ раҳбари.

 

– Солиқ кодексининг 271-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари – юридик шахслар томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Cолиқ тўловчилар

Ҳисоб-китоб тартиби

Солиқ тўлаш муддатлари

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари

Ўзбекистон Республикасининг норезиденти доимий муассасанинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солинадиган мавжуд мол-мулк тўғрисидаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25-январидан кечиктирмай тақдим этиши шарт. Тақдим этилган маълумотнома асосида давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси ҳисоб-китобини 10 кун ичида амалга оширади ва тўлов хабарномасини ёзиб беради.

Йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 15-февралидан кечиктирмай

Ўзбекистон Республикасининг кўчмас мулкка эга бўлган норезидентлари

Кўчмас мулк жойлашган ердаги Ўзбекистон Рес­публикаси давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчининг ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида тўлов хабарномасини ёзиб беради.

 

Прочитано: 2208 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика