Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 34 / Солиқ солиш

Солиқларни тўламаслик мумкин, бироқ ҳисоб-китобларни топшириш шарт

Ахборот агентлиги таҳририяти Президентнинг 30.12.2011 йилдаги «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида» ПҚ-1672-сон қарорини тушунтириб беришингизни сўрайди.

1. Агар, биз умумбелгиланган солиқларни тўлашдан 1.01.2012 йилдан бошлаб 5 йил муддатга озод этилган бўлсак, уларни ҳисоб-китоб қилишимиз ва электрон почта орқали Миробод тумани ДСИга жўнатишимиз шартми?

2. Биз бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 1,6%лик ставка бўйича реализациядан ажратмалар тўловчи ҳисобланамизми?

Т.Эшназаров,

бош директор.

 

– 1. Президентнинг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида» қарорида (30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон) белгиланганидек, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб 2017 йилнинг 1 январига қадар ОАВ таҳририятлари қуйидагиларни тўлашдан озод этилган:

ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чек­ланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини;

оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари, китоб маҳсулотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни;

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 391-Ф-сон Фармойиши билан тасдиқланадиган Рўйхат бўйича ОАВ ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мус­тасно).

Кўрсатилган имтиёзлар уларни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш шартисиз берилган, яъни таҳририят уларни ўз хоҳишича тасарруф этиши мумкин. Бироқ тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларининг ҳисоб-китоби қилиниши керак. Бундай суммаларнинг ҳисоби 013-«Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» алоҳида баланс­дан ташқари ҳисобварағида ҳар бир солиқ ва тўлов тури бўйича юритилиши керак (Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг1 11-банди). 013-ҳисобварақ бўйича ҳисоб қуйидагича юритилади: тўланмаган солиқлар ва тўловларнинг суммалари имтиёзнинг амал қилиш муддати мобайнида 013-ҳисобварақ дебети бўйича калькуляцияланади, ушбу давр тугаганидан кейин эса кредитга ҳисобдан чиқарилади.

Имтиёзларни қўллаш чоғида бўшаган маблағлар баланс ҳисобварақлари орқали ўтмаслиги сабабли, улар молиявий натижага таъсир кўрсатмайди ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл)2 кўрсатилмайди.

Солиқ ҳисоботида мақсадли бўлмаган имтиёзни қўллаш муносабати билан тўланмайдиган солиқлар ва тўловларнинг суммалари ҳам ҳисобга олинмайди. Бироқ ДСИга барча солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича, ҳатто агар улар бўйича имтиёзлар назарда тутилган бўлса ҳам, ҳисоб-китоблар (электрон ёки қоғоз шаклда – сизнинг танлашингизга қараб) тақдим этилиши керак.

Агар сизнинг ҳолатингизда барча тушум (фойда) фақат ижтимоий-сиёсий адабиётни ёки ОАВнинг бошқа имтиёзли маҳсулотини реализация қилиш ҳисобига олинган бўлса, фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоботда у Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарори асосида солиқ солинмайдиган сумма сифатида кўрсатилади ва солиқ суммасини кўрсатиш учун мўлжалланган сатрга «0» қўйилади. Таҳририятда юқорида кўрсатилган имтиёзнинг амал қилишига боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар мавжуд бўлса, имтиёзли ва имтиёз берилмайдиган объектлар бўйича кўрсаткичларнинг ҳисоби алоҳида юритилиши лозим. Ушбу ҳолда фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаш мажбурияти ҳам юзага келиши мумкин.

2. Худди шундай ёндашув 2012 йилда Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмаларга ҳам қўлланган. Бунда ҳам имтиёзлар йўқлиги боис таҳририятлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни белгиланган тартибда 1,6%лик ставкада тўлаганлар.

Бироқ 2013 йилда 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 312 ва 316-моддаларига киритилган ўзгартиришларни эътиборга олиш лозим, уларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига ажратмаларни тўловчилар ва тўламайдиганлар белгиланган. 2013 йил 1 январдан бошлаб ушбу ажратмаларни тўламайдиганлар тоифасига умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар киритилган, бундан акцизли маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва фойдали қазилмалар кавлаб оладиган, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно. Бунинг маъноси шуки, фойда солиғи тўловчи таҳририятлар, агар ходимларининг сони 100 кишидан ошмаса, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига ва, худди шундай Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмаларни тўламайдилар.

Шу тариқа, агар таҳририятингиз штатида ходимлар 100 нафардан ошмаса, 2013 йил 1 январдан бошлаб сиз мақсадли жамғармаларга ажратмаларни тўламайдиган шахс сифатида ажратмалар (имтиёзли ва имтиёз берилмайдиган) ҳисоб-китобини қилмаслигингиз ва улар бўйича солиқ ҳисоботини топширмаслигингиз керак.

 

1МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 2-илова.

 

Прочитано: 2073 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика