Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 3 / Бизнинг маслаҳатлар

Ходимлар сонини тўғри аниқланг

Тошкент шаҳрида жойлашган, яқинда фаолият кўрсатишни бошлаган АЁҚШда 5 та ёқилғи тарқатиш колонкаси бўлиб, уларда 5 та ёқилғи қуювчи ва 1 та оператор (у кассир ҳам ҳисобланади) хизмат қилади. АЁҚШда 62,0 квадрат метр майдонга эга бўлган эҳтиёт қисмлар сотиладиган дўкон ҳам мавжуд. Шохобчада 1 та сотувчи ишлайди. Маъмурий ходимлар 2 нафар (директор, бухгалтер).

АЁҚШ ходимларининг энг кам меъёри қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Хурсанд Ўсаров, МЧЖ бухгалтери.

Тошкент шаҳри.

 

– АЁҚШ ходимларининг энг кам меъёри Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – 2173-сон Низом) асосан аниқланади.

2173-сон Низомга 1-илова изоҳининг 3-бандига мувофиқ АЁҚШда ёқилғи қуйиш колонкаларига хизмат кўрсатувчи асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи қуйиш колонкасининг техник тавсифномасида белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади. Бундай меъёрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри ёқилғи қуйиш колонкалари сонидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича аниқланади:

Тошкент шаҳрида – битта ёқилғи қуйиш колонкаси учун 1 ходим;

бошқа аҳоли пунктларида – битта ёқилғи қуйиш колонкаси учун 0,5 ходим.

АЁҚШлар қошидаги қўшимча (йўлдош) товарлар билан чакана савдо қилувчи дўконлар (павильонлар, салонлар) асосий ходимлари сонининг энг кам меъёри 2173-сон Низомга 5 ва 6-бандларда белгиланган тартибда аниқланади. Жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги иш муддати 12 соатни (ҳафтасига жами 72 соатни) ташкил этган чакана савдо ташкилотларида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри унинг савдо майдонига қараб 2173-сон Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аниқланади. Чакана савдо ташкилотининг иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан ортиб кетса, 2173-сон Низомга мувофиқ аниқланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтириш коэффициенти, агарда 72 соатдан кам бўлса, асосий ходимлар сонининг аниқланган энг кам меъёрига камайтириш коэффициенти (камайтириш коэффициенти 0,8 дан кам бўлмаслиги керак) қўлланилади. Бунда коэффициентнинг миқдори чакана савдо ташкилоти амалдаги иш вақтининг меъёрий иш вақтига нисбатини акс эттиради.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида жойлашган 5 та ёқилғи тарқатиш колонкасига эга бўлган АЁҚШда асосий таркибнинг энг кам меъёри 5 (5 х 1) кишини ташкил этади.

АЁҚШда жойлашган дўкон ходимларининг сони эса, унинг савдо майдони ва жойлашган жойидан (шаҳар ёки бошқа аҳоли пункти) келиб чиқиб, ҳисоб-китоб қилинади. Хусусан, 2173-сон Низомга кўра шаҳарда жойлашган савдо залининг майдони 62,0 квадрат метр бўлган (ҳафталик иш режими 72 соат) дўконда ходимлар асосий таркибининг энг кам сони 4 кишини ташкил этади.

Шу тариқа, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри ҳисоб-китоби учун бутун корхона бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри 11 кишини (5 + 2 + 4) ташкил этади.

                                                                              Жавобни экспертимиз Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2817 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика