Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 26 / Божхона

Oқ йўл сизга, битирувчилар!

Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида битирувчиларга дипломлар топшириш маросими ўтказилди.
Ўзбекистонда божхона тизими учун профессионал кадрлар тайёрлаш мақсадида бундан 10 йил муқаддам Президентимиз ташаббуси билан Марказий Осиё минтақасида ягона бўлган Олий ҳарбий божхона институти ташкил этилди.


Ўтган вақт мобайнида ушбу таълим муассасасида божхона органлари учун малакали кадрлар тайёрлаш, божхона хизматини жаҳон андозалари талаблари даражасига етказиш, божхона органлари фаолиятининг шакл ва усулларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди ва бу жараён изчил давом этмоқда.
Якунига етган ўқув йилида институтни «Божхона иши» ва «Юриспруденция» мутахассисликлари бўйича жами 117 нафар тингловчи битирди ва масъулиятли меҳнат фаолиятига учирма қилинди.
Ўқиш жараёнида битирувчилар Давлат таълим стандартлари асосида тасдиқланган ўқув режаларига мувофиқ иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва фундаментал фанлар ҳамда божхона назоратини ташкил этиш, ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқариш, валюта назорати, тезкор-қидирув фаолияти, божхона статистикаси ва ахборот технологиялари каби фанларни ўзлаштирдилар.
Институтда 11 та кафедра, ихтисослашган дарс хоналари, кимё ва криминалистика лабораториялари, амалий машғулот майдончалари, шунингдек, 2 та замонавий ётоқхона, кутубхона, спорт мажмуаси, тренажёр заллари, тир, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, теннис корти ва бошқа зарур иншоотлар тингловчилар ихтиёрида. Божхона назоратини ташкил этиш, контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашиш йўналишидаги синфлар, «Товарларни кимёвий таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаштириш» илмий лабораторияси фан-техниканинг энг замонавий намуналари билан жиҳозланган.
Шу билан бирга, тингловчилар божхона органлари фаолиятида жорий этилган ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ЯААТ), Бутунжаҳон божхона ташкилоти томонидан қабул қилинган «Халқаро савдони eнгиллаштиришнинг хавфсизлик стандартлари», хавфни баҳолаш ва бошқариш тизими, радиацион портал мониторлардан фойдаланиш ва бошқа бир қатор долзарб йўналишлар бўйича қўшимча махсус курслардан ўтишди.
Институтда олинган назарий билимларни бевосита божхона амалиёти билан узвий боғлаш, бўлажак божхона ходимларида соҳа кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида улар ДБҚ марказий аппарати, ҳудудий божхона бошқармаларининг бўлимларида, божхона комплекс ва постларида амалиёт ўтаб келдилар.
Битирувчиларни «учирма қилиш» тадбирида республика Президенти Девони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, ДБҚ раҳбарияти, божхона фахрийлари ва ота-оналар қатнашдилар.


ДБҚ Матбуот хизмати.

Прочитано: 2393 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика