Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 34 / Тадбиркор ён дафтарига

Имтиёзлар – тадбиркор учун мадад

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 августдаги ҳолатига кўра

 

Бошқа солиқ тўловчиларга қараганда айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга бериладиган афзалликлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича им-тиёзлар деб эътироф этилади, улар хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўлов тўламаслик ёхуд уларни камроқ миқдорда тўлаш имконини беради (Солиқ кодекси (СК)нинг 30-моддаси).

Имтиёзлар муайян фаолият соҳаларини, асосан саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рақбатлантириш, маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотининг рақобатбардошлигини ошириш, экспортга йўналтирилган ва импорт­нинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва бошқа мақсадларда берилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиёзлар қуйидаги кўринишда берилади:

солиқ ва (ёки) бошқа мажбурий тўловлар ва йиҚимларни тўлашдан озод этиш;

солиқ солинадиган базани камайтириш;

солиқ ставкасини пасайтириш.

Имтиёзлар амал қилиш муддатига қараб доимий ва муайян муддатга бериладиган имтиёзларга бўлинади. 

Доимий имтиёзлар чекланмаган амал қилиш муддатига белгиланади. Бундай имтиёзларнинг асосий қисми Солиқ кодексида келтирилган.

Муайян муддатга бериладиган имтиёзлар вақтинчалик ҳисобланади. Улар Солиқ кодекси, шунингдек айрим қонунлар, Президент қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланади. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга ошираётган, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантиришда иштирок этувчи ёки Ўзбекистон инвестиция дастури қатнашчиси ҳисобланган корхоналарга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қўшимча тарзда имтиёзлар берилиши мумкин.

Фойдаланилишига қараб имтиёзлар мақсадли ва мақсадсиз имтиёзларга бўлинади.

Мақсадли имтиёзлар бўшаган маблаҚларни муайян мақсадларга, масалан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, кенгайтириш, ходимларни раҚбатлантириш ва бошқаларга йўналтириш шарти билан тақдим этилади. Шуни ёдда тутиш керакки, бундай имтиёзлардан фойдаланадиган корхоналарда белгиланган шартларга риоя қилинмаган тақдирда тўланмаган солиқ суммалари бюджетга пеняни ҳисобга олган ҳолда ундирилади. Мақсадсиз имтиёзларда, мақсадли имтиёзлардан фарқли ўлароқ, бирор-бир шарт назарда тутилмаган, яъни солиқ тўловчи бўшаган маблаҚлардан ўз ихтиёрига қараб фойдаланиши мумкин.

Мақсадли ва мақсадсиз имтиёзлар ҳисобда Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни  бюджетга  тўлаш  бўйича  берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўҚрисида низомга (МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ акс эттирилади.

Мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган имтиёзлардан фойдаланишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар товарлар, ишлар, хизматларнинг сотиш (харид) қийматига ҳисоблаб ёзилмайди ва киритилмайди. Мақсадсиз имтиёзлар қўллангани муносабати билан бюджетга тўланмаган суммалар баланс ҳисобварақларида эмас, балки 013-«Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» алоҳида баланс­дан ташқари ҳисобварағида ҳар бир солиқ тури ёки бошқа мажбурий тўлов бўйича акс эттирилади.

Мақсадли имтиёзлар берилганда солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар бюджетга ҳисобланади. Белгиланган мақсадларга йўналтирилган суммалар ҳисоби қўшимча ҳисобварақлардан фойдаланган ҳолда (масалан, 6411-«ЯСТ бўйича қарз – солиқ имтиёзлари») ва 8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобвараҚида юритилади.

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ ТЎЛОВЧИЛАРИ УЧУН ИМТИЁЗЛАР

Ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўловчилари учун имтиёзлар қуйидагича тақдим этилади:

ЯСТ тўлашдан (тўлиқ ёки қисман) озод этиш;

солиқ солинадиган базани камайтириш;

ставкани пасайтириш.

 

Корхона тури

Имтиёз

объекти

 

Имтиёз

тури

 

Бериладиган имтиёз

муддати

Асос

Изоҳ

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИДАН ОЗОД ЭТИШ

 

Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган корхоналар

 

 

Ялпи тушум

 

ЯСТдан озод этилади

 

Фаолиятни амалга ошириш даврида

 

СКнинг

358-моддаси

 

 

Имтиёзни олиш ҳуқуқи белгиланаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган, яъни корхона билан меҳнат муносабатларида бўлган (меҳнат шартномаси тузилган) ходимлар киритилади.

 

Имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти ҳамда лотереялар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилмайди

 

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва Президентнинг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар

 

 

Ялпи тушум

 

ЯСТдан озод этилади

 

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажмига қараб: 300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;

3 млн дан ортиқ АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;

10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга

 

 

Президентнинг

11.04.2005 йилдаги

ПФ-3594-сон

Фармони

1-банди;

 

Президентнинг

10.04.2012 йилдаги

ПФ-4434-сон

Фармони

4-банди.

 

 

Ҳисобот йили якунлари бўйича имтиёз татбиқ этиладиган иқтисодиёт тармоқлари маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинган тушум улуши реализациянинг умумий ҳажмида камида 60%ни ташкил қиладиган корхона ихтисослаштирилган ҳисобланади.

 

Имтиёз қуйидаги шартлар бажарилганда қўлланилади:

Корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;

хорижий инвесторлар томонидан инвестицияларни ЎзРнинг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

устав капиталидаги хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33%ни ташкил этиши лозим;

инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

имтиёзнинг қўлланилиши муддати давомида уни тақдим этишдан олинган даромаднинг камида 50%ини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 11.01.2012 йилда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

Ихтисослаштирилган бошқарувчилар – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг  хизмат кўрсатиш ташкилотлари

 

Уй-жой фондига хизмат қилиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатишдан олинган тушум

ЯСТдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-банди

 

 

Аҳолига пулли тиббиёт хизматларини (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) кўрсатувчи тиббиёт муассасалари

 

Тушум

ЯСТдан озод этилади

1.01.2018 йилга қадар

Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармони 7-банди

 

Имтиёз бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасасини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашга йўналтириш шарти билан тақдим этилади

Қуйидаги маиший хизматларни кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар:

пойабзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш;

соат тузатиш;

маиший электрон ва электр ускуналар (телевизорлар, аудио-, видеоаппаратура, компьютер, принтер техникаси, совуткичлар, кондиционерлар ва бошқалар)ни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар;

қишлоқ жойларда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари;

қишлоқ жойларда кийим-бош тикиш ва таъмирлаш хизматлари;

қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда ташкил қилинаётган кирхоналар ва кимёвий тозалаш корхоналарининг хизматлари

 

Имтиёз тақдим этилган хизматларни кўрсатишдан олинган тушум, агар тушум улуши умумий ҳажмда 80%дан кам бўлса.

Корхонанинг барча даромадлари, агар имтиёз қўлланиладиган хизматлардан олинган тушум улуши 80% ва ундан кўп бўлса

 

ЯСТдан озод этилади

1.01.2017 йилга қадар

Президентнинг

17.04.2006 йилдаги

ПҚ-325-сон

қарорининг

7-банди;

Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4-банди;

Президентнинг 17.04.2013 йилдаги ПҚ-1957-сон қарорининг 9-банди

Имтиёз тақдим этилган хизматлар турлари бўйича батафсил тушунтиришлар АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг III бўлимида берилган

 

Қуйидаги хизматларни кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар:

ветеринария хизматлари;

таълим соҳасидаги хизматлар, жумладан компьютерда ишлашни ўргатиш;

санаторийларнинг, болалар соғломлаштириш муассасаларининг, болалар спорт муассасалари ва тўгаракларининг хизматлари;

болалар, ногиронлар ва кекса фуқароларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар;

риэлторлик хизматлари;

ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказларининг, электрон таълим хизматлари;

қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни барпо этиш бўйича курилиш хизматлари; 

қишлоқ жойларда йўл бўйи инфратузилмаси мажмуалари хизматлари; 

қишлоқ жойларда компьютерда дастурлаш (шу жумладан консультацион) хизматлари

Имтиёз тақдим этилган хизматларни кўрсатишдан олинган тушум, агар тушум улуши умумий ҳажмда 80%дан кам бўлса.

Корхонанинг барча даромадлари, агар имтиёз қўлланиладиган хизматлардан олинган тушум улуши 80% ва ундан кўп бўлса

 

ЯСТдан озод этилади

1.01.2017 йилга қадар

Президентнинг

17.04.2006 йилдаги

ПҚ-325-сон

қарорининг

7-банди;

Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4-банди;

Президентнинг 17.04.2013 йилдаги ПҚ-1957-сон қарорининг 9-банди

Имтиёз тақдим этилган хизматлар турлари бўйича батафсил тушунтиришлар АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг IV бўлимида берилган

 

Қуйидаги молиявий ва банк хизматларини кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар:

лизинг бўйича;

суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларининг хизматлари;

аудиторлик;

бухгалтерия ҳисобини юритиш;

микрокредитлаш;

солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари хизматлари.

Имтиёз тақдим этилган хизматларни кўрсатишдан олинган тушум, агар тушум улуши умумий ҳажмда 80%дан кам бўлса.

Корхонанинг барча даромадлари, агар имтиёз қўлланиладиган хизматлардан олинган тушум улуши 80% ва ундан кўп бўлса

 

ЯСТдан озод этилади

1.01.2017 йилга қадар

Президентнинг

17.04.2006 йилдаги

ПҚ-325-сон

қарорининг

7-банди;

Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4-банди

 

Имтиёз тақдим этилган хизматлар турлари бўйича батафсил тушунтиришлар АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг II бўлимида берилган

 

Наслчилик иши корхоналари

 

Асосий фаолият туридан олинган тушум

 

ЯСТдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг

21.04.2008 йилдаги

ПҚ-842-сон

қарорининг

8-банди

 

 

Банкрот корхоналар мулки негизида, шу жумладан бошқа инвесторлар (ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга) иштирокида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналар

 

Ялпи тушум

ЯСТдан озод этилади

Улар стратегик инвесторга сотилгунга қадар, бироқ улар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас.

Тижорат банкларига берилган банкрот корхоналарнинг мол-мулки базасида ташкил этилган корхоналар улар стратегик инвесторларга реализация қилиш учун берилган пайтдан бошлаб мазкур имтиёздан 3 йил фойдаланишга ҳақлилар

Президентнинг

19.11.2008 йилдаги

Ф-4010-сон

Фармойишининг

2-банди;

Президентнинг

26.11.2010 йилдаги

ПҚ-1438-сон

қарорининг

4-банди

 

Имтиёз бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантириш шарти билан берилади.

 

Тижорат банклари томонидан таъсис этилаётган бошқарув компаниялари

 

Ялпи тушум

ЯСТдан озод этилади

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 2 йил

 

Президентнинг

19.11.2008 йилдаги

Ф-4010-сон

Фармойишининг

2-банди

 

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида рўйхатдан ўтказилган корхоналар

 

Ялпи тушум

ЯСТдан озод этилади

 

Киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига қараб (шу жумладан эквивалентда):

3 млн евродан 10 млн еврогача – 7 йилга;

10 млн евродан 30 млн еврогача – 10 йилга;

30 млн евродан ортиқ бўлганда – 15 йилга

 

Президентнинг

2.12.2008 йилдаги

ПФ-4059-сон

Фармонининг

3-банди

 

Тўғридан-тўғри инвестициялар деганда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ЎзР кафолати тақдим этилмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади.

Имтиёзни қўллаш тартиби ВМнинг 23.04.2009 йилдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади

 

ЯСТ ставкаси амалдаги ставканинг 50%и миқдорида камайтирилади

Киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига қараб (шу жумладан эквивалентда):

10 млн евродан 30 млн еврогача – 10 йиллик имтиёзли давр тугаганидан кейин 5 йилга;

30 млн евродан ортиқ бўлганда – 15 йиллик имтиёзли давр тугаганидан кейин 10 йилга

 

Президентнинг ПҚ-1590-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга (ВМнинг 26.06.2013 йилдаги 183-сон қарорига 2-сон иловада кўрсатилиб, Дастурдан чиқарилганлардан ташқари);

Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарорига 2-сон иловага (имтиёз Дастур амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг қарорларига кўра лойиҳалар экспертиза қилинганидан кейин қўлланади);

ВМнинг 26.06.2013 йилдаги 183-сон қарорига 1-сон иловага мувофиқ рўйхатларга биноан Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар

 

Дастур лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан олинган тушум

ЯСТдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг

27.01.2009 йилдаги

ПҚ-1048-сон

қарорининг

3-банди;

Президентнинг

29.07.2011 йилдаги

ПҚ-1590-сон

қарорининг

3-банди;

Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарорининг 5-банди

Имтиёз фақат маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларнинг тасдиқланган ҳажми доирасида қўлланилади. 2013 йилги маҳсулот ҳажмлари ВМнинг 18.01.2013 йилдаги 12-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган.

Имтиёз бўшайдиган маблағларни янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) молиялаштиришга, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга йўналтириш шарти билан қўлланилади

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади.

 

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар

 

Ялпи тушум

ЯСТдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги

ПҚ-1050-сон

қарорининг

3-банди

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

Ихтисослаштирилган корхона деб 1932-сон Низомга 1-иловада кўрсатилган товарлар ҳажми ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган корхона ҳисобланади.

Имтиёз бўшайдиган маблағлардан янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек ишлаб турган корхоналарни модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноистеъмол товарларини ишлаб чиқиш учун зарур хом ашё ва материалларни харид қилиш, қўйилган инвестицияларни қоплаш, шу жумладан кредитларни сўндириш учун мақсадли тарзда фойдаланиш шарти билан берилади

 

Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари

 

Ўз кучлари билан бажарилган ишлардан тушум

 

ЯСТдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг

29.01.2009 йилдаги

ПҚ-1051-сон

қарорининг

3-банди

 

Ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти деб фақат фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан уй-жой фонди объектларини режалаштириш, қайта режалаштириш, дизайни, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда 2009-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

"Қишлоқ қурилиш инвест"

инжиниринг компанияси билан шартнома тузган пудрат ташкилотлари

 

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлардан олинган тушум

 

ЯСТдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг

29.01.2009 йилдаги

ПҚ-1051-сон

қарорининг

3-банди

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

 

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари

 

Қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятдан олинган даромадлар

 

ЯСТдан озод этилади

1.01.2016 йилга қадар

Президентнинг

19.03.2012 йилдаги

ПҚ-1727-сон

қарорининг

5-банди

 

Имтиёз бўшайдиган маблағларни моддий-техник базани кучайтириш, савдо ва ахборот тизимларини ривожлантириш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида ўз хизматларини реклама қилишга йўналтириш шарти билан берилади

 

Корхоналар – "Ангрен" махсус индустриал зонаси қатнашчилари

Ялпи тушум

ЯСТдан озод этилади

Киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб, шу жумладан эквиваленти:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга;

3 млн АҚШ долларидан ортиб 10 млн АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга;

10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йилга

 

Президентнинг

13.04.2012 йилдаги

ПФ-4436-сон

Фармонининг

5-банди

 

Имтиёз фақатгина "Ангрен" МИЗ қатнашчисининг МИЗ Дирекцияси билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолият турларига татбиқ этилади.

МИЗ ҳудудида фаолият юритиш ВМнинг 29.05.2012 йилдаги 146-сон қарори билан тартибга солинади.

 

Оилавий корхоналар

Тасдиқланган рўхат бўйича ўзи ишлаб чиқарган халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини реализация қилишдан олинган тушум

 

ЯСТдан озод этилади

Фаолиятни амалга ошириш даврида

26.04.2012 йилдаги

ЎРҚ-327-сон

Қонуннинг

26-моддаси,

Президентнинг

06.09.2012 йилдаги

ПФ-4469-сон

Фармонининг

1-банди

 

Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий-безак санъати буюмлари асосий турларининг рўйхати Президентнинг 28.03.2005 йилдаги

ПФ-3588-сон Фармони билан тасдиқланган

 

Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ҳудудий бўлинмалари

 

Ялпи тушум

ЯСТдан озод этилади

1.06.2015 йилга қадар

ВМнинг 1.06.2012

йилдаги 158-сон

қарорининг

1-банди

 

Имтиёз бўшайдиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан берилади

 

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан шартномалар бўйича ишлар бажараётган пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузган ёрдамчи пудрат ташкилотлар

 

Якка тартибдаги уй-жойларни "калити билан топшириш" шарти асосида қуриш доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудратчи ташкилотлар билан шартномалар бўйича бажарилган ишлардан тушум

 

ЯСТдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг

4.01.2013 йилдаги

ПҚ-1902-сон

Қарорининг

14-банди

 

 

Президентнинг

4.01.2013 йилдаги

ПҚ-1902-сон

Қарорига 4-сон иловада кўрсатилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

Ялпи тушум

ЯСТдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг

4.01.2013 йилдаги

ПҚ-1902-сон

Қарорининг

14-банди

 

 

Корхоналар – "Жиззах" махсус индустриал зонаси қатнашчилари

Ялпи тушум

ЯСТдан озод этилади

Киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб, шу жумладан эквиваленти:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача бўлганда – 3 йилга;

3 млн АҚШ долларидан ортиб 10 млн АҚШ долларигача бўлганда – 5 йилга;

10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йилга

 

Президентнинг

18.03.2013 йилдаги

ПФ-4516-сон

Фармонининг

5-банди

 

Имтиёз фақат МИЗ қатнашчисининг инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолият турларига татбиқ этилади.

МИЗ ҳудудида фаолият юритиш ВМнинг 15.05.2013 йилдаги 130-сон қарори билан тартибга солинади.

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш

Солиқ тўловчи корхоналар

Янги технологик ускунани (ишлаб чиқарилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп бўлмаган вақт ўтган бўлса) харид қилишга йўналтириладиган маблағлар

Солиқ солинадиган база (ССБ) кўрсатилган маблағлар суммасига, лекин кўпи билан 25 фоизига камайтирилади

 

Технологик асбоб-ускуна фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан бошлаб 5 йил давомида

СК

356-моддасининг

учинчи қисми;

Президентнинг

14.03.2007 йилдаги

ПФ-3860-сон

Фармонининг

3-банди.

 

Технологик асбоб-ускуна харид (импорт) қилинган пайтдан бошлаб 3 йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, имтиёзнинг амал қилиши бекор қилинади, бюджетга ЯСТ тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификациядан ўтказиш, шунингдек лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар

 

Солиқ солинадиган база кўрсатилган маблағлар суммасига,

лекин кўпи билан ССБнинг 25 фоизига камайтирилади

 

Мазкур харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб 5 йил давомида

СК

356-моддасининг

учинчи қисми;

Президентнинг

26.03.2012 йилдаги

ПҚ-1731-сон

қарорининг

7-банди

 

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Ёш оилалар жумласидан бўлган ўз ходимларига ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга беғараз йўналтирилган маблағлар

 

Солиқ солинадиган база кўрсатилган маблағлар суммасига, лекин кўпи билан ССБнинг 10 фоизига камайтирилади

 

 

СК

356-моддасининг

учинчи қисми;

Президентнинг

18.05.2007 йилдаги

ПФ-3878-сон

Фармонининг

5-банди

 

Ёш оила тоифасига ҳар бири 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради.

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини модернизациялаш ва мутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга оширишни молиялаштириш учун хайрия ёрдами сифатида ўтказиладиган маблағлар

 

Солиқ солинадиган база кўрсатиладиган маблағлар суммасига камайтирилади

 

2011-2016 йиллар

Президентнинг

20.05.2011 йилдаги

ПҚ-1533-сон

қарорининг

6-банди

 

 

 

ЯСТ ставкасини пасайтириш

 

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни ЭАВга экспорт қилувчи корхоналар (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъи назар)

 

Тушум

 

ЯСТ ставкаси: умумий сотиш ҳажмида экспорт улуши 15%дан 30 %гача бўлганида – 30 %га;

экспорт улуши 30% ва ундан кўпроқ бўлганида – 50%га камайтирилади

 

 

Президентнинг

5.06.2000 йилдаги

ПФ-2613-сон

Фармонининг

1-банди;

Президентнинг

25.12.2012 йилдаги

ПҚ-1887-сон

Қарорига 9-1-сон илова

 

Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловадаги рўйхатда келтирилган хом ашё маҳсулотлар экспортига имтиёз татбиқ этилмайди.

Имтиёзни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни

(ишларни, хизматларни) аниқлаш тартиби АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидалар билан белгиланган

 

Хизмат кўрсатиш соҳаси, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари

 

Пластик карталарни қўллаган ҳолда тўланган хизматлар ҳажмидан олинган тушум

 

ЯСТ амалдаги ставкага нисбатан 10%га пасайтирилади

 

 

Президентнинг

3.08.2006 йилдаги

ПҚ-433-сон

қарорининг

1-банди; Президентнинг

25.12.2012 йилдаги

ПҚ-1887-сон

Қарорига 9-1, 9-2-сон иловалар

 

 

Гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослаштирилган микрофирмалар ва кичик корхоналар

 

Асосий фаолият туридан олинган ялпи тушум

 

ЯСТ амалдаги ставкага нисбатан 50%га пасайтирилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентиниг

26.01.2009 йилдаги

ПҚ-1047-сон

қарорининг

8-банди

 

Имтиёз бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқариш корхоналарини техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан, янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек хом ашё базасини ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтириш шарти билан тақдим этилган

 

               

 

Прочитано: 8548 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2013-11-27 13:09:12, Гость_xolbux:
жуда керакли мақола.Сизларга катта раҳмат!
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 августдаги ҳолатига кўра тўлдирилган. Шу йўналишда доимий равишда ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тўлдириб борилса фойдаланувчилар учун катта қулайик бўларди.
Алоҳида БЛОГ яратиб бошқа солиқ турлари бўйича ҳам тўлдириб борилса савоб иш бўлар эди.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика