Norma.uz

Сизни шунчаки унутишгандир...

Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги локал ҳужжатга мувофиқ корхонада мукофот тўланади. 2013 йилнинг биринчи чорагидаги иш якунлари бўйича, мендан ташқари, барча ходимларга мукофот тўлаш тўғрисидаги буйруқ ло-йиҳаси тайёрланди.

Мен нима қилишим керак?

– Мукофотлар бериш – ишдаги ютуқлари, ўз меҳнат вазифаларини виждонан бажариши ва бошқа муваффақиятлари учун ходимларни рағбатлантириш турларидан бири. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари ёки битимлари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади (Меҳнат кодекси, 180-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – МК).

Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи МКнинг 181-моддасида кўрсатилган интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли (ҳайфсан, жарима, меҳнат шартномасини бекор қилиш). Бунда ходимга мукофот тўланмайди, чунки интизомий жазонинг амал қилиш муддатида (МКнинг 183-моддаси) ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланмайди (бундан рағбатлантириш турларига кирмайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган тўловлар мустасно) (МК 180-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмлари).

Фикримизча, агар иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қиладиган локал ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида рағбатлантиришни қўлламаслик учун асослар белгиланмаган бўлса, иш берувчи ходимни мукофотдан маҳрум этишга ҳақли эмас.

Ходимга иш берувчининг буйруғи ёки фармойишига асосан мукофот тўланади, чунки айни уларда аниқ даврда (ой, чорак, йил) мукофотлаш кўрсаткичларига эришилганлиги тасдиқланади. Шу боис буйруқда муайян ходимларни мукофотдан маҳрум қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган аниқ ҳолатлар кўрсатилиши керак.

Шу тариқа, агар сизни мукофотдан асоссиз равишда маҳрум қилишган деб ҳисобласангиз, касаба уюшмаси қўмитаси (ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи бошқа орган) ёки раҳбарга қандай асосга кўра сизга мукофот тўланмаётганлигини тушунтириб бериш илтимоси билан мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Сизнинг фамилиянгиз буйруққа хато равишда киритилмаган бўлиши ҳам мумкин, бу ҳолда у тузатилади. Агар сизга тушунтириш беришмаса ёки у сизни қаноатлантирмаса, назорат қилиш органларига (давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, прокуратурага) ёзма ариза билан мурожаат қилиб, иш берувчининг ҳаракатларини уларнинг меҳнат қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан текширишни талаб этишга ҳақлисиз. Текширув пайтида бундай ҳуқуқбузарликлар аниқланганда у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган, сизнинг ҳуқуқларингизни тиклаган ҳолда энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима кўринишида жавобгарликка тортилиши мумкин.

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 4191 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика