Norma.uz

Барқарор ва жадал ривожланишнинг муҳим омили

Пойтахтимизда VI Тошкент халқаро инвестиция-молия форуми бўлиб ўтди

Тадбир «Saipro» ахборот-рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзинфоинвест» агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

 

Олтинчи маротаба ўтказилган ушбу анжуман Марказий Осиё минтақасида инвесторларнинг интерфаол мулоқоти учун катта имконият яратди. Форумда мамлакатимиз ва хориждаги суғурта, лизинг, аудиторлик ва инвестиция компаниялари, молия институтлари, рейтинг агентликлари, вазирлик ҳамда идоралар, жамоат ташкилотларининг қарийб 600 нафар вакили иштирок этди.

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қулай инвестиция муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини таъминламоқда. Мамлакатимизда шакллантирилган хорижий сармоядорлар ҳуқуқлари кафолатлари, сармоядорлар учун муайян преференциялар тақдим этишга оид қоидаларни ўзида мужассам этган миллий инвестиция қонунчилиги МДҲ давлатлари ичидаги энг илғор ва мукаммал қонунчиликдир.

2013 йил биринчи чораги якунларига кўра, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 7,2 фоиз, жумладан, хорижий инвестициялар 35,5 фоизни ташкил қилди. 587 ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди, умумий қиймати 4,3 млрд АҚШ долларига тенг янги 114 инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Форумда мамлакатимиз ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга оширишда «Навоий» ва «Ангрен» эркин индустриал-иқтисодий зоналари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Масалан, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилганидан буён 12 корхона фойдаланишга топширилди ва ўтган йили улар томонидан қиймати қарийб 80 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Аккумулятор симларини, автомобиль газ баллонларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, мобил ва стационар телефонлар, модем ҳамда интернет-приставкаларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш каби юқори технологияли яна етти лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш давом этмоқда.

Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан фойдаланиш муҳимлиги эътиборга олиниб, «Ангрен» махсус индустриал зонаси ташкил этилган эди. Ушбу зонада фаолият юритадиган корхоналарга  инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 7 йилгача солиқ ва божхона соҳасида кенг имтиёзлар ва преференциялар берилади, уларнинг инфратузилма объектлари ҳамда коммуникацияларга кафолатли уланиши таъминланади.

Буларнинг барчаси минтақавий ривожланиш ва ташқи бозорларга мўлжалланган юқори самарали ишлаб чиқаришларни жойлаштириш сиёсатини амалга ошириш, логистика ҳамда транспорт инфратузилмасининг замонавий тизимларини ташкил этиш имконини бермоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Инвестиция дастури тўғрисида»ги қарорида замонавий янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ҳамда технологик янгилаш, транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш вазифалари белгиланган.

Мазкур ҳужжатда 370 дан ортиқ стратегик муҳим лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу мақсадлар учун ажратиладиган 13 миллиард долларнинг 75 фоизи ички манбалар ҳисобига тўғри келса, қолган қисмини хорижий инвестициялар ташкил этади. Жами капитал қўйилмаларнинг қарийб тўртдан уч қисми янги қурилишлар, ишлаб чиқаришларни реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига тўғри келади.

Форумда нефть-газ, нефть-кимё ва кимё, телекоммуникациялар, ёқилғи-энергетика комплекси, машинасозлик, металлургия, тоғ-кон, фармацевтика саноати каби соҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Форум доирасида Суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича VI Тошкент халқаро конференция-си ҳамда Банклар, лизинг ва инвестициялар бўйича II Тошкент халқаро анжумани ҳам бўлиб ўтди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2199 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика