Бу йил эрим 40 ёшга тўлади. Қонунга кўра унинг паспорти 45 ёшида алмаштирилиши керак. Бироқ ҳозирги паспортлар 31.12.2015 йилгача, у 42 ёшга тўлгунча амал қилади. Демак, у 5 йил мобайнида паспортини икки маротаба алмаштириши керакми?
Малика.
– Ҳақиқатан ҳам, эрингиз ҳозирги паспортини 2015 йил 31 декабргача ишлата олади. Шундан сўнг янги Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида низомга мувофиқ унга амал қилиш муддати 10 йилгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти берилади. Паспорт режимининг янги тизимида паспортни 25–45 ёшда алмаштириш талаби ўз кучини йўқотди. Энди фуқаро паспортни ҳар 10 йилда алмаштиради.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, эксперт-юристимиз.