МЧЖ ўзининг устав капиталини 2013 йилнинг биринчи чорагида олинган ва тақсимланмаган фойда ҳисобига кўпайтириши мумкинми?
МЧЖ директори.
– «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-сон) 17-моддасида белгиланишича, жамият устав фондини (устав капиталини) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.
Жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган сумма жамият соф активларининг қиймати билан устав фонди (устав капитали) ҳамда захира фонди суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Шу тариқа, МЧЖ 2013 йил I чораги учун фойдани устав капиталини кўпайтиришга йўналтиришга ҳақли эмас.