Norma.uz

Инвестициялар учун жозибали зоналар

Яқинда Президент «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» Фармонни имзолади. Ўзбекистонда ана шундай 2 зона бор – Ангрен ва Навоийда. Оддий тадбиркор улар ҳудудида ўз фирмасини очиши мумкинми ёки йўқми, шуни билмоқчи эдим. У резидент бўлган тақдирда унга қандай солиқ имтиёзлари берилади?

К.Ким,  хусусий тадбиркор.

 

«НАВОИЙ» ЭИИЗ

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси Президентнинг 2.12.2008 йилдаги ПФ-4059-сон Фармони билан ташкил этилган. У Навоий вилоятининг Кармана туманида жойлашган. Унинг 500 гектарлик майдонида солиқ, валюта ва божхона соҳаларини ўз ичига оладиган алоҳида ҳуқуқий режим, кириш, ҳозир бўлиш ва чиқишнинг, шунингдек Ўзбекистон норезиденти бўлган фуқаролар томонидан меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат олишнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади. «Навоий» ЭИИЗ фаолиятининг асосларини «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси тўғрисида низом (ВМнинг 27.01.2009 йилдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган) белгилайди.

Замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техникани, технология линиялари ва модулларни, инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг доирасини ишлаб чиқариш ЭИИЗ ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади. Агар сизнинг фирмангиз бундай фаолият салоҳиятига эга бўлса, сиз ЭИИЗ дирекциясига хўжалик фаолияти иштирокчилари рўйхатига киритиш ва эркин индустриал-иқтисодий зона ҳудудида рўйхатга олиниш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда сиз қуйидагиларга эга бўласиз:

l солиқ имтиёзлари. «Навоий» ЭИИЗ резидентлари уларга киритилган инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлган тақдирда ер солиғи, мол-мулк солиғи, фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови (кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилган:

3 млн евродан 10 млн еврогача –

7 йилга;

10 млн евродан 30 млн еврогача –

10 йилга ва фойда солиғи ва ЯСТ ставкалари 5 йилга – 50 фоизга пасайтирилади;

30 млн евродан ортиқ бўлганда –

15 йилга ва фойда солиғи ва ЯСТ ставкалари 10 йилга – 50 фоизга пасайтирилади.

l божхона имтиёзлари. ЭИИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб келинаётган асбоб-ускуналар, шунингдек хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинган. Ўзбекистоннинг ички бозорларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа имтиёзли тартиб кўзда тутилмаган бўлса, белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирилади, бунда уларни тўлаш муддати 180 кунгача кечиктирилиши мумкин.

 

«АНГРЕН» ВА «ЖИЗЗАХ» МИЗлари

«Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари Президентнинг 13.04.2012 йилдаги ПФ-4436-сон Фармони билан Тошкент вилоятида ва 18.03.2013 йилдаги ПФ-4516-сон Фармони билан Жиззах вилоятида, Сирдарё вилоятининг туманидаги филиал билан бирга, ташкил этилган. Қуйидагилар улар фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади:

ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун инвестициялар, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш борасида қулай шарт-шароитларни шакллантириш;

махсус индустриал зонага кирувчи минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, минерал-хом ашё ресурсларини ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқурроқ қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;

махсус индустриал зона ва умуман республика корхоналари ўртасида мустаҳкам кооперацион алоқалар ўрнатиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юксак технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳамда самарали фойдаланиш, «Ангрен» логистика маркази салоҳиятини, юкларни автомобиль ва контейнерларда ташиш борасида яратилган тизимни янада ривожлантириш ҳамда улардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш.

Ушбу махсус индустриал зоналар иштирокчиси мақоми «Ангрен» ёки «Жиззах» МИЗ маъмурий кенгашларининг қарорлари билан берилади.

Фаолият юритиш муддати мобайнида махсус индустриал зоналар ҳудудида алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзлари амал қилади.

Солиқ имтиёзлари ва преференциялари. «Ангрен» ва «Жиззах» МИЗ резидентлари:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида «Ангрен» ва «Жиззах» МИЗ ҳудудига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинган.

Ушбу имтиёзлар киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб берилади, шу жумладан эквиваленти:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача бўлганда – 3 йил муддатга;

3 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлганда – 5 йил муддатга;

10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган-да – 7 йил муддатга берилади.

Гулнора АБДУНАЗАРОВА, махсус мухбиримиз.

Прочитано: 3550 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика