Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 4 / Бизнинг маслаҳатлар

Зарар қопланса, ходим жавобгарликка тортиладими?

Жамият тизимидаги бўлимда ўтказилган аудиторлик текширувида ходимлар қонун бузилишига йўл қўйганлиги ҳамда жамият мол-мулкини ўзлаштириш йўли билан унга жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Етказилган зарар айбдор ходимлар ҳисобидан тўлиқ ундириб олинди ва бу тўғрида аудиторлик ҳисоботига тегишли ёзувлар киритилди. Юқоридаги ҳолатдан жамият ижроия органи ҳамда кузатув кенгаши хабардор қилинди.

Жамият ижроия органи томонидан айбдорларга нисбатан тегишли жазо чоралари (меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа вазифага ўтказиш, ҳайфсан эълон қилиш ва бошқалар) қўлланилди.

Ушбу ҳолда хусусий мулкчиликдаги жамият текширув материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериши шартми ёки йўқми?

Жамият аудитори.

– 4.01.2013 йилда кучга кирган ЎРҚ-345-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига биноан устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулки уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилинганда (ЭКИҲнинг 30 бараваригача), ушбу ходим фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка тортилади.

Жиноят-процессуал кодексининг 325-моддасига мувофиқ Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида назарда тутилган (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш, мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари (ЭКИҲнинг 30 бараваридан ортиқ миқдорда зарар етказиш) фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади.

Демак, жамиятингиз хусусий мулкчиликка асосланганлиги, яъни унинг устав фондида давлат улуши йўқлиги сабабли аудиторлик текшируви материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фақат раҳбарингизнинг аризасига биноан берилиши мумкин.

Жавобни экспертимиз Сардор ЖУМАШОВ тайёрлади.

Прочитано: 2606 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика