Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 34 / Бевосита мулоқот

Лизинг: солиқ солиш хусусиятлари

Корхона умумбелгиланган солиқ солиш тизимида. Корхона балансида мол-мулк бўлиб, у кейинчалик 3 йил муддатга лизингга расмийлаштирилди. Лизингдан олинган даромадларга солиқ солинадими? Агар солинса, у қандай солиқлар?

 

– Солиқ кодекси (СК) 132-моддасининг 3-бандига кўра мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришдан олинадиган даромадлар корхонанинг бошқа даромадлари ҳисобланади (башарти улар реализациянинг умумий ҳажмида устун турмаса). Бунда лизингга берувчининг мол-мулкни лизингга беришдан олган даромади фоизли даромаддир (СКнинг 134-моддаси).

Агар корхона кичик корхона ҳисобланса, у лизинг бўйича хизматлардан фойда солиғини тўлашдан 2017 йил 1 январигача озод қилинади (Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарори, 7-банди; Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарори 4-банди).

Агар корхона кичик корхона ҳисобланмаса, у лизинг даромадларидан фойда солиғи тўлайди.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича қуйидагиларни қайд этиш зарур:

молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш учун харид қилинадиган объектлар бўйича ҚҚС суммаси СКнинг 219-моддасига асосан ҳисобга олинмайди;

мол-мулкни молия ижарасига (шу жумладан лизингга) бериш реализация қилиш обороти бўлиб, унга қўшимча қиймат солиғи солиниши керак (СК 199-моддаси биринчи қисмининг 3-банди). Солиқ солинадиган база чиқиб кетаётган актив қиймати билан унинг баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланиб, ўз ичига қўшилган қиймат солиғи суммасини олади;

молиявий ижара (лизинг) шартномасининг ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича хизматлар кўрсатиш СК 209-моддасининг 13-бандига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Бошқа даромадларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар солинмайди.

Лизинг операцияларига солиқ солиш ва улар бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида батафсил тушунтиришлар «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия») электрон маълумотнома тизимининг «Аренда и лизинг. Учёт и налогообложение» («Ижара ва лизинг. Ҳисоб ва солиқ солиш») бўлимида келтирилган.

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

Прочитано: 2390 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика