Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 29 / Аудитор хабарномаси

Ҳаммасини кадрлар ҳал қилади...

Ички аудит хизмати бозор иқтисодиёти шароитида республика корхоналари учун зарур хизматга айланиб боряпти. Аввало унинг вазифаларига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг, улар тузадиган молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш ҳамда улар молия-хўжалик операцияларининг меъёрий ҳужжатларга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини доимий назорат қилиш киради.

Ички аудит хизмати ходимларининг функцияларини кузатув кенгаши белгилайди. Уларнинг асосий вазифаси – кузатув кенгашини корхонанинг жорий ҳолати тўғрисида аниқ ахборот билан тезкор тарзда таъминлаш ва унинг молия-хўжалик фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, ички аудиторлар корхонанинг бошқарув органларига (ижро органига) ички аудиторлик назорати жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беришади ва шу билан бирга самарали лойиҳаларни ишлаб чиқишда кўмаклашадилар, шунингдек корхонанинг барча жараёнлари устидан назоратни амалга оширадилар. Тегишинча, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун билимли, малакали кадрлар зарур.
Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори (16.10.2006 йилдаги 215-сон) билан Давлат рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Респуб­лика бизнес мактабига корхоналарнинг стратегик режалаштириш, молия менежменти, сотиш бозорини сегментлаштириш масалалари ва бошқа йўналишлар бўйича ўрта ва юқори бўғин менежерларини, шунингдек корхоналарнинг ички аудити хизматлари ходимларини тайёрлаш бўйича ўқув-амалий дастурни жорий этиш топширилди.
Чунончи, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳузуридаги «Аудит форвард» ўқув маркази томонидан 13–30 майда Қаршида ва «Фарғона аудит прогресс» ўқув маркази томонидан 3–20 майда Наманганда 80
соатлик ўқув курслари ташкил этилди. Улар ички аудит ходимларини сертификатлаш мақсадида ўтказилди. Шуни таъкидлаш
жоизки, курсларда ички аудитор сертификатини олишга талабгорлардан 30 дан ортиғи таълим олди. Талабгорлар имтиҳон топшириш учун тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон аудиторлар палатасига юборишди. Ўқув курси палата мутахассислари тайёрлаган материаллар асосида ўтказилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Аудиторлар палатаси жорий йилда ички аудит хизматлари сертификатланган ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тадбирларини ўтказишни мўлжаллади. Бизнинг мақсадимиз – республиканинг барча вилоятларида ички аудит курсларини ташкил этиш ва талабгорларнинг сифатли таълимини таъминлаш ва бу билан меҳнат бозорини юқори даражадаги мутахассислар билан таъминлаш учун ички аудит хизмати малакали ходимларининг сафини кўпайтириш билан ғоятда жиддий равишда шуғулланиш ҳисобланади.

Муроджон МАМАТҚУЛОВ, и.ф.н., Ўзбекистон аудиторлар
палатасининг бош менежери.














Прочитано: 2091 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика