Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 34 / Амалий бухгалтерия

Агар буюртмачи ишни қабул қилмаса

Корхона мушкул аҳволда қолди: буюртмачи бажариб бўлинган ишни қабул қилишдан воз кечди, унинг билдиришича, биз бажарган ишларни унинг буюрт­мачиси қабул қилмаган эмиш. Бу ишлар эса биз ҳисобот бериб бўлган ва ягона солиқ тўловини тўлаган ҳажмларга киритилган эди. Шу муносабат билан бизда бир нечта савол туғилади.

Даромад қандай бўлади? Ушбу ишлар учун иш ҳақини тўлиқ тўлаб бўлган эдик, энди нима қиламиз? Ходимлардан пулни қайтариб беришларини илтимос қиламизми? Буларнинг ҳаммаси бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олиниши керак?

 

Даромад-тушум бўйича сиз Солиқ кодексининг 131 ва 357-моддаларига амал қилишингиз керак. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилади:

товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

битим шартлари ўзгарганда;

баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (чегирмадан) фойдаланганда;

бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.

Реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатишни киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса, кафолат муддати доирасида амалга оширилади.

Бир йиллик ёки кафолат муддати ишлар бажарилган ва даромад эътироф этилган санадан (ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси ва бошқа бирламчи ҳужжатларда кўрсатилган санадан) бошлаб ҳисобланади.

Тузатиш бажарилган ишлардан воз кечилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади.

Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ даври бўлиб календарь йил ҳисобланади. Тегишинча, агар ишлар, масалан, 2012 йилда бажарилган, улардан 2013 йилда воз кечилган бўлса, солиқ тўловчи 2013 йилги тушумга тузатиш киритиши керак.

Бунда тушумингизга камайтириш тарафига тузатиш киритаётганда собиқ буюртмачингиз тасдиқлаши керак бўлган қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш лозимлигини унутманг.

Қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидаги маълумотларни кўрсатиш керак:

1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган, СК 222-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган реквизитлар;

3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

4) қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш миқдори (манфий ёки мусбат);

5) қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш миқдори (манфий ёки мусбат).

Ҳақиқатда бажарилган ишлар учун тўланган иш ҳақига келсак. Ходимлардан иш ҳақини қайтариб беришларини сўрашга сиз ҳақли эмассиз, чунки ходимлар ўз ишини бажарганлар, ишни масъул шахслар қабул қилиб олган, уларга корхонангизда қабул қилинган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган ва тўланган. Меҳнат кодексининг 154-моддасига биноан ходимга, корхонанинг молиявий аҳволидан қатъи назар, унинг меҳнатига ҳақ тўлаш кафолатланган.

Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.

Буюртмачи қабул қилиб олишдан воз кечган бажарилган ишлар қийматининг ҳисобини қўшимча равишда киритилган 9041-«Ишларни қайтариш» ҳисобварағида юритиш мумкин. 21-сон БҲМСга1 кўра бундай ҳисобварақ асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари гуруҳига контр­пассив ҳисобварақ ҳисобланади. Унинг дебет обороти товарларни реализация қилишдан даромадни камайтиради.

 

Бажарилган ишларни реализация қилиш ва қайтаришни корхонангиз (ЯСТ тўловчиси) қуйидаги ёзувлар билан акс эттириши мумкин:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 дебет

 кредит

Олдиндан ҳақ тўлаш акс эттирилган

 5110

6310

Бажарилган ишларнинг ҳақиқатдаги таннархини ҳисобдан чиқариш акс эттирилган

 9130

2010

Ишларни реализация қилишдан даромад акс эттирилган

4010

9030

Бўнакни ҳисобга киритиш акс эттирилган

6310

4010

Ишлардан воз кечиш акс эттирилган

9041

4010

Ишларнинг таннархи акс эттирилган

2010

9130

9040-ҳисобварақни ёпиш акс эттирилган

9030

9041

 

1Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

 

Прочитано: 2433 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика