Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 26 / Почта қутиси

ХЙТ кимга ташиш учун рухсат беради

Биз ишлаб чиқариш заруратини ҳисобга олган ҳолда йўл-транспорт воситаларида божхона муҳрлари ва пломбаларидан фойдаланиб юк ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани узоқ муддатга олишимиз мумкинми? Агар бундай қилиш мумкин бўлса, қандай ҳужжат асос бўла олади? Гувоҳнома ҳақини тўлаш тўғрисидаги саволга ҳам батафсил жавоб олишни хоҳлардим.
Дониёр З
.
– ХЙТ дафтарчаси – Карнет ТИРни қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясини (ХЙТ Конвенцияси, 1975 йил) қўллаш тартиби ҳақида низомнинг1 5.3-бандига мувофиқ йўл-транспорт воситаларида (контейнерларда) божхона муҳрлари ва пломбаларидан фойдаланиб юк ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани ДБҚнинг ҳудудий бошқармаси беради. Уни олиш учун транспорт воситаси ХЙТ Конвенциясининг2 техник талабларига мувофиқ бўлиши керак, улар Конвенциянинг «Божхона муҳрлари ва пломбаларидан фойдаланган ҳолда халқаро ташишга қўйилиши мумкин бўлган йўл-транспорт воситаларига нисбатан қўлланиладиган техник шартларга тааллуқли қоидалар» деб номланган 2-иловасида белгиланган.
Ушбу техник талабларга, бу хил ташишларга жавоб берадиган транспортга рухсат бериш таомили Конвенцияга 3-иловада белгиланган. Хусусан, унда таъкидланишича, йўл-транспорт воситаси ҳар 2 йилда текшириш учун ва зарурат бўлганда – уларни рўйхатдан ўтказган мамлакатнинг ваколатли (божхона) органларига гувоҳномани янгилаш учун тақдим этилади. Агар у белгилаб қўйилган техник талаб­ларга жавоб бермаса, транспорт воситасидан ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юк ташиш учун фойдаланишга қўйилишидан аввал у бунга рухсат бериш учун техник талабларга мувофиқ ҳолатга келтирилиши керак.
Агар йўл-транспорт воситасининг асосий тавсифлари ўзгартирилган бўлса, унга ташиш учун берилган рухсат ўз кучини йўқотади ва у, ундан ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юк ташиш учун фойдаланилишидан аввал, ушбу таомилдан яна ўтиши керак бўлади.
Рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома Конвенцияга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ келиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларига рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида жўнатиш божхонасида мажбурий тартибда тақдим этилади.
Бошқа ҳолларда рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилмаслиги мумкин, шундай бўлса-да, йўл-транспорт воситалари (контейнерлар) ХЙТ Конвенциясининг техник талабларига мувофиқ бўлиши, божхона муҳрлари ва пломбаларидан фойдаланган ҳолда юк ташиш учун транспорт воситаларига (контейнерларга) бир маротаба рухсат бериш таомилидан ўтиши керак.
Оғир ёки йирик ҳажмли юкларни ташиш ҳолатида ҳам рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилмайди.
Амалдаги миллий қонун ҳужжатларига кўра рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани берганлик учун божхона тўловлари ёки йиғимларини тўлаш назарда тутилмаган.
1АВ томонидан 10.12.1996 йилда 290-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
2Женева, 14.11.1975 йил. Ўзбекистон Республикаси учун 1996 йил 28 мартдан кучга кирган.

ДБҚнинг Божхона
назоратини ташкил қилиш бош бошқармаси кўмагида
    тайёрланди.

Прочитано: 2450 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика