Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 26 / Солиқ солиш

Коммунал хизматлар компенсацияси: Солиқ идорасининг позицияси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўзининг soliq.uz расмий сайтида ДСҚ ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 2013 йил 19 февралдаги мажлисида ижарага берувчи томонидан ижарачидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун қоплаш суммаларига солиқ солиш тартиби тўғрисидаги масала кўриб чиқилганлигини маълум қилди. Муҳокама якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Биз ДСҚ сайтида жойлаштирилган Давлат солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Баҳриддин НУРНАЗАРОВнинг тушунтиришини чоп этмоқдамиз.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 3-иловаси билан тасдиқланган Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг V бўлимидаги 48-49-бандларга мувофиқ, агар ижара шартномасига кўра коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:
ижара шартномасига кўра ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (агар ижарага берувчи Солиқ кодексининг 197-моддасига мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи суммаси;
ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма.
Ижара шартномасига кўра қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергия­си, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Ижарага олувчидан коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари истеъмоли учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди.
Солиқ кодексининг 132-моддасига мувофиқ, илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киради ва ягона солиқ тўловини ҳисоблашда ялпи тушумга кирувчи бошқа даромад ҳисобланади.
Солиқ кодексининг 138-моддасига мувофиқ, қоплаш тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинадиган базани аниқлашда илгари чегирилган ва жорий солиқ даврида ўрни қопланган харажатлар ва (ёки) зарарлар киради.
Солиқ солинадиган базани аниқлашда илгари чегириб ташланмаган харажатларнинг ва (ёки) зарарларнинг ўрнини қоплаш суммаси бошқа даромад таркибига киритилмайди.
Шундай қилиб, ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари харажатлари тўланган (тўланиши лозим бўлган) ва ижара шартномасига асосан ижарага берувчи томонидан қопланиши лозим бўлган сумма ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ҳамда солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилмайди ва тегишли равишда, ижарага берувчининг даромади сифатида қаралмайди.
Бундан ташқари, ягона солиқ тўлови тўловчилари учун Солиқ кодексининг 356-моддасига мувофиқ ҳисобланган жами даромад солиқ солинадиган база ҳисобланади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган фойдани (тушумни) аниқлашда мунозарали масалалар келиб чиққан. Хусусан, коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларидан фойдаланганлик учун ижарачи томонидан ижарага берувчига тўланган ушбу хизматлар суммасини қоплаш бошқа даромадлар таркибига кирадими, деган савол қўйилган эди.
Мазкур масала Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт кенгашида кўриб чиқилди ва у бўйича қуйидаги қарор қабул қилинди: ижарачи томонидан коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчига тўланган қоплаш суммаси бошқа даромадлар таркибига кирмайди ҳамда унга ягона солиқ тўлови ва фойда солиғи солинмайди (19.02.2013 йилдаги мажлиснинг 21-сонли протоколидан кўчирмага қаралсин).
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Эксперт кенгашининг 2013 йил 19 февралдаги мажлисининг 21-сонли протоколидан кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича
КЎЧИРМА

IV. Ижарага берувчи томонидан ижарачидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун қоплаш суммаларига солиқ солиш тартиби тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш.
Масала муҳокама қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт кенгашининг мажлисида кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича қуйидаги қарор қабул қилинди:
Агар ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун қопланиши лозим бўлган сумма солиқ солинадиган базани аниқлашда илгари чегирилмаган бўлса, у ҳолда ушбу сумма бошқа даромад таркибига кирмайди ва тегишлича, юридик шахсларнинг фойда солиғи солинмайди.
Ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун қопланиши лозим бўлган сумма ижарага берувчининг харажати ҳисобланмаганлиги ва тегишлича, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмаслигини инобатга олган ҳолда, ижарачи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматларини қоплаш суммаси бошқа даромад таркибига кирмайди ва тегишлича, ягона солиқ тўлови солинмайди.

Прочитано: 2375 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика