Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 34 / Бевосита мулоқот

Махсус кийим-бош учун солиқ солинадими?

Бизнинг ташкилотимиз ички локал ҳужжатлар асосида тегишли хизмат вазифаларини бажариш учун махсус кийим-бош бериладиган лавозимлар рўйхатини тасдиқлаган. Ушбу кийим-бош учун қилинган харажатларни фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чегириладиган, уни камайтирадиган харажатларга киритишимиз тўғрими?

Мазкур ҳолда вужудга келадиган харажатларнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Адҳам Сариев,

МЧЖ раҳбари. Самарқанд вилояти.

– Солиқ кодекси 145-моддасининг 53-бандига асосан ходимга хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари ёки уларни пасайтирилган баҳоларда сотиш муносабати билан қилинган харажатлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари корхона амалга ошрадиган бошқа харажатлар таркибига киради. Хизмат вазифаларини бажариш учун зарур махсус ва формали кийим-бош ҳамда пойабзал бериш харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида чегирилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, айрим меъёрий ҳужжатлар билан халқ хўжалигининг турли тармоқлари учун махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва шахсий ҳимоянинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари белгиланган (масалан, нефть ва газ соҳасидаги корхоналар ходимлари учун намунавий меъёрлар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 2010 йил 13 августда 2132-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

Меҳнат кодексининг 217-моддасига кўра, меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);

даволаш-профилактика озиқ-овқати;

газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);

махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Шу тариқа, корхоналар ходимларни махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш шартлари, уларни бериш меъёрлари ва тартиби, ишларнинг рўйхати, уларни худди шу талабларга жавоб берадиган ва ишда қулайлик ва ҳимояни таъминлайдиган, тавсия этилганларидан ортиқча бошқа турлар билан алмаштиришни мустақил равишда белгилайдилар. Ушбу рўйхатни иш берувчи ишчиларнинг вакиллик органи билан келишиб белгилайди.

Солиқ кодекси 171-моддасининг 5-бандига кўра, корхонанинг хизмат вазифаларини бажариш учун зарур махсус кийим-бош, махсус пойабзал, формали кийим-бош бериш харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Шу туфайли корхона ҳисобидан форма кийиш натижасида корхона ходимларида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Прочитано: 3095 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика