Эски паспортли пенсионерларга уни биометрик паспортга алмаштирмагунча пенсия берилмас экан деб эшитдим. Шу тўғрими?
Нора.
– Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига (5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг эски намунадаги паспортларининг амал қилиш муддати ўз кучини 2015 йилнинг 31 декабригача сақлайди.
Шу боис сиз эшитган миш-мишлар тўғри эмас.
Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, эксперт-юристимиз.