Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 17 / Бизнинг маслаҳатлар

Воситачилик мукофоти ва солиқ мажбурияти

Мен якка тартибдаги тадбиркор сифатида телекоммуникация операторлари ва провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатиб, бунинг учун мукофот пули олиб тураман. Қатъий белгиланган солиқ, яъни энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида даромад солиғи ва шунча миқдорда суғурта бадалини тўлаб келаман.

Мукофот пулидан қўшимча даромад солиғи тўлашим керакми?

Ушбу мукофот пулини шахсий пластик карточкамга ёки нақд пул кўринишида олишим мумкинми?

Дилмурод Ибрагимов.

 

– СКнинг 370-моддасида фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўловчилар ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, СКнинг 375-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайдилар.

Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади. Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Қонуннинг (25.05.2000 йилдаги 69-II-сон) 6-моддасида якка тартибдаги тадбиркорликка таъриф берилган. Унга кўра якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошириш; мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга ошириш; ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, ҳуқуқ ва мажбуриятларни олиш ҳамда амалга оширишни назарда тутади.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга ҳақлидир (Қонуннинг 8-моддаси).

Бундан ташқари, Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 4.09.2008 йилда 1850-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 6-бандида якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фақат унинг бевосита ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган қуйидаги харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган:

а) хом ашё ва материаллар (шу жумладан, қурилиш материаллари), ярим фабрикатлар, фурнитура, асбоб-ускуналар сотиб олиш;

б) коммунал тўловлар (иситиш, иссиқ сув, ичимлик суви, оқава, электр энергияси, газ ва чиқинди учун тўловлар);

в) ижара тўловлари;

г) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;

д) чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолига нақд пулга сотиш мақсадида харид қилинган товарлар учун;

е) жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, телекоммуникация операторлари ва провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатиш фаолиятини  юритиш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган бўлсангиз, унда сиз мукофот пулидан қўшимча даромад солиғи тўламайсиз, негаки сиз операторларнинг топшириғини бажарганингиз учун улар сизга мукофот пули беришяпти ва сиз ушбу фаолият бўйича қатъий белгиланган солиқни тўлаяпсиз.

Шунингдек, Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомдан келиб чиқишича, сиз ушбу картани фақат ишлаб чиқариш фаолиятида зарур бўлган харажатлар учун фойдаланишингиз мумкин. Лекин бу ерда шуни ёддан чиқармаслик керакки, юқорида айтиб ўтилган Қонунга асосан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга ҳақлисиз, яъни ушбу пулларни ўзингизнинг шахсий (жисмоний шахс номига очилган) пластик карточкангизга ўтказишингиз мумкин.

Жавобларни экспертимиз Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2811 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика