Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 17 / Паспорт масалалари

Ўғлимнинг қаерда туғилганлиги аҳамиятлими?

Мен турмуш ўртоғим билан Ўзбекистонда туғилганмиз, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланамиз. 1997 йилда мен ҳомиладор ҳолимда Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасига қариндошларимникига бордим. Шу ерда ўғлим Ботирни туғдим. Ўша вақтда мен тушунарсиз вазиятлар туфайли паспортимни йўқотиб қўйдим. Шунинг учун мен Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси жойлашган Москва шаҳрига бориб, ўз республикамга қайтиш учун сертификат олишга мажбур бўлдим. Ушбу сертификат асосида мен республикага қайтиб келгач, Ўзбекистон фуқаросининг паспортини ва бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олдим. Августда ўғлим 16 ёшга тўлади.

Ўғлим Ўзбекистон фуқароси ҳисобланадими ва у биометрик паспорт олиши мумкинми?

М.Оқилова.

 

– «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) 13-моддасига кўра, агар бола Ўзбекистондан ташқарида туғилган, лекин шу пайтда унинг ота-онаси республикамиз фуқаролари бўлишган бўлса, бола Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Модомики, сиз ўғлингиз билан бирга республикамизга қайтиш учун сертификат бўйича қайтиб келган ва эрингиз билан доимий яшаш жойига эга фуқаро экансиз, ўзларингиз Ўзбекистон фуқаролари бўлганингиз учун ўғлингиз ҳам шу моддага мос тушади ҳамда у Ўзбекистон Республикасининг паспортини олиши мумкин.

Янги намунадаги паспортни олиш учун ўғлингиз доимий яшаш жойидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш ёки консуллик ҳисоби бўлинмасига 16 ёшга тўлгандан сўнг бир ойдан кечиктирмай мурожаат қилиши керак. Бунда у қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича биометрик паспортни олиш тўғрисида ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (паспортни биринчи марта олаётганда);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Жавобларни бизнинг эксперт Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ тайёрлади.

Прочитано: 2439 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика