Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 29 / Аудитор хабарномаси

Имтиҳонни муваффақиятли топширганларга сертификатлар берилди

Июнда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (ЎзБАМУ) ички аудитор сертификатини олишга навбатдаги имтиҳонни ўтказди ва синовдан муваффақиятли ўтганларга мутахассис малакасини тасдиқловчи ушбу ҳужжатни тантанали тарзда топширди.

Имтиҳонда 45 талабгор иштирок этди. 23 аудитор сертификатларга эга бўлишди. Бошқа рақамлар ҳам аудиторлар анчагина қаттиққўллик билан танлаб олинганлигидан далолат беради: 2012 йил декабрида ЎзБАМУ ўтказган имтиҳонларда иштирок этган 32 талабгордан фақат 23 нафарига, март имтиҳонларида эса – 39 аудитордан 13 нафаригагина ички аудитор мақоми берилди. Уюшма яна бир имтиҳонни ўтказишни режалаштирган бўлиб, бугунги кунда 53 мутахассис аттестациядан ўтиш хоҳишини билдирди.
Аттестация имтиҳонларини ўтказиш даври ичида ички аудит хизматида ишлаш ҳуқуқини берадиган сертификатларни 116 талабгордан бор-йўғи 59 нафари олди.
Имтиҳон топширишгача ўқув марказида тайёргарлик кўриш дастури бўйича махсус таълимдан ўтиш лозим.
Ички аудит мутахассисларини тайёрлаш курсларини ЎзБАМУ 2012 йил 25 июнда тасдиқланган дастурга асосан ўтказади. Уларда асосий диққат-эътибор келгусида аудиторлар ўз ишларида тўқнаш келадиган масалаларни ўрганишга қаратилади.
Таълим қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
ички аудит асослари. Унинг доирасида ушбу хизмат ишининг жиҳатлари, хусусан аудиторлик топшириқларини бажариш дас­таклари ва усуллари, корхонадаги ички назорат ва хатарлар ўрганилади;
ички аудит амалиёти. Ушбу йўналишда ички аудит хизматини бошқариш, аудиторлик топшириқларини бажариш, устидан назорат, фирибгарлик хатарлари ўрганилади;
ички аудит фаолиятининг айрим жиҳатлари. Корхонанинг фаолияти, хўжалик юритувчи субъектларнинг турлари ва уларнинг асосий хусусиятлари, корхонада мавжуд бўлган ахборотни алмашиш қоидалари, молиявий, бошқарув ҳисоби, солиқ солишнинг хусусиятлари кўриб чиқилади.
Бундай дастур таълим олувчиларни нафақат ички аудит хизматининг ишлаши, балки корхонадаги асосий бўлинмаларнинг фаолияти билан ҳам таништиради, шунингдек таълим даврида олинган билимларни амалиётда қўллашга эътибор қаратади.
ЎзБАМУнинг бир неча маротаба – 2012 йил декабри, 2013 йил феврали ва майида – ўтказилган курсларида жами 87 аудитор таълим олди.
Тайёрлов дастури бўйича махсус таълим олмасдан сертификат олиш имтиҳонига қуйидаги сертификатлардан бирига эга бўлган талабгорлар қўйилади:
аудиторнинг малака сертификати (унинг амал қилиш муддати ариза берилган санадан кейин камида 6 ой ўтгач тугайди);
солиқ маслаҳатчисининг малака сертификати;
бухгалтернинг халқаро сертификати («Сертификатланган амалиётчи бухгалтер (САР)», «Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)» ёки бошқаси) – сертификат олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили малака ошириб борилганлиги тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлганда.
Ички аудитор бўлишга номзодларга имтиҳонларда тест топшириқларини ечиш таклиф қилинади, бунга 3 соат ажратилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ички аудит хизмати ходимларининг профессионал даражаси тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида уларнинг малакасини мунтазам асосда ошириб бориш орқали қўллаб-қувватланиши керак. Бундан ташқари, ички аудит хизмати ходимлари ҳар йили корхонанинг кузатув кенгаши томонидан аттестацияланадилар.
Сертификатларни тантанали топшириш тадбирида янги ички аудиторлар имтиҳонлар тўғрисида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
ЎзБАМУ курсларини битирганларнинг таъкидлашича, курслар дастури нафақат имтиҳонларни муваффақиятли топширишга, балки амалиётда керак бўлиши мумкин бўлган материални ўрганишга ҳам йўналтирилган. 80 соатлик таълим уларга имтиҳондан ўтишга тайёрланишда ёрдам берди, бироқ таълим дастури ва имтиҳон модуллари баъзи фарқларга эга эди. Масалан, курсларда акциядорлик жамиятларининг иши, ички аудит амалиётига алоҳида эътибор қаратилди, ҳолбуки тестларда ушбу мавзуга бор-йўғи бир нечта савол бағишланган эди. Курсларда ишнинг бошқарув ҳисоби ва солиқ солиш сингари жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратиш таклиф қилинди.
Шунингдек аудиторларнинг таъкидлашича, баъзи саволлар қонун ҳужжатларининг ёдлаб олиш зарур бўлган формулировкаларига йўналтирилган, тест саволларини бухгалтерия ва ички аудит хусусиятларини билишга қаратиш таклиф қилинди.
Бундан ташқари, улар тест саволларида қандай стандартларни – миллий ёки халқаро – мўлжалга олиш кераклигини қайд этиш лозимлигини айтдилар – зеро, баъзи вазиятларда стандартларда масалани ечишга ёндашувлар турличадир.
Ички аудитор сертификатларини топшириш маросими тугаганидан кейин ташкилотчилар иштирокчиларга кўриб чиқиш ва уларни келгуси имтиҳонлар учун имтиҳон дастурига киритиш мақсадида тест саволларини тайёрлаш ва ЎзБАМУга юборишни таклиф қилдилар.

Ольга КИРЬЯКОВА,
мухбиримиз.











Прочитано: 1946 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика