Корхонамиз ЯСТ тўлайди. Омборимизда материаллар камомади аниқланди. Ҳозирда уларнинг қийматини моддий жавобгар шахсдан ундириш масаласи ҳал қилиняпти. Менинг иш тажрибамда бундай аҳвол биринчи маротаба юз беряпти. Шу сабабли уни қандай проводкалар билан акс эттириш кераклигини, ушбу вазиятда солиқ оқибатлари бўлиши эҳтимолини билишни хоҳлардим.
Н.Зарипова, бухгалтер.
– Инвентаризация натижаларига кўра камомади аниқланган материалларни ҳисобдан чиқариш, маблағларни моддий жавобгар шахсдан ундириш бухгалтерия ҳисобида Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низом1 ва 21-сон БҲМСга2 мувофиқ қуйидаги тартибда акс эттирилади:
Материаллар камомади (талон-торож қилиниши) ёки бузилишида (айбдорлар аниқланган) уларни ҳисобдан чиқариш
|
||
Хўжалик операциясининг
|
дебет
|
кредит
|
Материалларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилган
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
1000-«Материаллар» ҳисобварақлари
|
Айбдор шахсларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилган
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

Айбдор шахслардан ундириладиган етишмайдиган материалларнинг бозор баҳоси билан етишмайдиган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилган (бозор баҳоси ҳақиқатдаги баҳодан юқори)
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимлар қарзи»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
Айбдор шахслардан ундириладиган етишмайдиган материалларнинг бозор баҳоси билан етишмайдиган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилган (бозор баҳоси ҳақиқатдаги баҳодан паст)
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»

Айбдор шахсдан ундириладиган талон-торож қилинган ёки бузилган материалларнинг бозор баҳоси уларнинг ҳақиқатдаги таннархидан юқори бўлган вазиятларда олинган даромад суммасини ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритиш ва асосий фаолият тури ставкасида солиқ солиш керак (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари).
Агар бозор баҳоси (ундириш суммаси) етишмаётган материалларнинг ҳақиқатдаги қийматидан паст бўлса, материаллар камомадидан кўрилган зарар суммаси ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида инобатга олинмайди.
МИСОЛ. Корхонанинг асосий фаолият тури – улгуржи савдо. Омборда режали инвентаризация ўтказилиши натижасида моддий жавобгар шахснинг айби билан юзага келган ТМЗ камомади аниқланди. Етишмаётган ТМЗнинг таннархи 1 млн сўмни ташкил қилади. Моддий жавобгар шахснинг иш ҳақидан материалларнинг бозор баҳоси – 1 100 минг сўм ушланади.
Кўрилаётган вазиятда моддий жавобгар шахсдан ундириладиган материалларнинг бозор баҳоси улар таннархидан юқори бўлди.
Ундириладиган сумма (1 100 минг сўм) билан материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати (1 000 минг сўм) ўртасидаги фарқ корхонанинг бошқа даромади ҳисобланди ва унга 5%лик ставкада ЯСТ солинади.
Бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:
Материаллар камомади (талон-торож қилиниши) ёки бузилишида (айбдорлар аниқланган) уларни ҳисобдан чиқариш
|
||
Хўжалик операциясининг
|
дебет
|
кредит
|
Материалларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилган
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
1000-«Материаллар» ҳисобварақлари
|
Айбдор шахсларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилган
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
Айбдор шахслардан ундириладиган етишмайдиган материалларнинг бозор баҳоси билан етишмайдиган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилган (бозор баҳоси ҳақиқатдаги баҳодан юқори)
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимлар қарзи»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
Айбдор шахслардан ундириладиган етишмайдиган материалларнинг бозор баҳоси билан етишмайдиган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилган (бозор баҳоси ҳақиқатдаги баҳодан паст)
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
Агар моддий бойликларнинг камомадида айбдор бўлган шахслар аниқланмаган бўлса ёки унинг суммасини моддий жавобгар шахслардан ундириш имконияти бўлмаса, материаллар қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:
Материаллар камомади (талон-торож қилиниши) ёки бузилишида (айбдорлар аниқланган) уларни ҳисобдан чиқариш
|
||
Хўжалик операциясининг
|
дебет
|
кредит
|
Материалларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилган
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
1000-«Материаллар» ҳисобварақлари
|
Айбдор шахсларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилган
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
Айбдор шахслардан ундириладиган етишмайдиган материалларнинг бозор баҳоси билан етишмайдиган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилган (бозор баҳоси ҳақиқатдаги баҳодан юқори)
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимлар қарзи»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
Айбдор шахслардан ундириладиган етишмайдиган материалларнинг бозор баҳоси билан етишмайдиган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилган (бозор баҳоси ҳақиқатдаги баҳодан паст)
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
ТМЗнинг бузилиши ёки талон-торож қилинишида айбдорлар аниқланмаган ёхуд улардан зарар суммасини ундириш мумкин бўлмаган вазиятларда кўрилган зарар суммаси ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди.
1МВ, ДСҚ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.
2Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.
Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.