Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 11 / Паспорт масалалари

Турган-битгани сансалорлик

Мен паспортимни биометрик паспортга алмаштириш учун туман ИИБга бордим. Мени дарҳол бир кабинетга юборишди, у ерда фуқаро кийимидаги киши 2,5 минг сўм олиб, ариза тўлдириб берди. Бошқа кабинетда бўлим бошлиғи илгари мен пропискада бўлган жойдан 1992 йил учун 16 ва 17-сон шаклларни сўради. 1992 йилда яшаган жойимга бориб, УФК (ЖЭК) паспортчисига учрашишим кераклигини айтди. Шаҳар паспорт столининг бошлиғи ҳам Ҳамза туманидаги паспортчига юборди. Паспортчи ушбу маълумотларга эга эмаслиги ва уларни паспорт столи берк конвертда сўраши кераклигини айтди. Аризамни тўлдирган ходим эса агар мен ушбу шаклларни олиб келмасам, паспортни алмаштириш ярим йилдан кўпга чўзилишини айтди.

Нима қилишим ва қаерга боришим керак? Мен ҳозирги манзил бўйича 1993 йилда прописка қилинганман, амалдаги паспортимни ҳам шу ердан олганман. Қисқаси, турган-битгани сансалорлик.

Дарья.

 

– Туман ИИБнинг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларининг паспортингизни алмаштириш масаласи бўйича талаблари асоссиз, чунки инстанцияларга сўровларни уларнинг ўзлари юборишлари керак.

Сизга республика ИИВнинг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш учун ходимларнинг асоссиз ҳаракатлари далили бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Сиз қуйидаги «ишонч телефонлари» орқали қўнғироқ қилишингиз ҳам мумкин:

ЎзР Ички ишлар вазирлиги –

(8371) 233-39-39;

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси – (8371) 233-22-33;

ЎзР ИИВ кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси – (8371) 231-37-98; 232-65-70.

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2770 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика