Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 34 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби

  • · Январь–август ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 636 720 (79 590 х 8) сўмни ташкил этади. ЭКИҲ Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган. Президентнинг 11.07.2013 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4547-сон Фармони билан 15 августдан ЭКИҲ 91530 сўм қилиб белгиланган.
  • ·· 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг  қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор).

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ суммаси

3 183 600 сўмгача (5 х 636 720)

Даромад суммасининг 8 фоизи

3 183 601 сўмдан 6 367 200 сўмгача (10 х 636 720)

254 688 сўм + 3 183 600 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

6 367 201 сўм ва ундан юқори

764 064 сўм + 6 367 200 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

  • ··· Бутун йил мобайнидаги ЖШДС ва ЭКИҲнинг бир неча баравари миқдорида назарда тутилган имтиёзлар суммаларини ҳисоб-китоб қилиш чоғида 1.01.2013 йилга белгиланган ЭКИҲ – 79 590 сўм қўлланилади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми).
  • ···· 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).
  • ····· ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
  • ······ 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I.  АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ.

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 330 000 сўм, 15 августдан 380 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 141 428,57 сўмни (330 000 / 21 кун х
9 кун), иккинчи ярми учун эса 217 142,86 сўмни (380 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Январь-август ойларидаги жами даромади 2 668 571,43 сўмни (330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 + 330 000 +
 141 428,57 + 217 142,86) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 3 183 600 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–август ойлари учун солиқ суммаси:

2 668 571,43 х 8% = 213 485,71 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида 184 800 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

213 485,71 – 184 800 = 28 685,71 сўм.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 668 571,43 х 1% = 26 685,71 сўмга тенг.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга 23 100 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 3 585,71 (26 685,1 – 23 100) сўмни ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

28 685,71 – 3 585,71 = 25 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг август ойидаги жами иш ҳақидан ҳисобланади. Уларнинг суммаси:

(141 428,57 + 217 142,86) х 6% = 358 571,43 х 6% = 21 514,29 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга:

358 571,43 – 28 685,71 – 21 514,29 = 308 371,43 сўм тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 485 000 сўм, 15 августдан 555 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 207 857,14 сўмни (485 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун эса 317 142,86 сўмни (555 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Январь-август ойларидаги жами даромад 3 920 000 (485 000 + 485 000 + 485 000 +
485 000 + 485 000 + 485 000 + 485 000 + 207 857,14 + 317 142,86) сўмни ташкил қилади.

Январь–август ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

254 688 + (3 920 000 – 3 183 600) х 16% = 254 688 + 736 400 х 16% = 254 688 + 117 824 = 372 512 сўм.

Январь–июль ойларида 320 348 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун:

372 512 – 320 348 = 52 164 сўм тўланади.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 920 000 х 1% = 39 200 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 33 950 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 5 250 (39 200 – 33 950) сўмни ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

52 164 – 5 250 = 46 914 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

525 000 х 6% = 31 500 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

525 000 – 52 164 – 31 500 = 441 336 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўм, 15 августдан 1 000 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 377 142,86 сўмни (880 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун эса 571 428,57 сўмни (1 000 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Январь–август ойларидаги жами даромади эса 7 108 571,43 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 377 142,86 + 571 428,57) сўмга тенг.

Йил бошидан буён ЖШДС суммасини аниқлаш учун бир ойда ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ЖШДСни қўшамиз:

764 064 + (7 108 571,43 – 6 367 200) х 22% = 764 064 + 741 371,43 х 22% = 764 064 + 163 101,71 = 927 165,71 сўм.

Январь–июль ойларида 798 070 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун 129 095,71 (927 165,71 – 798 070) сўм тўланиши лозим.

Январь–август ойларидаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

7 108 571,43 х 1% = 71 085,71 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 61 600 сўм бадал ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 9 485,71 (71 085,71 – 61 600) сўмни ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

129 095,71 – 9 485,71 = 119 610 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

948 571,43 х 6% = 56 914,29 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

948 571,43 – 129 085,71 – 56 914,29 = 762 561,43 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

4-ВАЗИЯТ.

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 880 000 сўм, 15 августдан 1 000 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 377 142,86 сўмни (880 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун 571 428,57 сўмни (1 000 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Январь–август ойларидаги жами даромади эса – 7 108 571,43 (880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 880 000 + 377 142,86 + 571 428,57) сўмни ташкил этди.

Январь–август ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад:

636 720 х 4 = 2 546 880 сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

7 108 571,43 – 2 546 880 = 4 561 691,43 сўмга тенг.

Январь–август ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

254 688 + (4 561 691,43 – 3 183 600) х 16% = 254 688 + 1 378 091,43 х 16% = 254 688 + 220 494,63 = 475 182,63 сўм.

Январь–июль ойларида 406 184,8 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун 68 997,83 (475 997,83 – 406 184,8) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга йўналтириладиган мажбурий бадаллар суммаси:

4 561 691,43 х 1% = 45 616,91 сўмни ташкил қилади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 39 314,8 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 6 302,11 (45 616,91 – 39 314,8) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

68 997,63 – 6 302,11 = 62 695,52 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

948 571,43 х 6% = 56 914,29 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

948 571,43 – 68 997,83 – 56 914,29 = 822 659,31 сўм иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (79 590 х 12 = 955 080 сўм).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 600 000 сўм, 15 августдан 680 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 257 142,86 сўмни (600 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун 388 571,43 сўмни (680 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Январь ойида унга 1 100 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Январь-август ойларидаги жами даромад 5 945 714,29 (600 000 + 1 100 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 257 142,86 + 388 571,43) сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

5 975 714,29 – 955 080 = 4 990 634,29 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг бўлган даромаддан олинадиган солиққа 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

254 688 + (4 990 634,29 – 3 183 600) х 16% = 254 688 + 1 807 034,29 х 16% = 254 688 + 289 125,49 = 543 813,49 сўм.

Январь–июль ойларида 472 335,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун эса 71 478,29 (543 813,49 – 472 335,2) сўм ушлаб қолиниши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 990 634,29 х 1% = 49 906,34 сўмни ташкил қилади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 43 449,2 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 6 457,14 (49 906,34 – 43 449,2) сўмни ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

71 478,29 – 6 457,14 = 65 021,15 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

645 714,29 х 6% = 38 742,86 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

645 714,29 – 71 478,29 – 38 742,86 = 535 493,14 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ.

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (79 590 х 6 = 477 540 сўм).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 600 000 сўм, 15 августдан 680 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 257 142,86 сўмни (600 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун 388 571,43 сўмни (680 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Январь ойида унга қиймати 500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган. Йил бошидан буён жами даромад 5 345 714,29 (600 000 + 500 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 257 142,86 + 388 571,43) сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромад:

5 345 714,29 – 477 540 = 4 868 174,29 сўмни ташкил этади.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

254 688 + (4 868 174,29 – 3 183 600) х 16% = 254 688 + 1 684 574,29 х 16% = 254 688 + 269 531,89 = 524 219,89 сўм.

Январь–июль ойларида 452 741,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун эса 71 478,29 (524 219,89 – 452 741,6) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 868 174,29 х 1% = 48 681,74 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 42 224,6 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 6 457,14 (48 681,74 – 42 224,6) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

71 478,29 – 6 457,14 = 65 021,15 сўм ЖШДС ўтказамиз.

Август ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

645 714,29 х 6% = 38 742,86 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

645 714,29 – 71 478,29 – 38 742,86 = 535 493,14 сўм иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда: ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

  • · СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (79 590 х 12 = 955 080 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;
  • · СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (79 590 х 6 = 477 540 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;
  • · СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ им­тиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 700 000 сўм, 15 августдан 800 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 300 000 сўмни (700 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун 457 142,86 сўмни (800 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Январь ойида унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Йил бошидан жами даромад 7 257 142,86 сўмга (700 000 + 1 000 000 + 600 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 300 000 + 457 142,86) тенг.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

7 257 142,86 – 955 080 – 477 540 – (636 720 х 4) = 3 277 642,86 сўм.

Йил бошидан ЖШДС суммасини ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

254 688 + (3 277 642,86 – 3 183 600) х 16% = 254 688 + 94 042,86 х 16% = 254 688 + 15 046,86 = 269 734,86 сўм.

Январь–июль ойларида 231 365,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун эса 38 369,26 (269 734,86 – 231 365,6) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 277 642,86 х 1% = 32 776,42 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 28 388,6 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 4 387,82 (32 776,42 – 28 388,6) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

38 369,26 – 4 387,82 = 33 981,44 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

757 142,86 х 6% = 45 428,57 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

757 142,86 – 38 369,26 – 45 428,57 = 673 345,03 сўм иш ҳақи олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

8-ВАЗИЯТ.

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

  • · Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахс­лардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).
  • · Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).

Ўриндош ходимга январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 350 000 сўм, 15 августдан 400 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 150 000 сўмни (350 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун эса 228 571,43 сўмни (400 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Январь–август ойларидаги 2 828 571,43 (350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 + 350 000 +
350 000 + 150 000 + 228 571,43) сўм жами даромад 3 183 600 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

2 828 571,43 х 8% = 226 285,71 сўм.

Январь–июль ойларида 196 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун эса 30 285,71 (226 285,71 – 196 000) сўм тўланиши лозим.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

2 828 571,43 х 1% = 28 285,71 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 24 500 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 3 785,71 (28 285,71 – 24 500) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

30 285,71 – 3 785,71 = 26 500 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

378 571,43 х 6% = 22 714,29 сўмни ташкил қилади.

Ўриндошга:

378 571,43 – 30 285,71 – 22 714,29 = 327 571,43 сўм иш ҳақи тўланади.

 

9-ВАЗИЯТ.

Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Корхона ходими (ёш оила аъзоларидан ҳисобланади) квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 650 000 сўм, 15 августдан 745 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 278 571,43 сўмни (650 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун эса 425 714,29 сўмни (745 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Апрель ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини қоплаш учун ҳар ойда 200 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.

Январь–август ойлари учун солиқ солинадиган даромад 4 254 285,72 сўмни (650 000 + 650 000 + 650 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 504 285,72) ташкил қилади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

254 688 + (4 254 285,72 – 3 183 600) х 16% = 254 688 + 1 070 685,72 х 16% = 254 688 + 171 309,72 = 425 997,72 сўм.

Январь–июль ойларида 377 148 сўм солиқ ушлаб қолинган, август ойи учун эса 48 849,72 (425 997,72 – 377 148) сўм тўланиши лозим.

Январь–август ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

4 254 285,72 х 1% = 42 542,85 сўмни ташкил қилади.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 37 500 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 5 042,85 (42 542,85 – 37 500) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

48 849,72 – 5 042,85 = 43 806,87 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

704 285,72 х 6% = 42 257,14 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

704 285,72 – 200 000 – 48 849,72 –

42 257,14 = 413 178,86 сўм иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ.

Алимент тўлайдиган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ижро ҳужжати бўйича ундирув иш ҳақига ва бошқа даромад турларига қаратилганда, ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонуннинг 65-моддаси).

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 500 000 сўм, 15 августдан 575 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 214 285,71 сўмни (500 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун 328 571,43 сўмни (575 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Январь–август ойларидаги солиқ солинадиган даромад – 4 042 857,14 (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 214 285,71 + 328 571,43) сўм.

У суднинг қарорига биноан битта болага иш ҳақининг 1/4 қисмига тенг миқдорда алимент тўлаши шарт.

Январь–август ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ
суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

254 688 + (4 042 857,14 – 3 183 600) х 16% = 254 688 + 859 257,14 х 16% = 254 688 + 137 481,14 = 392 169,14 сўм.

Январь–июль ойларида 337 148 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун эса:

392 169,14 – 337 148 = 55 021,14 сўм тўланиши лозим.

Январь–август ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 042 857,14 х 1% = 40 428,57 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 35 000 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 5 428,57 (40 428,57 – 35 000) сўмни ташкил қилади.

Август ойи учун бюджетга:

55 021,14 – 5 428,57 = 49 592,57 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

542 857,14 х 6% = 32 571,43 сўмни ташкил қилади.

Ушлаб қолиниши лозим бўлган алимент суммасини аниқлаймиз:

(542 857,14 – 55 021,14 – 32 571,43) х 25% = 455 264,57 х 25% = 113 816,14 сўм.

Ходим қўлига:

542 857,14 – 55 021,14 – 32 571,43 – 113 816,14 = 341 488,43 сўм иш ҳақи олади.

 

11-ВАЗИЯТ.

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

  • · Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 25-илова).
  • · Тошкент шаҳрида ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм белгиланган.
  • · Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 8% (Солиқ кодексининг 181-моддаси).
  • · ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь ойидан 15 августгача бўлган даврдаги ойлик иш ҳақи миқдори 300 000 сўм, 15 августдан 345 000 сўмни ташкил қилади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 128 571,43 сўмни (300 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун 197 142,86 сўмни (345 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги жами даромади 2 425 714,29 (300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 300 000 + 128 571,43 + 197 142,86) сўмни ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 44 кв.м бўлган турар жой биносини 1 майдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва 500 000 сўм ижара ҳақи олди.

Ижара ҳақи суммасидан ЖШДСни ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда ижаранинг энг кам суммаси 132 000 сўмни (3 000 х 44) ташкил қилади. Ижара ҳақи энг кам миқдордан ошганлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

500 000 х 8% = 40 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 3 183 600 сўм миқдоридаги даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-август ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:

2 425 714,29 х 8% = 194 057,14 сўм.

Январь–июль ойларида 168 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Август ойи учун эса:

194 057,14 – 168 000 = 26 057,14 сўм тўланиши лозим.

Январь–август ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

2 425 714,29 х 1% = 24 257,14 сўмга тенг.

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга 21 000 сўм ўтказилган, август ойи учун ажратмалар 3 257,14 (24 257,14 – 21 000) сўмни ташкил қилади.

Август ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

26 057,14 – 3 257,14 = 22 800 сўмга тенг.

Ижарадан олинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДСни ҳам ҳисобга олганда, ЖШДС умумий суммаси 62 800 (22 800 + 40 000) сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

325 714,29 х 6% = 19 542,86 сўмни ташкил қилади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

325 714,29 + 500 000 – 26 057,14 – 40 000 – 19 542,86 = 740 114,29 сўм тўланади.

 

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 22.01.2013 йилдаги 3 (963)-сонида, февраль ойи учун 19.02.2013 йилдаги 7 (967)-сонида, март ойи учун 26.03.2013 йилдаги 12 (972)-сонида, апрель ойи учун 16.04.2013 йилдаги 15 (975)-сонида, май ойи учун 21.05.2013 йилдаги 20 (980)-сонида, июнь ойи учун 25.06.2013 йилдаги 25 (985)-сонида, июль ойи учун 16.07.2013 йилдаги 28 (988)-сонида чоп этилган.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари
палатаси аъзоси Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 2909 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика