Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 17 / Бизнинг маслаҳатлар

Бизда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладими?

Юридик шахс ҳисобланган ўқув марказимизга устав фондида давлатга қарашли улуши бўлган корхона асос солган. Шу йўналишда савол туғилади: ташкилотимиз ҳар йилги мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиладими? Уни ўтказмаган тақдиримизда бизга нисбатан маъмурий жазо қўлланиладими? Эшитишимизча, жорий йилнинг 1 майига қадар биз ДСИга тегишли аудиторлик хулосасини тақдим этишимиз лозим экан.

Устав фондида давлатга тегишли бўлган улуш мавжуд бўлган ташкилот унитар (ёки шуъба, қарам) корхона шаклида барпо этилган мустақил юридик шахснинг таъсисчиси бўлган тақдирда, у устав фондида давлатга тегишли бўлган улушга эга хўжалик юритувчи субъект ҳисобланадими?

Шаҳриддин Умаралиев, ташкилот директори.

 

– Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (26.05.2000 йилдаги 78-II-сон Қонун билан тасдиқланган таҳрири) 10-моддасига биноан қуйидагилар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак:

акциядорлик жамиятлари;

банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;

суғурта ташкилотлари;

инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар;

манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар;

маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар;

устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар.

Кўриниб турибдики, ўқув марказингиз юқорида кўрсатилган ташкилотлар қаторига кирмайди. Демак у мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши шарт эмас ҳамда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишдан бош тортганлик учун унинг раҳбарига нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши қонуний бўлмайди.

Қолаверса, устав фондида давлатга қарашли улуш бўлган корхона томонидан таъсис этилганлигига қарамай, ўқув марказингизнинг ўзи устав фондида давлатга қарашли улуш бўлган ташкилот ҳисобланмайди, чунки биринчидан уни ташкил этишда давлат ташкилоти бевосита таъсисчи сифатида иштирок этмаган, иккинчидан ўқув маркази хўжалик юритувчи субъект (тижорат ташкилоти) саналмайди ва унда устав фонди эмас, балки таъсисчи томонидан бериладиган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк шакллантирилади.

Жавобни экспертимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Прочитано: 3830 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика