Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 29 / Бизнинг маслаҳатлар

Ширкатга имтиёзлар бор

Бизнинг янги ташкил этилган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатимиз фаолиятини молиялашнинг асосий манбаи бўлиб мулкдорларнинг уй-жой фондини сақлаб туришга аъзолик бадаллари ҳисобланади.
2013 йилда ХУМШга солинадиган солиқлар ва берилган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтириш берсангиз.


Абдували Алижонов,
ХУМШ раҳбари.
Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани.


– Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатига солиқ солиш Солиқ кодексининг (СК) нотижорат ташкилотларига тааллуқли бўлган қоидалари билан тартибга солинади. Жумладан, СКнинг 17-моддасига кўра, нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади.
«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (2006 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-32-сон) 3-моддасига кўра, ширкатлар кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий турар жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир. Ширкат хусусий турар жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади. У ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавоб беради ва ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Ширкат аъзоси ширкатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Шу муносабат билан ширкатларга солиқ солиш масаласида СКнинг меъёр ва қоидаларига амал қилиш лозим. Масалан, СКнинг 126-моддасига кўра, нотижорат ташкилотлари фойда солиғи тўловчилари бўлмайди (тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар бундан мустасно). Шу тариқа, агар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, ушбу фаолият доирасида олинган фойда бўйича у фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади.
Лекин шуни билингки, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганда нотижорат ташкилотлар ўзи тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган фойдадан солиқ тўлайди.
Бундан ташқари, нотижорат ташкилотлар томонидан устав фаолиятининг таъминоти ва уни амалга ошириш учун олинган, белгиланган мақсадга кўра ва (ёки) текин келиб тушган маблағлар ташкилотнинг даромади сифатида қаралмайди (СК, 129-модда учинчи қисмининг 10-банди).
Шу билан бирга, нотижорат ташкилотларида СК 132-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган бошқа даромадларга солиқ солинмайди (бундан биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинган даромадлар, дивидендлар, фоизлар ва роялти мус­тасно). Биргаликдаги фаолиятдан даромад ва роялти жами даромадга киритилади ва унга юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солинади.
Бундан ташқари, нотижорат ташкилотлар учун қуйидаги солиқ турлари бўйича имтиёзлар назарда тутилган, бундан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган даромадлар ёки мол-мулк мустасно:
ҚҚС, бундан тадбиркорлик фаолияти
доирасида юридик шахслар Ўзбекистон Рес­публикаси норезидентлари амалга оширадиган, солиқ солинадиган оборотлар учун ҳамда товарлар Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинганида ҚҚС тўлашлари шарт бўлган ҳолларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича оборотлар мустасно (СК, 197-модданинг иккинчи қисми);
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (СК, 257-моддасининг учинчи қисми);
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (СК, 265-модданинг иккинчи қисми);
ер солиғи (СК, 279-модданинг тўртинчи қисми);
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар (СК, 312-модданинг иккинчи қисми);
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар (СК, 316-модданинг иккинчи қисми);
бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар.
Юқорида айтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, ширкатлар фақат тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан солиқ тўлашлари керак (жойларни ижарага бериш, рекламани жойлаштириш, пулли хизматлар кўрсатиш ва ҳоказо). Бадаллар, ҳомийлик ёрдами, бир марталик мақсадли йиғимлар бундай даромад деб ҳисобланмайди, шу сабабли улардан солиқ тўланмайди.

Жавобларни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2758 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика