Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 26 / Божхона

Крахмал ставкалари

Фирмамиз республикамизда тайёрланмайдиган картошка крахмалини (ТИФ ТН коди – 1108 13 000 0) етказиб бериш тўғрисида битимни имзолаш ниятида. Украина ва ЕИда ишлаб чиқарилган крахмал Ўзбекистонга олиб кирилганда божхона божи, акциз солиғи ва ҚҚС қандай ставкаларда тўланади?
– Мурожаатингизда кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқил­са, крахмал (ТИФ ТН коди –
1108 13 000 0) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:
1) Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон қарорига 1-иловага мувофиқ божхона қийматининг 10%и миқдорида импорт божхона божи;
Маълумот учун! Белгиланган ставкалар миқдорида божхона божлари, товарларни жўнатган ва экспорт қилувчининг мамлакатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг яхши қулайлик режими тақдим этадиган мамлакатлардан1 келиб чиқадиган товарларга қўлланади.
Ўзбекистон Республикаси Эркин савдо зонасини барпо этиш тўғрисида битимга2 эга бўлган мамлакатлардан келиб чиққан товарларга нисбатан божхона божларини ундириш:
агар товар Битим иштирокчиси бўлган давлатлардан бирининг резиденти томонидан экспорт қилинса ва Битим иштирокчиси бўлган давлатнинг резиденти томонидан Битим иштирокчиси бўлган бошқа давлатнинг божхона ҳудудидан олиб кирилса (олиб қўйишлар тўғрисидаги баённомаларга киритилган товарлар бундан мустасно), қўлланмайди. Бунда резидент деганда ушбу давлат ҳудудида барпо этилган ташкилот ёки ушбу давлат ҳудудида доимий яшайдиган жисмоний шахс тушунилади;
бошқа ҳолларда – белгиланган ставкалар миқдорида қўлланади.
Қолган мамлакатлардан келиб чиқадиган ва божхона расмийлаштируви пайтида келиб чиқиши ишончли тарзда аниқланмаган товарларга божхона божларининг 2 баравар оширилган ставкалари қўлланади.

2) Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарори 3-бандига мувофиқ солиқ солинадиган оборотнинг 20% миқдорида қўшилган қиймат солиғи;
3) Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарорига иловада белгиланган ставкаларда божхона йиғимлари.
Крахмалнинг ўзи акцизланадиган товар ҳисобланмайди. Акциз солиғи ундан тайёрланган тайёр маҳсулотлардан ундирилади (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 12-2-илова).
Шуни назарда тутиш лозимки, Божхона кодексининг 4-моддасига кўра, божхона ишида Ўзбекистон Республикасининг божхона органи божхона декларациясини қабул қилиб олаётган куни амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади. Амалдаги божхона қонунчилиги меъёрлари ҳисобга олинса, товар «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимида божхонада расмийлаштирилган кунда тўланадиган божхона тўловлари суммаси узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.

1Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатига қаралсин (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
2Эркин савдо режими назарда тутиладиган битимлар имзоланган, Эркин савдо зонасини барпо этиш тўғрисидаги битимга аъзо давлатлар рўйхатига қаралсин (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилган).


ДБҚ Божхона тарифларини тартибга солиш ва тўловлар ҳисобини юритиш бош бошқармасининг кўмагида тайёрланди.

Прочитано: 2474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика