Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 4 / Бизнинг маслаҳатлар

Авиачиптадан валюта тушуми мажбурий сотиладими?

«Ҳаво Ҳамкор» МЧЖ агент шартномаси (воситачилик) асосида аҳолига қатъий ҳисобда турадиган авиачипталар сотади. Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2012 йилдаги 357-сон қарорини ўқиб, бизда вужудга келган қуйидаги саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.

1. Чет эл авиакомпанияларида учаётган йўловчиларга авиачипта чет эл валютасига сотилади, деб кўрсатилган, лекин айрим чет эл авиакомпаниялари эса чипталарни миллий валюта – сўмга сотишга ўз субагентларига рухсат бермоқда. Бу қарор талабларини бузиш ҳисобланмайдими?

2. Юқоридаги қарорга асосан валютага сотилган авиачипталар бўйича воситачилик-комиссия суммаси агентларда ушлаб қолиниши боис бу сумманинг 50 фоизи Марказий банк курси бўйича мажбурий тарзда сотиладими?

Х.Аҳмедов, МЧЖ директори.

 

– 1. Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2012 йилдаги 357-сон қарори билан ҳукуматнинг 01.08.2011 йилдаги «Авиаташиш хизматларини амалга оширишни тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 224-сон қарорига (кейинги ўринларда – 224-сон қарор) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ушбу ўзгартиришларга мувофиқ 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидагилар авиачипталарни хорижий валютага сотадилар:

– хорижий авиаташувчилар, уларнинг ваколатхоналари ва агентлари – авиаташишнинг учиш ва қўниш пунктидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларига. Бунда агар учиш пункти Ўзбекистон Республикасидан бошланса, хорижий авиаташувчилар авиачипталарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харажатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар доирасида (ҳаво кемаларига авиация керосини қуйиш харажатлари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси резидентларига миллий валютада сотиш ҳуқуқига эга;

– миллий авиаташувчилар – авиаташишнинг учиш ва қўниш пунктидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига ва бутун авиаташишнинг бошланғич учиш пункти мамлакатимиздан ташқарида бўлса, Ўзбекистон Республикаси резидентларига.

Бундан кўриниб турибдики, хорижий авиаташувчилар, уларнинг ваколатхоналари ва агентлари, агар учиш пункти Ўзбекистон Республикасида бошланса, авиачипталарни Ўзбекистон Республикаси резидентларига миллий валютада фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муайян харажатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар доирасидагина сотиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, 224-сон қарорнинг 3-банди билан белгиланишича, авиачипталарни мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган авиаташишларга миллий валютага, яъни сўмга сотиш ҳолатлари учун давлат солиқ хизмати органлари авиаташувчилар ёки авиаташувчиларнинг ваколатхоналари ёхуд уларнинг агентларига сотув суммасининг 100 фоизи миқдорида тегишли маҳаллий бюджетнинг даромад қисмига ундириладиган жарима соладилар.

 

2. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган) 2-бандида корхоналар мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширишлари белгилаб қўйилган. Бунда хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисобрақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари тушунилади. Воситачилик фаолиятидан даромад олувчи корхоналар учун мажбурий сотиш мақсадлари учун хорижий валютадаги тушум деганда бажарилган битишувлар бўйича олинган воситачилик ҳақи (фоизлар) миқдори тушунилади.

Бунда шунга эътибор бериш керакки, товарлар (хизматлар)ни экспорт қилиш натижасида олинган хорижий валютадаги тушумни сотиш белгиланган.

Солиқ кодексининг 22-моддасида ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) жойидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан чет давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ишларни (хизматларни) экспорт қилиш ҳисобланиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз томонингиздан ишларни (хизматларни) экспорт қилишдан тушган тушумнинг (воситачилик ҳақининг) 50 фоизи мажбурий тартибда сотилиши керак.

Шуни эсдан чиқармаслик керакки, юқоридаги Тартибнинг 3-бандига биноан микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинган.

Демак, агар корхонангиз микрофирма ёки кичик корхона ҳисобланса ва авиачипталарни сотиш хизматларини бевосита корхонангизнинг ўзи амалга оширса, унда тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озодсиз.

Жавобни экспертимиз Умидбек САФАРОВ

                                                                                                                                                        тайёрлади.

Прочитано: 3557 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2013-10-18 12:57:04, Гость_:
Ассалому алайкум. Канча муддатда валюта даромадини сотиш керак? Агар вактида сотилмаса канака молиявий санкциялар кулланилиши мумкин?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика