Мен жорий йилнинг апрелида доимий яшаш учун Россияга кўчиб кетмоқчиман. 2013 йил 27 декабрда 25 ёшга тўламан. Ҳозир эски намунадаги паспортимни биометрик паспортга алмаштиришим керакми? Эски паспорт билан йўлга чиққанимда Ўзбекистон Республикасининг чегарасини кесиб ўтишда муаммолар юзага келмайдими?
Иван.
– Апрель ойида бошқа мамлакатга чиқиш муносабати билан сиз паспортни ҳозир алмаштиришингиз керак. Чунки унинг амал қилиш муддати Россияга келганингиздан кейин тугайди ва сиз Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхонасига уни алмаштириш учун мурожаат қилишингиз лозим. Акс ҳолда сизни Россия Федерацияси ҳудудида ҳақиқий бўлмаган паспорт билан бўлганингиз учун қайтадан республикамизга депортация қилишлари мумкин.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, эксперт-юристимиз.