Бу ҳақда Молия вазирлигининг Ғазначилиги, вазирлик ҳузуридаги Ахборот-ҳисоблаш маркази ҳамда Молия органлари ва бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази ҳамкорлигида ташкил этилган семинар-тренингда сўз юритилди. Бугунги кунда бюджет жараёнини ривожлантириш ва такомиллаштириш, Молия вазирлигининг ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлари ёрдамида ҳисоб ва ҳисобот масалаларини ўз ичига оладиган бюджет даврини ахборотлаштириш борасида қизғин иш олиб борилмоқда. Шу муносабат билан «ЎзАСБО» дастурий комплекси билан биргаликда жорий этиладиган «Бюджет ташкилотларини паспортлаштириш» дастурий комплекси лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Семинар-тренингда ҳудудий молия идоралари ва бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимлари «ЎзАСБО» дастурий комплексининг иши билан таништирилди ва улар орасидан кейинчалик жойлардаги бюджет ташкилотлари мутахассисларини «ЎзАСБО»да ишлаш кўникмаларига ўргатадиган ҳудудий мураббийлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. Тадбирда таъкидланганидек, мазкур тизимнинг жорий этилиши натижасида бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари базасини яратиш ва юритиш молия идоралари учун электрон шаклда сарф-харажатлар сметасини тузиш ҳамда ҳисобот маълумотларини тайёрлаш имконини беради. Шунингдек, дастур бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоботини юритиш йўриқномаси ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабига тўлиқ мос бўлишини таъминлайди. «ЎзАСБО» дастурий комплекси бошқа дастурлардан бюджет ташкилотлари маълумотларини Молия вазирлиги маълумотлар марказида тўплаши ва юқори даражада ишончли сақлаши билан ажралиб туради. Бундан ташқари, дастур ҳимояланган каналлар орқали «Ғазначилик» ва бошқа мавжуд дастурий комплексларга интеграциялашиш учун кенг имконият яратади, бюджет ташкилотлари ходимларига Молия вазирлигининг Дастурий комплекс бир пайтнинг ўзида 30 минггача фойдаланувчи узлуксиз ишлашини таъминлашга қодир. Бунда бевосита дастурий комплекс билан ишлайдиган ходимлар учун ахборот технологияларига доир бошланғич билимга эга бўлиш етарлидир..
- 1 сентябрь – Ўзбекистон мустақиллиги куни
- Солиқ солиш
- Амалиёт таҳлили
- Тадбиркор ён дафтарига
- Бухгалтерга ёрдам
- Амалий бухгалтерия
- Бевосита мулоқот
- Бизнинг маслаҳатлар
Барча бюджет ташкилотлари – «ЎЗАСБО» тизимида
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||
|
||
В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.
Вы можете оставить свой комментарий.
![]() | Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |