Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 26 / Бухгалтерга ёрдам

Инкассация қиламизми ёки ўзимиз топширамизми?

Биз нафақат пул ўтказиш йўли билан, балки нақд пулга ҳам ишлашни режалаштиряпмиз. Дастлабки вақтда нақд пул тушуми жуда оз бўлади. Биз инкассатор билан шартнома тузишимиз керакми ёки тушумни банкка ўзимиз топширсак бўладими? Ушбу таомилни қандай ҳужжатлар тартибга солади?
– Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига1 мувофиқ корхоналар ўз кассасида кассадаги нақд пуллар қолдиғи лимитлари доирасида нақд пулларга эга бўлишлари мумкин. Белгиланган нақд пул қолдиғининг лимитдан ортиқча қисми банк билан келишилган тартибда ва муддатларда ҳисобвараққа киритиб қўйиш учун банкка топширилиши шарт (Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг2 21, 22-бандлари).
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома3 (бундан кейин – 1831-сон Йўриқнома) нақд пул тушумини инкассация қилишни ташкил этишни ва унинг тартибини белгилайди.
Аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қиладиган хўжалик юритувчи субъектлар:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари – энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдоридан;
қолган корхоналар – энг кам иш ҳақининг 1 баробаридан ортиқ бўлган суммадаги нақд пул тушумини инкассатор хизматлари орқали топширишлари шарт.
Агар кундалик нақд пул тушуми кўрсатилган миқдорлардан кам бўлса, корхоналар ўз хоҳишларига қараб инкассация хизмати орқали нақд пул тушумини топширишга ёки уни банк­ларнинг кундузги ва кечки кассаларига мустақил равишда топширишга ҳақлилар (ВМнинг 11.12.1997 йилдаги 548-сон қарори 1-банди). Бунда нақд пул асосий ҳисобрақам очилган банк (банк филиали) кассасига топширилади (1831-сон Йўриқноманинг 364-банди).
Ҳисобда инкассация хизматига пул тушумини топшириш ва уни ҳисоб-китоб рақамига қайд этиш қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг
мазмуни

 

   Дебет

 

   Кредит

 

Пул тушумининг инкассаторларга ҳисоб-китоб рақамига қайд этиш учун берилиши акс эттирилган

 

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Пул тушумини ҳисоб-китоб рақамига қайд этиш акс эттирилган

 

5110-«Ҳисоб-китоб рақами»

 

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалар)»

 

1МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
2МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.10.2005 йилда 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
3МБ бошқарувининг АВ томонидан 27.06.2008 йилда 1831-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 4659 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика