Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 17 / Бизнинг маслаҳатлар

Жамоат ташкилотингиз учун имтиёз узайтирилган

Корхона Тошкент вилоятида 2001 йил 1 февралда «О`quv klubi» жамоат бирлашмалари корхоналари шаклида давлат рўйхатидан ўтган.

Берилган гувоҳномага асосан қуйидаги фаолият тури кодларига эга:

мулкчилик шакли: 141;

ташкилий-ҳуқуқий шакли: 1120;

ХХТУТ: 92200;

КТУТ: 05940386.

Корхонамиз давлат ташкилотининг нотижорат ташкилоти қошида ташкил этилган (Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган) ва фаолият предметлари қуйидагилар ҳисобланади:

– ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

– бошқа фаолиятлар.

Сиздан корхонамиз томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар бўйича солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш тартиби юзасидан тушунтириш беришингизни сўраймиз.

Корхона раҳбари.

– «О`quv klubi» корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли 1120 – жамоат бирлашмалари корхоналари коди билан нотижорат ташкилотининг қошида очилиб, асосий фаолияти бўйича аҳолига пуллик хизмат кўрсатади. Ўз навбатида, Солиқ кодекси 17-моддасининг биринчи қисмида нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилиши белгиланган. Шунингдек, «О`quv klubi» корхонасининг молиявий маблағлари бюджетдан ёки аъзолик бадаллари ҳисобидан эмас, балки аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳисобидан шаклланади. 1120 (жамоат бирлашмалари корхоналари) коди эса хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий таснифлагичи бўйича тижорат ташкилоти эканлигидан далолат беради.

Юқоридаги асослардан келиб чиқиб:

Сизнинг «О`quv klubi» корхонаси нотижорат ташкилотининг қошида очилганлиги ва молиявий маблағлари аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар ҳисобидан шаклланишини инобатга олиб, корхона тижорат фаолиятини амалга оширувчи хўжалик субъектлари қаторида солиқ ва мажбурий тўловларни амалга оширади.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган) кўра асосий фаолияти корхонанинг Халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичи (ХХТУТ) бўйича 92200, яъни ишчиларни ва бошқа ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлган корхоналар ходимларининг сони:

– 1 кишидан 11 кишигача бўлса –микрофирма;

– 11 кишидан 25 кишигача бўлса – кичик корхона бўлиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «О`quv klubi»нинг ходимлари сони 25 кишигача бўлса, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида қолиши мумкин. Ходимларининг сони 25 кишидан ортиқ бўлса, умумбелгиланган тартибда солиқларни тўлаш тартибига ўтади.

Бунда асосий фаолиятдан ташқари бошқа даромадларга, масалан, бино, иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларга:

– солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида асосий фаолият учун белгиланган ставка бўйича ЯСТни;

– умумбелгиланган солиқларни тўлаш тартиби учун ўрнатилган барча солиқларни  (ҚҚС, фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи) ҳисоблаб ёзади.

Корхона тегишли ваколатли органларнинг жисмоний тарбия, спорт ва таълим муассасаларига тегишлилиги тўғрисидаги хулосасига эга бўлган тақдирда қуйидаги имтиёзларга эга бўлиши мумкин:

юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар суммасига камайтирилади, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 2 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (СКнинг 159-моддаси);

олий, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, шунингдек кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларда таълим беришнинг ҳақ эвазига ўқитишга доир қисми бўйича хизматлари бўйича оборотлари ҚҚСдан озод этилади (СКнинг 208-моддаси);

юридик шахсларнинг мол-мулки бўйича солиқ солинадиган база таълим, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот соҳасига кирадиган ижтимоий-маданий соҳа объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади (СКнинг 269-моддаси);

таълим ташкилотлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланадиган ер участкалари ер солиғи тўлашдан озод қилинади (СКнинг 282-моддаси биринчи қисми);

спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, соғломлаштириш жойлари эгаллаган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради (СК 282-моддаси иккинчи қисмининг 13-банди).

Бундан ташқари, Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарори 4-банди билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон қарори 5-иловасига мувофиқ таълим соҳасида хизматлар кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ЯСТ бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.

Жавобларни экспертимиз Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2604 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика