Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 26 / Мутахассис жавоб беради

Заргарлик буюмига акциз солиғи

Корхонамиз (ХК) асосан аҳолидан олинган заргарлик
буюмларини таъмирлаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланади.
Яқинда бизга фуқаролардан олинган буюмларни қайта ишлаш қайта ишлашга берилган хом ашё билан ишлаш ҳисобланади деб айтишди. Бунинг оқибатида бизда акциз солиғи бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келаркан. Наҳотки фуқаролардан қайта ишлашга қабул қилинадиган заргарлик буюмларига қайта ишлашга берилган хом ашё сифатида қаралса, ахир биз жисмоний шахслардан шахсий заргарлик буюмларини оламизку? Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомда фақат қайта ишлашга берилган хом ашёни саноатда қайта ишлашга берадиган ташкилотлар (юридик шахслар) – буюртмачилар тўғрисида сўз боради, унда жисмоний шахс­лар тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.
Мазкур ҳолда юзага келадиган фуқаролардан қайта ишлашга бериш асосида олинган хом ашёдан фойдаланганда акциз солиғини тўлаш мажбурияти ва солиқ солинадиган база тўғрисида тушунтириш берсангиз.

 – Шунга дарҳол тушунтириш бериб ўтишим лозимки, Солиқ кодекси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилаш, жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ҳамда Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлаш билан боғлиқ муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ муносабатлар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) билан тартибга солинади.
Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом1 солиқ мажбуриятларини эмас, балки қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.
Шу муносабат билан таъкидлаймизки, Солиқ кодексининг (СК) 22-моддасига мувофиқ қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар – буюртмачига тегишли хом ашё ва материаллар бўлиб, буюртмачи уларни маҳсулот ишлаб чиқариш учун бошқа шахсга саноат асосида қайта ишлашга беради ҳамда тузилган шартномага мувофиқ маҳсулот кейинчалик буюртмачига қайтарилади.
СКнинг 229-моддасига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар акциз солиғи тўловчилари ҳисобланади.
СКнинг 230-моддасига мувофиқ акциз солиғи солинадиган операциялар жумласига акциз тўланадиган товарларни қайта ишлашга топшириш, шунингдек хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз тўланадиган хом ашё ва материал­ларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишлашга берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига топшириш ҳам киради.
СКнинг 232-моддасига кўра акциз солиғининг ставкалари фоизларда (адвалор) белгиланган ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича реализация қилинган акциз тўланадиган товарларнинг акциз солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати солиқ солинадиган базадир (шуни эслатиш лозимки, Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон Қарорига 12-1-иловага мувофиқ ишлаб чиқарилаётган заргарлик буюмларига акциз солиғининг ставкаси 25%ни ташкил қилади).
Бунда қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллардан ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган база акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқаришга доир ишлар қийматини ҳамда қайта ишлашга берилган хом ашё ва материаллар қийматини ўз ичига олади. Шу тариқа, жисмоний шахслардан ҳам олинган қайта ишлашга берилган хом ашёдан заргарлик буюмлари тайёрлаш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда акциз солиғи бўйича солиқ солиш объектига киритилади.
Қайта ишловчи билан буюртмачи – жисмоний шахс ўртасидаги муносабатлар ҳам шартномавий асосда қурилиши муҳимдир.
Масалан, жисмоний шахсдан заргарлик буюми – узук қайта ишлашга олинди. Баҳоланишига кўра (жисмоний шахс, қайта ишловчи ёки мустақил баҳолаш компанияси томонидан) унинг қиймати 250 минг сўмни ташкил этади, янги буюм тайёрлаш учун бутун меҳнат сарфи 30 минг сўмни ташкил этди. Акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база 280 минг сўмни (250 000 +
30 000) ташкил қилади.


Дилфуза ШУКУРОВА,
Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи
сиёсати бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 2530 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика