Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 11 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан парламент назорати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси парламентнинг назорат қилиш борасидаги ваколатларини мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилди. Мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжати ижроси устидан парламент назорати Қонунчилик палатаси депутатларининг муҳим вазифаларидан бирига айланди.

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини ҳар йили эшитишга доир конституциявий ҳуқуқи, хусусан, «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ унинг ташқи аудитни амалга ошириш ва Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни баҳолаш, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини экспертиза қилиш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг қонунийлиги, аниқ мақсадга йўналтирилганлиги ва самарадорлигини текшириш борасидаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиши Давлат бюджети ижроси устидан парламент назоратининг муҳим жиҳатларидан биридир. Шу муносабат билан Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ҳисоб палатасининг 2012 йилги ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоб палатасининг ахборотига кўра, Давлат бюджети даромадлар қисмининг ижроси тўлиқ таъминланди, Давлат бюджети маблағлари харажатлари эса тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилди.

Депутатлар Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг даромадлар қисмини тўғри шакллантириш, шунингдек, бюджетнинг ҳудудий ва тармоқлар кесимидаги моддама-модда ва тўлиқ ижроси таҳлили, асосий даромад манбалари бўйича прогноз кўрсаткичларнинг ҳақиқийлиги, бюджетдан ташқари фондлар маблағларининг тўлиқ шакллантирилиши, уларнинг мақсадли, оқилона ва самарали сарфланишини баҳолаш якунлари билан атрофлича танишдилар. Муҳокамалар чоғида депутатлар таъкидладиларки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тавсияларига кўра, Ҳисоб палатаси 2012 йилда инфратузилмани, транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текширувдан ўтказди. Бундан ташқари, Хоразм ва Бухоро вилоятларининг маҳаллий бюджети ижроси текширилиб, текширув якунлари Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликда Хоразм ва Бухоро вилоятлари халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан таш-қари сессияларида муҳокама қилинди.

Мажлисда ҳар бир текширув натижалари Ҳисоб палатаси ҳамда текширилган вазирликлар ва идораларнинг барча бўлинмалари раҳбарлари иштирокидаги қўшма мажлисларда кенг муҳокама қилинганлиги таъкидланди. Текширув якунларига кўра, йўл қўйилган молиявий қоидабузарликлар учун қатор мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Депутатлар Республика йўл жамғармаси, Пенсия жамғармаси, Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш масалаларига эътиборни янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар. Шу муносабат билан депутатлар етказилган зарарни қайтариш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан бирга, Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш ҳамда маблағларни мақсадли сарфлаш самарадорлигини оширишга доир кўрсатмаларнинг бажарилиши устидан Ҳисоб палатаси изчил назорат олиб бориши муҳимлигига тўхталиб ўтдилар.

Мажлисда Ҳисоб палатаси ҳисобот даврида нафақат молиявий қоидабузарликларни аниқлаш ва бартараф этишга, балки мазкур ҳуқуқбузарликларнинг сабабини таҳлил этиш ҳамда тегишли ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ҳам эътибор қаратганлиги таъкидланди. Бунда депутатлар корпуси томонидан Ҳисоб палатасига кўп учрайдиган қоидабузарликларни, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик борасида қатъий чора-тадбирлар кўрилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

Муҳокама чоғида билдирилган фикрларни ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2012 йилги ҳисоботини тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.

Қонунчилик палатаси мажлисида сиёсий партияларнинг 2012 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Депутатлар муҳокама жараёнида билдирилган фикрларни ҳисобга олган ҳолда сиёсий партияларнинг 2012 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботини маълумот учун қабул қилдилар.

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2485 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика